Боймирзаев Кахрамон Хасанбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абу Абдуллоҳ Рудакийнинг ахлоқий қарашларида адолат талқини: тарихий-фалсафий таҳлил”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fal834
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Сиддиқов Илёсжон Бахромович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Шарипова Ойгул Турсуновна, фалсафа фанлари доктори, доцент; Каримов Сайимназар Каримович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Абу Абдуллоҳ Рудакий ахлоқий қарашларидаги адолат консепсиясининг фалсафий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абу Абдуллоҳ Рудакий ахлоқий қарашларидаги адолат консепсияси инсоннинг ўз-ўзига нисбатан адолати (ахлоқий рахез), инсонлар ўртасидаги адолат ва бошқарувдаги адолат тарзида таснифланиши ҳамда бу консепсиянинг ўз-ўзини тарбиялаш, ички покликка интилиш каби инсоний, тенглик, ҳуқуқ ва бурчларини англаш, меҳр-шафқат каби шахслараро ҳамда бошқарувда адолатни асосий мезон сифатида кўриш, тинчлик ва фаровонлик каби сиёсий тамойиллари очиб берилган;
мутафаккирнинг адолатга оид ғоялари инсоннинг назарий ва амалий фаолияти камолоти учун илмий билишни амалий эҳтиёжларга йўналтириш, фаол ижобий фаолият сифатида “яхши иш” – ахлоқ ва эътиқод уйғунлигига эришишга олиб бориши ҳамда шахсни муваффақият ва камолот сари етаклаши асослаб берилган;
Абу Абдуллоҳ Рудакийнинг “Модари май” қасидасидаги илмнинг инсонни тўғри йўлга бошлаш, ҳаётдаги ҳақ ва ноҳақликни англаш, адолатли қарор қабул қилиш каби адолат, ҳикмат – ҳаётий тажриба ва доноликни шакллантирувчи восита каби ҳикматни сайқалловчи куч, эзгу йўлни танлаш, маънавий юксалиш, ахлоқий комилликка етаклаш каби ҳаёт йўлини ёритувчи нур мезонлари ҳамда маданий контекстдаги ақл, билим, маърифат, санъатга оид хусусиятлари мантиқий исботланган;
адолат категориясининг лирик-руҳий ва маънавий-ахлоқий таҳлили асосида “ҳақ”, “меёр”, “ҳақиқат”, “бурч” каби омиллари ҳамда жамоа манфаати, тартиб-интизом, эътиқод ва маънавийлик каби принциплари аниқлаштирилган ҳамда улардан маърифий жамият барпо этишда адолат тарбиясининг юксак ахлоқий ғояларга содиқлик, ахлоқан пок, маънан бой, виждонли, мустақил фикрга эга бўлган инсонларни етиштириш, миллий ифтихор ва миллий ғурур туйғуларини мустаҳкамлашда фойдаланиш зарурати асосланган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абу Абдуллоҳ Рудакийнинг ахлоқий қарашларида адолат талқининг тарихий-фалсафий таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Абу Абдуллоҳ Рудакий ахлоқий қарашларидаги адолат консепсияси инсоннинг ўз-ўзига нисбатан адолати (ахлоқий рахез), инсонлар ўртасидаги адолат ва бошқарувдаги адолат тарзида таснифланиши ҳамда бу консепсиянинг ўз-ўзини тарбиялаш, ички покликка интилиш каби инсоний, тенглик, ҳуқуқ ва бурчларини англаш, меҳр-шафқат каби шахслараро ҳамда бошқарувда адолатни асосий мезон сифатида кўриш, тинчлик ва фаровонлик каби сиёсий тамойиллари доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-сон “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг элеcтрон-трансдисиплинр платформасини яратиш” (2021-2022 йй) амалий лойиҳаси доирасида нашр этилган ишларда фойдаланилган. (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 15-ноябрдаги 04/11-10705-сон маълумотномаси). Натижада, мутафаккирнинг ахлоқий қарашларида инсоннинг камолоти учун илмий билишнинг ўрни ва аҳамияти, фаол ижобий фаолият сифатида ахлоқ ва эътиқод уйғунлигига эришиш самарадорлигини очиб беришга хизмат қилган;
мутафаккирнинг адолатга оид ғоялари инсоннинг назарий ва амалий фаолияти камолоти учун илмий билишни амалий эҳтиёжларга йўналтириш, фаол ижобий фаолият сифатида “яхши иш” – ахлоқ ва эътиқод уйғунлигига эришишга олиб бориши ҳамда шахсни муваффақият ва камолот сари етаклашига доир назарий умумлашма ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадикомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадикомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 4-апрелдаги 02-31-456-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинларнинг мутафаккирнинг ахлоқий қарашларида инсоннинг камолоти учун илмий билишнинг ўрни ва аҳамияти, фаол ижобий фаолият сифатида ахлоқ ва эътиқод уйғунлигига эришиш борасидаги билимларининг ошишига хизмат қилган;
Абу Абдуллоҳ Рудакийнинг “Модари май” қасидасидаги илмнинг инсонни тўғри йўлга бошлаш, ҳаётдаги ҳақ ва ноҳақликни англаш, адолатли қарор қабул қилиш каби адолат, ҳикмат – ҳаётий тажриба ва доноликни шакллантирувчи восита каби ҳикматни сайқалловчи куч, эзгу йўлни танлаш, маънавий юксалиш, ахлоқий комилликка етаклаш каби ҳаёт йўлини ёритувчи нур мезонлари ҳамда маданий контекстдаги ақл, билим, маърифат, санъатга оид хусусиятларига доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-106-сон “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий меросининг Ғарб олимлари томонидан тадқиқ этилиши” (2017-2020 йй) фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида нашр этилган ишларда фойдаланилган. (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 29-мартдаги 04/11-237-сон маълумотномаси). Натижада, мутафаккирнинг ахлоқий қарашларида инсоннинг камолоти учун илмий билишнинг ўрни ва аҳамияти, фаол ижобий фаолият сифатида ахлоқ ва эътиқод уйғунлигига эришиш самарадорлиги, мутафаккирнинг ахлоқий қарашларидаги адолат мезони сифатида “илм” ва “маданият” категориясини очиб беришга хизмат қилган;
адолат категориясининг лирик-руҳий ва маънавий-ахлоқий таҳлили асосида “ҳақ”, “меёр”, “ҳақиқат”, “бурч” каби омиллари ҳамда жамоа манфаати, тартиб-интизом, эътиқод ва маънавийлик каби принциплари аниқлаштирилган ҳамда улардан маърифий жамият барпо этишда адолат тарбиясининг юксак ахлоқий ғояларга содиқлик, ахлоқан пок, маънан бой, виждонли, мустақил фикрга эга бўлган инсонларни етиштириш, миллий ифтихор ва миллий ғурур туйғуларини мустаҳкамлашда фойдаланиш заруратига доир илмий янгиликлардан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ВИИИ йўналишида белгиланган “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи” 41-банди “Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш орқали аҳоли ўртасида миллий бирдамлик, ватанга садоқат, миллий ўзлигидан фахрланиш туйғуларини кучайтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш”га қаратилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023 йил 9-январдаги 319/1-сон маълумотномаси). Натижада, мутафаккирнинг ахлоқий қарашларидаги “ҳақ”, “меёр”, “ҳақиқат”, “бурч” тушунчалари ҳамда жамоа манфаати, тартиб-интизом, эътиқод ва маънавийлик мезонлари борасида қарашлари белгиланган маънавий-маърифий вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилган.