Мўминова Дилрабо Муродиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўсмир қизларда девиант хулқ шаклланишининг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/P290.
Илмий раҳбар: Нишанова Замира Таскараевна, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Баҳриддин Менгбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Қодиров Обид Сафарович , психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмирлик давридаги қизларда намоён бўладиган девиант хулқ-атворнинг психологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда уни олдини олиш ва сусайтириш бўйича психопрофилактик, психокоррексион чора-тадбирларни такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарбияси қийинликнинг юксак шакли ўсмир қизлар орасида кам бўлса-да учраши асосида, уларда асосан девиантликнинг қуйи даражаси кўпроқ ҳамда унинг намоён бўлишида кичик ва катта ўсмир қизларда аҳамиятли фарқлар мавжуд эмаслиги аниқланган;
ота-она установкасида демократик муносабатларнинг етишмаслиги туфайли фарзандларда агрессивлик ортиши, жумладан ота-оналарнинг қизи билан мулоқотда қаровсизлик ва таʻзйиқ, ўсмирни кичик омадсиз эканини таʻкидлаш ўз навбатида девиантликни ҳам кучайтириши асосланган;
кичик ўсмир қизларда шубҳаланувчанлик ва ўз -ўзига зарар етказиш ҳамда ҳиссий реакциялар орасида манфий, билвосита агрессия ва тажовузкорликка ёʻналганлик орасида мусбат боғланиш, катта ўсмирларда фақат устуворлик ва аддиктив ахлоқ ҳамда эмотив тип ва деликвент хулқ-автор орасида манфий алоқадорлик мавжудлиги Пирсон корреляцион мезони асосида аниқланган;
ўсмир қизларнинг когнитив, эмоционал ва конатив соҳасига таʻсир этиш орқали девиантликни сусайтириш, профилактика қилиш мумкин эканлиги аниқловчи ва назорат тажрибалари натижаларини дифференциаллаш асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўсмирлик давридаги қизларда намоён бўладиган девиант хулқ-атворнинг психологик хусусиятларини ўрганишга доир олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
тарбияси қийинликнинг юксак шакли ўсмир қизлар орасида кам бўлса-да учраши асосида, уларда асосан девиантликнинг қуйи даражаси кўпроқ ҳамда унинг намоён бўлишида кичик ва катта ўсмир қизларда аҳамиятли фарқлар мавжуд эмаслиги ҳақида илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-297-сон буйругʻига асосан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-297-сон маʻлумотномаси). Натижада педагог-психологларнинг ўсмирлик даврида девиантлик ривожланишига таʻсир этувчи омилларни камайтиришга қаратилган амалий ишлар самарадорлигини такомиллаштиришга эришилган;
ота-она установкасида демократик муносабатларнинг етишмаслиги туфайли фарзандларда агрессивлик ортиши, жумладан ота-оналарнинг қизи билан мулоқотда қаровсизлик ва таʻзйиқ, ўсмирни кичик омадсиз эканини таʻкидлаш ўз навбатида девиантликни ҳам кучайтириши асосланганлиги ҳақидаги илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-297-сон буйругʻига асосан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-297-сон маʼлумотномаси). Натижада бўлажак педагог-психолог мутахассисларни оилада ота-она-бола муносабатлари психологиясига оид ўқув машгʻулотлари мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
кичик ўсмир қизларда шубҳаланувчанлик ва ўз -ўзига зарар етказиш ҳамда ҳиссий реакциялар орасида манфий, билвосита агрессия ва тажовузкорликка ёʻналганлик орасида мусбат боғланиш, катта ўсмирларда фақат устуворлик ва аддиктив ахлоқ ҳамда эмотив тип ва деликвент хулқ-автор орасида манфий алоқадорлик мавжудлигига оид илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-297-сон буйругʻига асосан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-297-сон маʻлумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши натижасида педагог-психологларнинг ўсмир ёшидаги ўқувчиларда девиантликни пайдо бўлиш шарт-шароитларидан бири сифатида ота-онанинг фарзандга демократик муносабатда бўлиш ҳақидаги билимларини бойитиш имконияти пайдо бўлган;
ўсмир қизларнинг когнитив, эмоционал ва конатив соҳасига таʻсир этиш орқали девиантликни сусайтириш, профилактика қилиш мумкин эканлиги аниқловчи ва назорат тажрибалари натижаларини дифференциаллаш асосида далилланганлиги ҳақида илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ- 297-буйругʻига асосан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-297-сон маʻлумотномаси). Мазкур моделнинг жорий этилиши натижасида бўлажак психолог кадрларнинг «ўсмир ёшидаги ўқувчиларда деликвентликни коррексиялаш» борасидаги амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» ўқув фани доирасидаги мавзулар мазмуни ва ўқув услубий мажмуа такомиллаштирилган.