Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамидов Нурали Шодиёр ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
 “Бобурнома”даги шеърият поетикаси” 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2023.2 PhD/Fil2077 
Илмий раҳбар: Муҳиддинов Муслиҳиддин Қутбиддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.02.11.
Расмий оппонентлар: Қобилов Усмон Уралович, филология фанлари доктори, доцент; Ҳусайн Байдемир, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг тарихий-бадиий асари “Бобурнома”дан ўрин олган шеърлар поетикаси ва бадииятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Бобурнома”даги шеърларнинг хокисорлик ва кибр, сахийлик ва хасислик, қаноат, ватан соғинчи, хиёнат каби ғоявий жиҳатлари очиб берилиб, лирик кечинмадаги Фон ҳукмдори, Вайс Шайх, Вайс Лоғарий, Тоҳир дўлдой каби тарихий шахслар билан боғлиқ ҳаётий асослари далилланган;
асардаги воқеа-ҳодисалар баёнида Самарқанд, Ҳирот каби адабий муҳитда яшаб ижод қилган Абдураҳмон Жомий, Шоҳғариб, Муҳаммад Солиҳ, Сухайлий, Султон Аҳмад мирзо каби тарихий шахсларнинг портрети тасвирланиб, уларнинг ижоди бўйича зоҳир ва ботин улумида, каломи марғуб, ёмон айтмайдур, бисёр суст ва фурудтур сингари таърифлар берилганлиги асосланган;
“Бобурнома”даги шеърлар воқеалар баёнида хулоса сифатида келтирилиши, уларда фолклоризмнинг устиворлиги, мазмунни ёрқинлаштириши, ифодавий қобиғи шаклан мақолга тенглаштирилганлиги аниқланган;
асарда келтирилган шеърий парчалар муаллифларининг таносиб, тазод, муболаға каби бадиий тасвир воситаларидан фойдаланишдаги сўз қўллаш, қофия танлаш, ҳасби ҳол шеърларда лирик қаҳрамоннинг айни пайт руҳий ҳолатини ифодалаши очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиши. Замонавий бобуршунослик соҳасида “Бобурнома”даги шеърият поетикаси талқинини тадқиқ этиш ҳамда унинг илмий натижалар асосида:
“Бобурнома”даги шеърлар воқеалар баёнида хулоса сифатида келтирилиши, уларда фолклоризмнинг устиворлиги, мазмунни ёрқинлаштириши, ифодавий қобиғи шаклан мақолга тенглаштирилганлиги аниқланган илмий натижалардан ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил, 22-декабрдаги 505/1-сон маълумотномаси). Диссертация натижаларини амалий қўллаш фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографияларнинг, бобуршуносликка доир олиб борилган тадқиқотларнинг илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
“Бобурнома”даги шеърларнинг хокисорлик ва кибр, сахийлик ва хасислик, қаноат, ватан соғинчи, хиёнат каби ғоявий жиҳатлари очиб берилиб, лирик кечинмадаги Фон ҳукмдори, Вайс Шайх, Вайс Лоғарий, Тоҳир дўлдой каби тарихий шахслар билан боғлиқ ҳаётий асослари далилланган. (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил, 14-сентябрдаги 07-07 – 175-сонли далолатномаси). Натижада диссертация мавзусидаги хулосалар ва таклифларидан Бобур лирикасини меросини чуқур тадқиқ этиш ҳамда тасаввуф таълимотининг бадиий тимсолларини ўрганиш имконини берган;
асардаги воқеа-ҳодисалар баёнида Самарқанд, Ҳирот каби адабий муҳитда яшаб ижод қилган Абдураҳмон Жомий, Шоҳғариб, Муҳаммад Солиҳ, Сухайлий, Султон Аҳмад мирзо каби тарихий шахсларнинг портрети тасвирланиб, уларнинг ижоди бўйича зоҳир ва ботин улумида, каломи марғуб, ёмон айтмайдур, бисёр суст ва фурудтур сингари таърифлар берилганлиги асосланган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг 2023-йил, 19-сентябрдаги 01-02-01/191-сонли далолатномаси). Натижада “Бобурнома” асари ҳамда ундаги шеърий парчалар поетикасини илмий жиҳатдан ўрганиш зарурияти бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири эканлиги тадқиқот натижасида тасдиқланган; 
асарда келтирилган шеърий парчалар муаллифларининг таносиб, тазод, муболаға каби бадиий тасвир воситаларидан фойдаланишдаги сўз қўллаш, қофия танлаш, ҳасби ҳол шеърларда лирик қаҳрамоннинг айни пайт руҳий ҳолатини ифодалаши очиб берилганлиги юзасидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими тўгараклари фаолиятида адабий суҳбатлар ўтказилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлимининг 2023-йил, 17-сентябрдаги 01-03-13/835-сон маълумотномаси). Натижада, асардаги лирик шеърлар бадиияти масаласи, хусусан, асардан ўрин олган шеърлардаги образ ва тимсоллар, бадиий тасвир воситалари ва муаллиф маҳорати, Бобурнинг носирлик ва адабиётшунос олимлик, шунингдек, шоирлик истеъдоди талқини тадқиқида очилган илмий хулосаларни кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish