Sayt test rejimida ishlamoqda

Халилова Нилуфархон Баҳромовнанинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қўқон хонлиги тарихига доир манбалардаги антропонимларнинг социолингвистик ва лингвокултурологик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil 3311  
Илмий раҳбар: Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.132.01.
Расмий оппонентлар: Азимов Иномжон Мамасодикович, филология фанлари        доктори(DSc), доцент; Худойберганов Равшан Юсупович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қўқон хонлиги антропонимиясининг социолингвистик ва лингвокултурологик хусусиятларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тарихий антропонимлар қимматли тарихий, этнографик, этикавий ва эстетик, диний-мифологик маълумотларни ифодалаши, уларнинг ўзига хос лисоний хусусиятлари ва тарихий асарлардаги номинатив, индикаторлик, миллий-маданий, фарқлаш, мафкуравий-сиёсий, гендерологик вазифалари аниқланган;
Қўқон хонлигига доир исмлар ва лақабларнинг миллий урф-одатлар, анъаналар, диний эътиқодлар, ижтимоий табақалар билан боғлиқ социолингвистик ва лингвокултурологик жиҳатлари очиб берилган; 
Қўқон хонлари ва хонзодаларининг исм ҳамда лақабларининг миллий урф-одат, анъана, маросим, диний эътиқод, мансаб, лавозим, машғулот, касб билан боғлиқ номинацион-мотивацион, луғавий, тарихий-этимологик асослари, маънолари, давр ва маҳаллий диалектлар билан боғлиқ фонетик ҳамда лексик вариантлари ёритилган;
тарихий лақабларнинг номинацион-мотивацион, маъновий, қиёсий-тарихий гуруҳлари, келиб чиқиши билан боғлиқ миллий, мафкуравий, социолингвистик хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қўқон хонлигига оид тарихий манбалардаги антропонимларнинг тадқиқи бўйича олинган илмий натижалари асосида:  
тарихий антропонимлар қимматли тарихий, этнографик, этикавий ва эстетик, диний-мифологик маълумотларни ифодалаши, уларнинг ўзига хос лисоний хусусиятлари ва тарихий асарлардаги номинатив, индикаторлик, миллий-маданий, фарқлаш, мафкуравий-сиёсий, гендерологик вазифаларининг аниқланишига оид фактик материаллардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида  Давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажарилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион грант лойиҳасида ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори маълумотлар базасини яратишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 21-ноябрдаги 04/1-3352 сонли маълумотномаси). Натижада, морфологик анализатор маълумотлар базаси ономастик бирликларнинг тил тизимидаги ўрни, уларнинг лисоний хусусиятларига оид назарий маълумотлар билан бойишига эришилган;
Қўқон хонлигига доир исмлар ва лақабларнинг миллий урф-одатлар, анъаналар, диний эътиқодлар, ижтимоий табақалар билан боғлиқ социолингвистик ва лингвокултурологик хусусиятига доир таҳлиллардан ҳамда тарихий лақабларнинг номинацион-мотивацион, маъновий, қиёсий-тарихий жиҳатлардан яратилган таснифларига ва уларнинг этимологик, миллий-мафкуравий, социолингвистик хусусиятлари оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада миллий номларнинг социолингвистик тадқиқи, аталиш мотивларига кўра турлари, номлаш қонуниятларига оид маълумотларни илмий умумлаштиришда фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2024-йил 25-ноябрдаги 1661-сонли маълумотномаси). Натижада, интерактив электрон платформанинг атоқли отларнинг тил тизимидаги ўрни, уларнинг лисоний хусусиятларига оид назарий маълумотлар билан бойишига эришилган;
Қўқон хонлари ва хонзодаларининг исм ҳамда лақабларининг миллий урф-одат, анъана, маросим, диний эътиқод, мансаб, лавозим, машғулот, касб билан боғлиқ номинацион-мотивацион, луғавий, тарихий-этимологик асослари, маънолари, давр ва маҳаллий диалектлар билан боғлиқ фонетик ҳамда лексик вариантларига доир илмий қарашлари ҳамда хулосаларидан 2023-2024-йилларда “Ўзбекистон” Миллий телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари ссенарийсини ёзишда ва мазмунини бойитишда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 14-ноябрдаги 26-36-922-сонли маълумотномаси). Натижада, радиодастурларнинг таъсирчанлиги ортган, мазмунан мукаммаллашган, илмий далилларга бойлиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish