Sayt test rejimida ishlamoqda

Комилова Гулмира Олимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогʻи номи): “Билингуал шеъриятда лингвопоетик  воситаларнинг қиёсий таҳлили”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари). 
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Fil1387.
Илмий раҳбар: Жўраева Малоҳат Муҳаммадовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil 27.01.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори, профессор; Умарова  Махлиё Юнусовна, филология фанлари  доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади билингуал ижодкорлар шеъриятидаги лингвопоетик воситаларнинг универсал ва фарқли жиҳатларини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
билингуал шеъриятнинг тарихий шаклланиши ва тараққиёт босқичларини тавсифлаш орқали қиёсланаётган тилларда билингуал шеъриятнинг юзага келишидаги   иштимоий-маданий омиллар аниқланган;
билингуал шоирлар икки турли маданият ва тилнинг таъсири остида яратган асарларда миллий ўзига хос хусусиятлар билан боғлиқ бўлган лингвопоетик жиҳатлар муаллифлар ижоди поетикасини ўрганиш орқали  очиб берилган;
билингуал шеъриятда метафора, метонимия, синекдоха, шахслантириш, тамлама, рамз, аллитерация, ассонанс, таъриф, ўхшатиш, қофия, ритм, ирония, сатира сингари тасвирий воситаларда билингуал фарқланиш исботланган;
билингуал шоирлар ижодида ўз маданияти ва даври билан боғлиқ шеърий шакллар ва услублар устуворлиги лингвопоетик воситалар тасвири, ғоялар муштараклиги билан боғлиқлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Билингуал шеъриятнинг лингвопоетик воситалари қиёсий таҳлили  юзасидан олинган натижалар асосида:
билингуал шеъриятнинг тарихий шаклланиши ва тараққиёт босқичларини тавсифлаш орқали қиёсланаётган тилларда билингуал шеъриятнинг юзага келишидаги   иштимоий-маданий омиллар аниқлангани хусусидаги назарий мулоҳазалардан Ўзбекистан Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-ФИ-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 14-февралдаги 17.01/1-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга татбиқ этилиши нотиқлик санʼати, нутқ равонлиги, турли тизимли тиллар доирасида адабиёт ва тиллараро мулоқот, икки тиллилик, икки тилда ижод қилиш, билингуал шеʼриятда лингвопоетик воситаларнинг универсал ва дифференциал белгиларини таҳлил қилиш имконини берган;
билингуал шоирлар икки турли маданият ва тилнинг таъсири остида яратган асарларда миллий ўзига хос хусусиятлар билан боғлиқ бўлган лингвопоетик жиҳатлар муаллифлар ижоди поетикасини ўрганиш орқали  очиб берилгани, билингуал шеъриятда метафора, метонимия, синекдоха, шахслантириш, тамлама, рамз, аллитерация, ассонанс, таъриф, ўхшатиш, қофия, ритм, ирония, сатира сингари тасвирий воситаларда билингуал фарқланиш исботланганига доир хулосалардан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2022-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 7-октябрдаги 01/10-2030-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган электрон  платформани такомиллаштиришга хизмат қилган; 
билингуал шоирлар ижодида ўз маданияти ва даври билан боғлиқ шеърий шакллар ва услублар устуворлиги лингвопоетик воситалар тасвири, ғоялар муштараклиги билан боғлиқлиги далиллангани борасидаги хулоса ва таклифлардан Бухоро вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2022-йил сентябр ойида эфирга узатилган “Ассалом, Бухоро”, “Муносабат”, “Саккизинчи мўжиза” телекўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 6-сентябрдаги 1/229-сон маълумотномаси). Натижада телерадиокомпания ижодий жамоасининг чет тиллар доирасида тиллараро мулоқот қилиши ва мулоҳаза юритиши учун замин яратишда муайян даражада хизмат қилиб, кўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплиги таъминланган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish