Уллиева Санобар Ҳайдаровнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Бадиий образ яратишда лисоний бирликларнинг функсиялари (Ўткир Ҳошимов асарлари мисолида) 10.00.01 – Ўзбек тили
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil2846
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети
Илмий раҳбар: Дўсимов Зариббой, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Урганч давлат университети
ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02
Расмий оппонентлар: Гайлиева Ўғилбай Курбанмуродовна, филология фанлари
доктори, профессор.
Атажонова Аноргул Жуманиязовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий образ яратишдаги лисоний бирликларнинг вазифаларини Ўткир Ҳошимов қисса ва романлари асосида тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: лингвистик тадқиқотлардаги бадиий образни лисоний ифодалашнинг усуллари таҳлили асосида лисоний шахсни тадқиқ қилиш сўзлар, шуур орқали тан олинадиган когнитив механизмлар ҳамда қаҳрамонлар характерини тавсифлашда асосий таянч экани далилланган;
бадиий матндаги лисоний шахснинг нутқий фаолияти фонетик, лексик, морфемик, морфологик, синтактик сатҳ бирликлари орқали шаклланиши ва образ яратишда бу бирликларининг прагматик, когнитив, лингвокултурологик, парадигматик ва синтагматик хусусиятлари жуда аҳамиятли эканлиги ёритилган;
лисоний шахснинг таркибий қисмлари, уни ифода этувчи тил бирликлари тавсифланиб, ушбу бирликларнинг миллий характерлар образини яратишдаги ўрни, моҳияти ҳамда бадиий матндаги семантик-прагматик ва функсионал-стилистик хусусиятлари асосланган;
Ўткир Ҳошимов қиссаларидаги лисоний образларнинг бадиий матнда имплицит ва эксплицит ифодаланиши, нутқий портрет шакллантирувчи лисоний бирликларни қўллашнинг миллий-маданий ва лингвокогнитив омиллари ҳамда образ яратувчи метафораларнинг лексик-семантик тизимдаги ўрни мисоллар ёрдамида очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўткир Ҳошимов қўллаган бадиий образ яратишдаги лисоний бирликларнинг вазифаларини тилшуносликдаги антропосентрик парадигма доирасида тадқиқ этиш асосида:
лисоний шахснинг таркибий қисмлари, уни ифода этувчи тил бирликлари тавсифланиб, ушбу бирликларнинг миллий характерлар образини яратишдаги ўрни, моҳияти ҳамда бадиий матндаги семантик-прагматик ва функсионал-стилистик хусусиятлари асосланган хулосалардан ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-ФИ-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ФА Қорақалпоғистон бўлими қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2023-йил 22-декабрдаги №503/1-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқотчининг илмий-назарий фикр ва маълумотлари лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографияларнинг, роман жанри ҳақида олиб борилган тадқиқотларнинг илмий савиясини оширишга назарий асос бўлиб хизмат қилиши далилланган;
лисоний бирликларнинг миллий характерлар образини яратишдаги ўрни, моҳияти ҳамда бадиий матндаги семантик-прагматик ва функсионал-стилистик хусусиятлари, инсон образини лисоний бирликлар ёрдамида ифодалашнинг усул ва ёʻсинлари, бадиий матнда лисоний бирликларни қўллашнинг миллий-маданий ва лингвокултурологик омиллари, адабий персонажларни лингвистик ўрганишнинг ўзига хос жиҳатлари асосланган хулосалардан ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда бажарилган ФЗ-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусида фундаментал лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ФА Қорақалпоғистон бўлими қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2024-йил 16-январдаги №151\1-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқот натижаларини амалий қўллаш фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолаларнинг савиясини оширишга хизмат қилган;
Ўткир Ҳошимов қиссаларидаги лисоний образларнинг бадиий матнда яширин ва аниқ ифодаланиши, нутқий портрет шакллантирувчи лисоний бирликларни қўллашнинг миллий-маданий ва лингвокогнитив омиллари ҳамда образ яратувчи метафораларнинг лексик-семантик тизимдаги ўрни очиб берилган материаллардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига қарашли Самарқанд вилоятининг “СТР” давлат телеканалининг маданий-маърифий кўрсатувининг “Ассалом, Самарқанд!” тонгги дастури ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 04-апрелдаги №01-07\82-сонли маълумотномаси). Натижада Ўткир Ҳошимов қисса ва романлари мутолааси бадиий нутқнинг ифода имкониятларини кенгайтириши, луғат бойлигининг маълум даражада ортишига хизмат қилишини атрофлича ёритиш имконияти яратилган.
бадиий матндаги лисоний шахснинг нутқий фаолияти фонетик, лексик, морфемик, морфологик, синтактик сатҳ бирликлари орқали шаклланиши ва образ яратишда бу бирликларининг прагматик, когнитив, лингвокултурологик, парадигматик ва синтагматик хусусиятлари, бадиий асар тили бадиий матндаги лисоний образ асосида умумлашма ҳиссий-визуал тасвирга эга бўлган, ушбу воқеликнинг турли ва турфа хусусиятларини ўзида жамлаган, ассоциатив-семантик майдон ҳосил қилувчи махсус фонетик, лексик-фразеологик ва грамматик воситалар орқали ифодаланадиган бирлик эканлиги асосланган илмий хулосаларидан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2020–2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 21-августдаги №04/1-2135-сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек тили таълимий корпуси лисоний шахс нутқи, бадиий асар тили, лисоний образ яратувчи воситаларга алоқадор маълумотлар билан бойитилган ҳамда бу тавсиялар грант лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар савияси ошишини таъминлаган;