Sayt test rejimida ishlamoqda

Бешимов Бахтиёр Искандаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистондаги жиноятчиликнинг ижтимоий сабаб ва оқибатлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fal848
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Намозов Бобир Баҳриевич, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Хажиева Максуда Султоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистондаги жиноятчиликни келтириб чиқараётган сабабларнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини аниқлаш ва оқибатларини бартараф этишга оид таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жиноятчиликнинг тўғридан-тўғри, қасддан ва эҳтиёцизлик натижасида содир этиладиган турлари фуқаролар турмуш тарзи, жамиятдаги ижтимоий табақаланиш, ижтимоий-маиший муаммоларнинг ўткирлашуви таъсирида вужудга келиши сабаблари ҳамда ижтимоий-сиёсий жараёнларга тескари таъсир қилиши, иқтисодиётдаги “хуфиёна” манфаатлар қўшилиб кетишига йўл очиши, шахсий манфаатларни устун қўйиш, ишончсизлик кайфиятини уйғотиши, жамият маънавий-ахлоқий асосларини заифлаштириши каби оқибатларининг диалектик алоқадорлиги асосланган;
Ўзбекистон шароитида намоён бўлаётган жиноятчиликнинг келиб чиқишига носоғлом турмиш тарзи, ҳуқуқий онгнинг пастлиги, бўш вақтнинг унумсиз ўтказиш, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш, ижтимоий тарбиянинг бесамарлиги, ахлоқий эътиқоднинг нотурғунлиги, ижтимоий нормаларга беписандликнинг мавжудлиги каби сабаблар ҳамда уларни умуминсоний ахлоқ меъёрлари (одамийлик, ўзаро ёрдам, меҳр-шафқат, адолат, бағрикенглик) асосида юксак маданиятли шахсни қарор топтириш ва ватапарварлик туйғусини мустаҳкамлаш (аждодлар меросига ҳурмат ҳисси, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини камситмаслик) каби бартараф этиш имкониятлари аниқлаштирилган;
коррупсия, иқтисодий жиноятчилик, хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш, экстремистик ғояларни тарғиб қилиш, наркотик моддалар тарқатиш каби ижтимоий хавфли ҳуқуқбузарликлар билан жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муҳитнинг (ишсизлик, камбағаллик, касбий таълимнинг сустлиги, ноқонуний фаолият), маънавий-ахлоқий ҳолатнинг (ахлоқий нормаларнинг бузилиши, оилавий тарбиянинг заифлашиши, руҳий беқарорлик) ҳамда мамлакат халқаро имижи (сармояларнинг камайиши, санкциялар, туристик хавф, тараққиёт индексларидаги ўрни) билан детерминистик алоқадорлиги очиб берилган;
жиноятчилик даражасини камайтиришда ҳуқуқий профилактикани сунъий интеллект, мониторинг тизимлари ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш, интерактив платформалар ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш каби замонавийлаштириш механизмлари ҳамда ижтимоий тарбия самарасини оширишнинг оилавий тарбияни кучайтириш, ҳуқуқий маданият дарсларини кучайтириш, спорт ва маданий тадбирларни ривожлантириш, жазолаш ўрнига таълим ва реабилитация дастурларини қўллаш каби йўналишлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистондаги жиноятчиликни келтириб чиқараётган сабаблар ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга оид олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
жиноятчиликнинг тўғридан-тўғри, қасддан ва эҳтиёцизлик натижасида содир этиладиган турлари фуқаролар турмуш тарзи, жамиятдаги ижтимоий табақаланиш, ижтимоий-маиший муаммоларнинг ўткирлашуви таъсирида вужудга келиши сабаблари ҳамда ижтимоий-сиёсий жараёнларга тескари таъсир қилиши, иқтисодиётдаги “хуфиёна” манфаатлар қўшилиб кетишига йўл очиши, шахсий манфаатларни устун қўйиш, ишончсизлик кайфиятини уйғотиши, жамият маънавий-ахлоқий асосларини заифлаштиришига оид илмий янгиликлар ҳамда таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170928696-рақам “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг концептуал-фалсафий методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)” (2018-2020 йй) амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ҳамда нашр этилган ишларда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 19-февралдаги 04/11-2756-сон маълумотнома). Натижада, жамият ижтимоий ҳаётида айрим ижтимоий хавфли қилмишлар, маънавий-ахлоқий тубанлик ёки турли шакллардаги ҳуқуқбузарликлар олдини олиш ва бартараф этишда огоҳлик мақомини инсонпарварлик мезонлари ва принциплари асосида амалга ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Ўзбекистон шароитида намоён бўлаётган жиноятчиликнинг келиб чиқишига носоғлом турмиш тарзи, ҳуқуқий онгнинг пастлиги, бўш вақтнинг унумсиз ўтказиш, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш, ижтимоий тарбиянинг бесамарлиги, ахлоқий эътиқоднинг нотурғунлиги, ижтимоий нормаларга беписандликнинг мавжудлиги каби сабаблар ҳамда уларни умуминсоний ахлоқ меъёрлари (одамийлик, ўзаро ёрдам, меҳр-шафқат, адолат, бағрикенглик) асосида юксак маданиятли шахсни қарор топтириш ва ватапарварлик туйғусини мустаҳкамлаш (аждодлар меросига ҳурмат ҳисси, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини камситмаслик) каби бартараф этиш имкониятларига доир таклиф ва тавсиялар ва илмий-назарий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг фаолиятида, жумладан, 2024-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган” 20-банди “Маҳаллаларда маънавий-маърифий соҳани янада ривожлантириш, миллий қадриятларимиз, ҳалоллик бирдамлик каби туйғуларни кучайтириш, аҳолида боқимандалик ва жиноятчиликка мойилликни олдини олиш мақсадида “Обод маҳалла – янги маънавий макон” мавзусидаги лойиҳани амалга оширишда ҳамда тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 23-декабрдаги 10/228-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистондаги жиноятчиликни келтириб чиқараётган сабаб ва оқибатларни таҳлил этишга, сабрлилик, шукроналик фазилатларини баркамол инсон тарбиясига сингдиришда ва мафкуравий иммунитетни кучайтиришга оид фаолиятни самарали ташкил қилишга хизмат қилган;
коррупсия, иқтисодий жиноятчилик, хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш, экстремистик ғояларни тарғиб қилиш, наркотик моддалар тарқатиш каби ижтимоий хавфли ҳуқуқбузарликлар билан жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муҳитнинг (ишсизлик, камбағаллик, касбий таълимнинг сустлиги, ноқонуний фаолият), маънавий-ахлоқий ҳолатнинг (ахлоқий нормаларнинг бузилиши, оилавий тарбиянинг заифлашиши, руҳий беқарорлик) ҳамда мамлакат халқаро имижи (сармояларнинг камайиши, санкциялар, туристик хавф, тараққиёт индексларидаги ўрни) билан детерминистик алоқадорлигига оид илмий-назарий хулоса ва тавсияларидан Бухоро вилояти телевидениясида намойиш этилган “Коррупсия-жамият кушандаси”, “Жиноят ва жазо”, “Ҳуқуқ билимдони” каби профилактик тадбирларга бағишланган кўрсатувларнинг сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 13-августдаги 01-09-79-сон маълумотномаси). Натижада, халқимизни, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни қонунга итоат, давлат тизимига ҳурмат, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадларга йўналтирилган билимларини оширишга хизмат қилган;
жиноятчилик даражасини камайтиришда ҳуқуқий профилактикани сунъий интеллект, мониторинг тизимлари ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш, интерактив платформалар ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш каби замонавийлаштириш механизмлари ҳамда ижтимоий тарбия самарасини оширишнинг оилавий тарбияни кучайтириш, ҳуқуқий маданият дарсларини кучайтириш, спорт ва маданий тадбирларни ривожлантириш, жазолаш ўрнига таълим ва реабилитация дастурларини қўллаш каби йўналишларини такомиллаштиришга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021-йил 31-августдаги 318-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик низоми”нинг 7 ва 8-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Оʻзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг 2024-йил 13-апрелдаги 26/1074-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар орасида ижтимоий-маънавий ҳаёт қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш, улар хатти-ҳаракатларини жамиятда мавжуд шарт-шароитларга мослаштиришга оид фидоийлик, инсонпарварлик, ватанпарварлик, миллатпарварлик каби ахлоқий меъёрларни шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish