Хамракулова Камола Ғайратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Оиладаги зўравонликларнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари ва олдини олиш йўллари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/P343.
Илмий раҳбар: Шоумаров Гʻайрат Бахромович, психология фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Камилова Нодира Ғайратовна, психология фанлари доктори, профессор; Товбаева Муқаддам Сафаровна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар мисолида оилавий зўравонликнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлаш асосида зўравонликни олдини олишнинг самарали психологик йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эркаклар хулқ-атворидаги аддикция, эр-хотинларнинг маълумотлик даражасидаги тафовутлар, болаликдаги оилаларида зўравонлик содир этилганлиги, оилавий муносабатдаги номутаносибликларнинг ўзаро интеграцияси асосида аёлларга нисбатан зўравонликка сабаб бўлувчи «асоциал ёки аддиктив хулқ-атворлар», «зўравонликка сабаб бўлувчи иқтисодий жиҳатлар», «оиладаги ижтимоий меъёрларнинг номутаносиб шаклланганлиги» сингари ижтимоий-психологик омиллар мавжудлиги аниқланган.
жисмоний, руҳий, жинсий ва иқтисодий зўравонликларда эркакларда диперсоналлашув натижасида аёлларга нисбатан тан жароҳатлар, қадрият ва шахсиятига зарар этказилиши, ҳаддан ортиқ ҳаммадан рашк қилиш ва айблаш ангедониянинг кучайишига олиб келиши эмпирик далилланган.
зўравонлик сабабли аёлларнинг жинсий, маиший-хўжалик, эмоционал-психотерапевтик, ташқи жозибадорлик билан боғлиқ оилавий қадриятларига путур этиши таъсирида шахслараро муносабатлар характерида ижобий боғланишларнинг йўқолиши сабабли аёлларда ўзига ва эркакка нисбатан бефарқлик, қўрқув ва ҳадиксираш, турмуш ўртоғи ва оилага салбий муносабат кучайиб бориши исботланган.
оператив, изчил ва стратегик мақсадларда аёлларга нисбатан оилавий зўравонлик олдини олиш таъминланишининг психопрофилактик ва реабилитация имкониятларини такомиллаштиришга мўлжалланган психологик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Оиладаги зўравонлик муаммосининг ижтимоий-психологик хусусиятлари ва уларнинг олдини йўлларини ўрганиш юзасидан амалга оширилган илмий тадқиқот иши бўйича қуйидаги натижалар жорий қилинган:
эркаклар хулқ-атворидаги аддикция, эр-хотинларнинг маълумотлилик даражасидаги тафовутлар, болаликдаги оилаларида зўравонлик содир этилганлиги, оилавий муносабатдаги номутаносибликларнинг ўзаро интеграцияси асосида аёлларга нисбатан зўравонликка сабаб бўлувчи «асоциал ёки аддиктив хулқ-атворлар», «зўравонликка сабаб бўлувчи иқтисодий жиҳатлар», «оиладаги ижтимоий меъёрларнинг номутаносиб шаклланганлиги» сингари ижтимоий-психологик омиллар аниқланганлиги бўйича тавсиялар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 07-октябрдаги ПМ-291сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Оила психологияси» модулига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 10- декабрдаги ПМ- 291а-сонли маълумотномаси). Натижада фан модули оиладаги зўравонликни бартараф этиш ва олдини олишга қаратилган илмий маълумотлар ва хулосалар билан бойитилган.
жисмоний, руҳий, жинсий ва иқтисодий зўравонликларда эркакларда диперсоналлашув натижасида аёлларга нисбатан тан жароҳатлар, қадрият ва шахсиятига зарар этказилиши, ҳаддан ортиқ ҳаммадан рашк қилиш ва айблаш ангедониянинг кучайишига олиб келиши эмпирикдалилланганлиги бўйича тавсиялар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 07-октябрдаги ПМ-291-сон сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Оила психологияси» модулига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 10- декабрдаги ПМ- 291 а- сонли маълумотномаси). Натижада фан модулида оиладаги зўравонликни бартараф этиш ва олдини олишга қаратилган психопрофилактик усуллар миқдори ортган.
зўравонлик сабабли аёлларнинг жинсий, маиший-хўжалик, эмоционал-психотерапевтик, ташқи жозибадорлик билан боғлиқ оилавий қадриятларига путур этиши таъсирида шахслараро муносабатлар характерида ижобий боғланишларнинг йўқолиши сабабли аёлларда ўзига ва эркакка нисбатан бефарқлик, қўрқув ва ҳадиксираш, турмуш ўртоғи ва оилага салбий муносабат кучайиб бориши исботланганлиги бўйича тавсиялар Низомий номидаги Тошкент 07-октябрдаги. 10 даги ПМ-291-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Оила психологияси» модулига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 10- декабрдаги ПМ- 291 а -сонли маълумотномаси). Натижада фан модулида оиладаги зўравонликни бартараф этиш ва олдини олишга қаратилган психопрофилактик усуллар миқдори ортган.
оператив, изчил ва стратегик мақсадларда аёлларга нисбатан оилавий зўравонлик олдини олиш таъминланишининг психопрофилактик ва реабилитация имкониятларини такомиллаштиришга мўлжалланган психологик модел ишлаб чиқилганлиги бўйича илмий натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 07-октябрдаги ПМ-291-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Оила психологияси» модулига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 10-декабрдаги ПМ- 291 а-сонли маълумотномаси). Натижада фан модулида оиладаги зўравонликни бартараф этиш ва олдини олишга қаратилган психопрофилактик усуллар миқдори ортган.