Исраил Мукаддас Иргашевнанинг
Филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Социолингвистик омилларнинг тил тараққиётига таъсири (ўзбек ва рус медиаматнлари мисолида)”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси ихтисослиги, (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Fil814.
Илмий маслаҳатчи: Тешабаева Дилфуза Муминовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Шаҳло Мирджоновна Хамраева, филология фанлари доктори, доцент. Ирода Абдузуҳуровна Сиддиқова, филология фанлари доктори, профессор. Поён Ўролович Бакиров, филология фанлари доктори, профессор. .
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тарихий ва замонавий тамойиллар асосида босма медиа тилининг тил тараққиётига таъсир қилувчи асосий социолингвистик омилларини, тилнинг ижтимоий, маданий ва сиёсий жараёнлар таъсирида тараққиёт динамикасини, функсионал-экспрессив-баҳоловчи омилларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистондаги тил сиёсати билан боғлиқ бўлган лингвистик вазиятни янада чуқур англаш имконини берувчи социолингвистик омиллар жамиятдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, демографик ва маданий омилларнинг тилга таъсири, тезкор ахборот алмашинувида тил бирликларининг воқеланиш жараёнини илк бор тадқиқ қилиш асносида тилнинг барча имкониятларини ўзида мужассам этган газета матнининг тараққиёт тенденсиялари аниқланган;
тил тараққиётида медиаматн яратиш жараёни, ахборотни олиш, сақлаш, ўзгартириш ва уни трансляция қилиш орқали тилнинг имкониятларидан фойдалнишда “воқелик → вазият → маҳорат” триадасининг тил динамик жараёни ҳамда адабий тилнинг барқарорлиги ва ижтимоий-маданий ўзига хослигини мустаҳкамлашда муҳим омил сифатида хизмат қилиши асосланган;
газета тилининг диахроник таҳлили социолингвистик омилларнинг, хусусан, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий соҳаларда юз берган ўзгаришларнинг тил тараққиётига таъсири асосида шаклланиши, лексик-услубий ўзгаришларни ҳамда газета матнини очиқ баҳолашга қаратилган лексик воситалардан фойдаланиш тилни меъёрлаштириш ҳамда газета-публицистик услубининг демократлашувига хизмат қилиши далилланган;
газета матнида сиёсий лексика воқеланишининг глобал сиёсий ўзгаришлар билан боғлиқлиги, барқарор, динамик тараққиёт натижасида ижтимоий-сиёсий муҳитга мослашувчанлик имконияти тилнинг тараққиётида муҳим ўрин касб этиши ҳамда тил тараққиёти жараёни халқ менталитети ва урф-одатлари билан боғлиқлиги, сиёсий лексиканинг тараққиёт динамикасини турли ижтимоий гуруҳларда воқеланиш хусусиятларнинг газета-публицистик услубида семантик транформацияси масаласи, янги метафораларнинг шаклланишида ижтимоий-маданий омилларнинг роли аниқланган; тил тараққиёти босқичларини тарихий тамойиллар асосида аниқлаш;
газета матнида ўзлашмалар воқеланишининг ахборий қийматни белгилашдаги ўрни, янги тушунчаларнинг тил тизимидаги ўзгаришларни юзага келтирувчи, тилнинг халқчиллиги асосида аудитория томонидан осон идрок этишга ёрдам берувчи универсал ҳодиса ҳамда тилнинг тараққиёт тамойилларини белгиловчи муҳим омил сифатида намоён бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистондаги лингвистик вазиятни чуқур англаш имконини берувчи социолингвистик омиллар жамиятдаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, демографик, маданий ўзгаришлар контексти тилнинг барча имкониятларини ўзида мужассам этган газета матнининг тенденсиялари аниқланишига оид хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузурида филология фанлари доктори, профессор Р.У.Маджидованинг 2020–2022-йилларда Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилган ФЗ–2019062034 рақамли “Хорижий тилларда сўзлашувчилар учун ўзбек тилини интенсив ўргатувчи мултимедиа маҳсулотларини яратиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 2-июлдаги 24/2143-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқот материаллари мазкур лойиҳа бўйича миллий-маданий сўзлар глоссарийсини яратишда муҳим манба бўлиб хизмат қилишига эришилган;
Ўзбекистондаги миллат ва элатларнинг тилларини сақлаш ва ривожлантириш, давлат тили сифатида ўзбек тилини ўрганиш учун шарт-шароитлар яратиш, ўзбек тили ва тил сиёсатини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор ёналиш ва вазифаларини ҳамда истиқболдаги йўналишларини белгилашга доир хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида филология фанлари доктори, профессор Г.И.Эргашеванинг 2023–2024-йилларда амалга оширилган ИЛ–662204405 “Экспериментал фонетик лаборатория яратиш (хорижий тил мисолида)” мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган. Натижада лойиҳа доирасида яратилган модулдаги тил тараққиётида медиаматн яратиш жараёни, ахборотни олиш, сақлаш, ўзгартириш ва уни трансляция қилиш орқали тилнинг имкониятларидан фойдаланишда “воқелик → вазият → маҳорат” триадасининг тил динамик жараёни ҳамда адабий тилнинг барқарорлиги ва ижтимоий-маданий ўзига хослигининг тил ўрганувчилар лисоний идентивлигини белгилашдаги имконияти, хусусан, уларнинг фонетик компетенсияси такомиллашувига хизмат қилиши исботланган;
газета тилининг диахроник таҳлили социолингвистик омилларнинг, хусусан, ижтимоий-сиёсий ҳамда иқтисодий соҳаларда юз берган ўзгаришларнинг тил тараққиётига таъсири асосида шаклланиши, лексик-стилистик ўзгаришлар ҳамда газета матнини очиқ баҳолашга қаратилган лексик воситалардан фойдаланиш тилни меъёрлаштириш ҳамда газета-публицистик услубининг демократлашувига хизмат қилиши далилланишига оид илмий натижаларидан, диссертация материалларидаги социолингвистик омилларнинг тил тараққиётига таъсири таҳлилларидан Ўзбекистон Замонавий журналистикасини ривожлантириш марказида Германиянинг Деуцче Wелле Аcадемй ва марказ директори С.Р.Сулаймонова томонидан тузилган ПА.БЗ24АС.24.30.13 рақамли Грант Cонтраcтга мувофиқ 01.04.2024–30.11.2024-йилда амалга оширилаётган “Медиа Счоол Узбекистан” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Замонавий журналистикани ривожлантириш марказининг 2024-йил 1-августдаги 45-сонли маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари лойиҳа доирасида медиаматнлардаги ижтимоий-сиёсий лексика таржимасида муқобилларни топишни ўргатувчи мултимедиавий ресурслар, тарқатма материаллар тайёрланаётганида муҳим манба вазифасини ўтаган;
газета матнида сиёсий лексика воқеланишининг глобал сиёсий ўзгаришлар билан боғлиқлиги ҳамда барқарор, динамик ривожланиши натижасида ижтимоий-сиёсий муҳитга мослашувчанлик имконияти тилнинг тараққиётида муҳим ўрин касб этишига оид хулосалардан Қарши давлат университетида 2021–2023-йилларда амалга оширилган СУЗ–800-21 ГР–381 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида тилшуносликдаги компютер лингвистикасига оид атамаларнинг, социолингвистик омилларнинг лексик хусусиятларини аниқлашда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2024-йил 23-июлдаги 03/2157-сонли маълумотномаси). Натижада диссертациянинг таклиф ва тавсиялари модулдаги матнларнинг, социолингвистик омилларнинг тил тараққиёти таҳлилларини изоҳлашда муҳим манба вазифасини ўташига эришилган;
газета матнида ўзлашмалар воқеланишининг ахборий қийматни белгилашдаги ўрни, янги тушунчаларнинг тил тизимидаги ўзгаришларини юзага келтирувчи, тилнинг халқчиллиги асосида аудитория томонидан осон идрок этишга ёрдам берувчи универсал ҳодиса ҳамда тилнинг тараққиёт тамойилларини белгиловчи муҳим омил сифатида намоён бўлиши исботланишига оид илмий натижаларидан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Г.Х.Хасанова 2023–2025-йилларда бажараётган АЛ–672205602 рақамли “Кўзи ожизлар учун спеллинг аудио диcтионарй” аудио қўлланмасини яратиш” номли амалий лойиҳаси доирасида аудио луғатдаги ўзлашмалар глоссарийсини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг 2024-йил 29-июлдаги 3/677-сонли маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари ўзлашмаларни тўгри талаффуз қилишни ўргатиш мақсадида лойиҳа доирасида аудио ресурслар, амалий материаллар тайёрланаётганида муҳим манба вазифасини ўташига эришилган.