Шоназаров Адхамжон Одилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси фанини ўқитишда интерактив 3Д виртуал динамик моделларни қўллаш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped2760.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хамракулов Абдураҳмат Каримович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Наманган муҳандисик-қурилиш институти ҳузуридаги Илмий даража берувчи PhD.03/30.12.2019.Т.90.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Асқарова Ўғулхон Мамашакировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Шокирова Чаросхон Турғуновна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: «Тошкент ирригация ва қишлоқ хоʻжалигини механизациялаш мухандислари институти» Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасалари талабаларининг график компетенсиясини ривожлантириш мақсадида интерактив 3Д виртуал динамик моделларни қўллашнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
чизмаларни интерактив ва динамик муҳитда ўрганиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда фазовий тафаккурни шакллантириш ва дидактик функсионалликни ривожлантиришда визуализация ва кўргазмалилик самарадорлигини ошириш мақсадида интерактив воситалардан фойдаланиш орқали “Чизма геометрия ва муҳандиклик графикаси” фанининг ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;
“Чизма геометрияи ва муҳандиклик графикаси” фанини ўқитишда интерактив ўйин элементлари, анимациялар ва компютер моделларидан фойдаланиш орқали талабаларнинг техник ижодкорлик қобилиятларини ривожлантириш ҳамда муҳандислик компетенсияларини шакллантиришни жадаллаштириш педагогик жиҳандан асосланган;
график иловалар билан таъминланган электрон тестларлардан фойдаланиб талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини назорат қилиш ва баҳолашнинг амалий аҳамияти таълим олиш фуксиясига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
анъанавий ва масофавий таълим шароитида “Чизма геометрияи ва муҳандиклик графикаси” фанини ўқитиш самарадорлигини ошириш ҳамда талабаларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ГеоГебра платформаси учун интерактив ресурслар яратиш орқали ўқув жараёнини ташкил этиш методикаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида «Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси» фанини ўқитишда интерактив 3Д виртуал динамик моделларни қўллашга оид назарий ва амалий таклифлар асосида:
интерактив воситаларнинг визуализация ва кўргазмалилик самарадорлигини оширишдаги роли илмий таҳлил қилиниб, уларнинг чизмаларни интерактив ва динамик муҳитда ўрганиш имкониятларини кенгайтириш, талабаларнинг фазовий тафаккурини шакллантириш ва дидактик функсионаллигини ривожлантиришга йўналтирилган методика такомиллаштирилди. Шу билан бирга, «Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси» фанида интерактив ўйин элементлари, анимациялар ва модел-конструкторлардан фойдаланиш муҳандислик чизмаларини ўзлаштириш жараёнининг самарадорлигини ошириш, талабаларнинг муҳандислик компетенсияларини шакллантириш, техник ижодкорлик қобилиятларини ривожлантириш ҳамда ўқув жараёнига бўлган мотивациясини кучайтиришдаги роли педагогик жиҳатдан асослаб берилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2023-йил 26-октябрдаги 02/01-01-144-сон маълумотномаси.) Натижада «Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси» фанини ўқитишда интерактив 3Д виртуал динамик моделларни қўллаш методикасини такомиллаштириш мавзусидаги диссертация тадқиқоти натижалари асосида талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини оширишга доир таклифлари «60810100 – Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш» таълим йўналиши малака талабларига сингдирилган;
интерактив график тест тизими ишлаб чиқилиб, унинг талабалар томонидан чизма элементларини аниқлаш, уларнинг чизиш кетма-кетлигини ўрганиш, муҳандислик кўникмаларини шакллантириш ва ўқув жараёнида назорат, баҳолаш, диагностика, мустаҳкамлаш, йўналтирувчи ҳамда рефлексив функсияларини амалга ошириш орқали график компетенсияни шакллантиришдаги дидактик аҳамияти педагогик жиҳатдан аниқлаштирилди. Анъанавий ва масофавий таълим шароитида «Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси» фанини ўзлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида ГеоГебра материаллар платформасида интерактив ресурслар яратилиб, уларнинг дарс жараёнида ҳамда мустақил таълимда қўлланиш методикаси дидактик талаблар асосида таҳлил қилиниб, тажриба-синовдан ўтказилган ва такомиллаштирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2023-йил 26-октябрдаги 02/01-01-144-сон маълумотномаси.) Натижада «Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси» фани дарсларида таълим самарадорлигига эришилган.