Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтаева Моҳичеҳра Жамшид қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамли таълим муҳитида тарих таълимининг дидактик асослари ва инновацион методикаси”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Ped892.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
Илмий раҳбар: Исмоилов Темур Исломович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Рахманова Муқаддас Кахрамоновна, педагогика фанлари доктори, доцент; Жуманиёзова Муҳайё Тожиевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Ураков Дилшод Жамолиддинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида тарих фанларини ўқитишнинг дидактик ва методик таъминотини рақамли таълим муҳити талабларига мувофиқ такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
рақамли таълим муҳитида тарих фанлари дидактик таъминотининг ташкилий-педагогик асослари компетенсиявий ёндашувнинг интерактив-визиуал талабларига устуворлик бериш ҳамда интерфаол платформалар ва виртуал ўқув муҳитлари орқали таълим жараёнини ташкил қилишнинг дидактик сценарийларини методологик негизда шакллантириш орқали яратиш асосида такомиллаштирилган;
тарих фанларини ўқитишнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришнинг амалий механизмлари рақамли таълим экотизимини ва тарих таълимида рақамли контентларни инновацион таълим муҳити талабига мувофиқ яратиш ва бошқариш имкониятларини дидактик жараёнларни рақамлаштириш синтаксисига адаптив уйғунлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
“Рақамли тарих” ва “Тарих ўқитиш методикаси” фанларини ўқитишнинг рақамли таълим методлари ва технологиялари медиаконтент орқали таълим ресурсларини персоналлаштириш, креатив мулоқот муҳитини яратиш, электрон баҳолаш тизимларини жорий этиш ҳамда таълимда виртуал реаллик (Виртуал Реалитй) ва кенгайтирилган реаллик (Аугментед Реалитй) имкониятларидан фойдаланишни қамраб олган ҳолда функсионал дидактика қоидаларига тизимли имплементация қилиш асосида такомиллаштирилган;
рақамли таълим муҳитида тарих фанларини ўқитишнинг дидактик таъминотини ривожлантириш модели рақамли таълим платформаларида виртуал тренажёрлардан фойдаланиш имкониятларининг методик тузилмасини ишлаб чиқиш ҳамда таълим жараёнида интеллектуал тавсия тизимларини интеграция қилишда рационал дуализация муҳитига репродуктивлик асосида жорий этиш орқали такомиллаштирилган;
таълим жараёнида рақамли қўлланмалар яратиш, мобил таълим технологияларини жорий этиш, интеллектуал ўқув ассистентларидан фойдаланиш, онлайн-кейслар орқали муаммоли ўқитишни амалга ошириш ҳамда адаптив таълим тизимини шакллантириш орқали рақамли таълим муҳитида тарих фанларини ўқитишнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга доир илмий-педагогик таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида тарих фанларини ўқитишнинг дидактик ва методик таъминотини рақамли таълим муҳити талабларига мувофиқ такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
рақамли таълим муҳитида тарих фанлари дидактик таъминотининг ташкилий-педагогик асослари компетенсиявий ёндашувнинг интерактив-визиуал талабларига устуворлик бериш ҳамда интерфаол платформалар ва виртуал ўқув муҳитлари орқали таълим жараёнини ташкил қилишнинг дидактик сценарийларини методологик негизда шакллантириш орқали яратиш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялар “Тарих ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 6 сентябрдаги 333-сонли буйруғи асосида берилган 333-191-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, рақамли таълим муҳитида тарих фанини ўқитишнинг дидактик таъминотини такомиллаштириш ташкилий-педагогик асослари ва имкониятлари аниқлаштирилган.
тарих фанларини ўқитишнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришнинг амалий механизмлари рақамли таълим экотизимини ва тарих таълимида рақамли контентларни инновацион таълим муҳити талабига мувофиқ яратиш ва бошқариш имкониятларини дидактик жараёнларни рақамлаштириш синтаксисига адаптив уйғунлаштириш асосида ишлаб чиқишга оид таклиф ва тавсиялар “Тарих ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 6 сентябрдаги 333-сонли буйруғи асосида берилган 333-191-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, “Рақамли тарих” ва “Тарих ўқитиш методикаси” фанлари асосида тарих фанини ўқитишнинг дидактик таъминотини такомиллаштириш механизмлари очиб берилган;
“Рақамли тарих” ва “Тарих ўқитиш методикаси” фанларини ўқитишнинг рақамли таълим методлари ва технологиялари медиаконтент орқали таълим ресурсларини персоналлаштириш, креатив мулоқот муҳитини яратиш, электрон баҳолаш тизимларини жорий этиш ҳамда таълимда виртуал реаллик (Виртуал Реалитй) ва кенгайтирилган реаллик (Аугментед Реалитй) имкониятларидан фойдаланишни қамраб олган ҳолда функсионал дидактика қоидаларига тизимли имплементация қилиш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Тарих ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 6 сентябрдаги 333-сонли буйруғи асосида берилган 333-191-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада рақамли таълим муҳитида тарих фанини ўқитишнинг дидактик таъминотини такомиллаштириш модели такомиллаштирилган;
рақамли таълим муҳитида тарих фанларини ўқитишнинг дидактик таъминотини ривожлантириш модели рақамли таълим платформаларида виртуал тренажёрлардан фойдаланиш имкониятларининг методик тузилмасини ишлаб чиқиш ҳамда таълим жараёнида интеллектуал тавсия тизимларини интеграция қилишда рационал дуализация муҳитига репродуктивлик асосида жорий этиш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалидан эфирга узатилаётган “Ҳамма учун” кўрсатуви сценарийлари тайёрлашда фойдаланилган(Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Марифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси томонидан 2025-йил 4-февралдаги 01-33/36 сонли маълумотномаси). Натижада, “рақамли таълим” “рақамли таълим технологиялари”, “рақамли тарих”, “тарих ўқитиш методикаси” тушунчаларининг мазмун-моҳияти ва илмий-дидактик асослари очиб берилган;
таълим жараёнида рақамли қўлланмалар яратиш, мобил таълим технологияларини жорий этиш, интеллектуал ўқув ассистентларидан фойдаланиш, онлайн-кейслар орқали муаммоли ўқитишни амалга ошириш ҳамда адаптив таълим тизимини шакллантириш орқали рақамли таълим муҳитида тарих фанларини ўқитишнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга доир илмий-педагогик оид таклифлари “60111100 –Тарих” йўналишининг малака талабига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази 2025-йил 3-март куни 02/01-01-85 рақамли маълумотнома). Натижада, “Рақамли тарих” ва “Тарих ўқитиш методикаси” фанларига асосланган рақамли таълим методлари ва технологиялари орқали тарих фанини ўқитишнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish