Салимова Юлдуз Исаковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистонда урбанизация жараёнларини фаоллаштириш”, 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт”(иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4564
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Зокиров Саидфозил Саидакбарович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти, DSc.14/30.12.2019.I.84.01.
Расмий оппонентлар: Урунов Асрор Алижонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Таштаева Саида Кахаровна, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ҳудудларида урбанизация жараёнларини фаоллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли манзигоҳларида уй-жой қурилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш мақсадида қурилиш-пудрат ташкилотлари “ишончлилик тоифаси” рейтингини юқори (А=65%дан катта), ўрта (Б=35-55%), қониқарли (C=20-30%) ва қуйи (Д=7%дан кам) даражалар ёрдамида аниқлаш зарурати асосланган;
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузурида тадбиркорлик субъектларига ижара ва бошқарувга бериш, уларнинг самарадорлигини баҳолаб бориш билан шуғулланувчи инвестиция компанияси ҳамда хусусийлаштирилган ер участкалари даромадларидан шакллантирилиб, шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришга ихтисослашган жамғарма ташкил этилган;
аҳолиси 5500 кишидан ортиқ бўлган Қозикент, Узуннаво, Тўқманғит қишлоқларини Қарши шаҳрига, аҳолиси 4200 дан зиёд бўлган Минглар, Гулгунпўшт, Жарқўрғон қишлоқларини Китоб шаҳрига қўшиш ҳамда аҳолиси 1,43 миллиондан зиёд бўлган шаҳар манзилгоҳлари ихчамлигини ва қулай жойлашувини таъминлаш орқали Қашқадарё вилоятида урбанизация даражасини 50 фоизга етказиш таклифлари ишлаб чиқилган;
йирик қишлоқ аҳоли пунктларини шаҳар манзилгоҳларига айлантириш, қишлоқ аҳолисининг шаҳарларга кўчишини кўпайтириш, ўрта ва йирик шаҳарларни комплекс ривожлантириш орқали 2030 йилда Ўзбекистонда урбанизация даражасини 60 фоизга етказишнинг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мамлакатимизда урбанизация жараёнларини фаоллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
1. Аҳоли манзигоҳларида уй-жой қурилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш мақсадида қурилиш-пудрат ташкилотлари “ишончлилик тоифаси” рейтингини юқори (А=65%дан катта), ўрта (Б=35-55%), қониқарли (C=20-30%) ва қуйи (Д=7дан кам) даражалар ёрдамида аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги “Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида 699-сон Қарори 1-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил “26” декабрдаги 05/39-1-3-18379-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда фаолият юритаётган қурилиш-пудрат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ҳамда натижадорлигини ошириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, қурилиш-монтаж ишлари сифатини яхшилаш имконияти вужудга келди.
2. Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузурида тадбиркорлик субъектларига ижара ва бошқарувга бериш, уларнинг самарадорлигини баҳолаб бориш билан шуғулланувчи инвестиция компанияси ҳамда хусусийлаштирилган ер участкалари даромадларидан шакллантирилиб, шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришга ихтисослашган жамғарма ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 июлдаги “Тошкент шаҳрини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 112-сон Фармони 4-6 бандларини ҳамда 2-4 иловаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил “26” декабрдаги 05/39-1-3-18379-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида Тошкент шаҳри ҳокимлиги муассислигида “Тошкент Инвест компанияси” акциядорлик жамияти ҳамда Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.
3. Аҳолиси 5500 кишидан ортиқ бўлган Қозикент, Узуннаво, Тўқманғит қишлоқларини Қарши шаҳрига, аҳолиси 4200 дан зиёд бўлган Минглар, Гулгунпўшт, Жарқўрғон қишлоқларини Китоб шаҳрига қўшиш ҳамда аҳолиси 1,43 миллиондан зиёд бўлган шаҳар манзилгоҳлари ихчамлигини ва қулай жойлашувини таъминлаш орқали Қашқадарё вилоятида урбанизация даражасини 50 фоизга етказиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони 2-иловаси 154-бандини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил “26” декабрдаги 05/39-1-3-18379-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан Қашқадарё вилояти шаҳарлари Бош режаларини тузишда, вилоят ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш дастурларини тайёрлашда фойдаланилади.
4. Йирик қишлоқ аҳоли пунктларини шаҳар манзилгоҳларига айлантириш, қишлоқ аҳолисининг шаҳарларга кўчишини кўпайтириш, ўрта ва йирик шаҳарларни комплекс ривожлантириш орқали 2030 йилда Ўзбекистонда урбанизация даражасини 60 фоизга етказиш бўйича прогноз хисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида урбанизацияни 2040 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони лойиҳасини (ИД-3338) ишлаб чиқишида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил “26” декабрдаги 05/39-1-3-18379-сон маълумотномаси). Урбанизация прогноз натижаларидан кичик, ўрта, катта ва йирик шаҳарларни комплекс ривожлантириш, шаҳарларда қуриладиган хонадонлар ҳажмини ошириш, миллионлик-шаҳарларни ва шаҳар агломерациялари сонини ошириш ҳамда миграция жараёнларини тартибга солишда инобатга олинган.