Сафаров Холиёр Бердияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек жадид ҳикоялари поетикаси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Fil4572.
Илмий раҳбар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Қувватова Дилрабо Хабибовна,филология фанлари доктори, профессор; Досмухамедов Хуршид Набиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнингмақсади:Ўзбек жадид ҳикоялари поетикасини, бадиий, ғоявий жиҳатлари, адибларнинг сўз қўллаш маҳоратини таҳлил этиш орқали ХХ асрнинг 20-йилларидаги ҳикояларнинг ўзига хос эврилишларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнингилмийянгилиги:Ҳикоя то ХИИИ асргача, асосан, халқ китоблари, афсоналари, латифалари шаклида, уларнинг замирида яшаб келганлиги, кейинчалик янги унсурлар билан бойиганлиги, жадид адабиётида муаллифлар қаламга олган мавзусига қараб, “роман”, “миллий роман”, “ҳикоя”, “хаёлий ҳикоя”, “филятун” каби номланганлиги, шеърий ҳикоялар ҳам яратилганлиги аниқланган;
жадид ҳикояларининг илк намуналарида тасвир ўрнига баёнчилик, воизлик, насиҳатгўйлик ва “оқартувчилик” хусусияти юқори бўлса-да, руҳий янгиланиш, миллатнинг кўзини очиш, жаҳолатга маърифат билан курашиш, ўзликни англаш ва Туркистонни тараққий этган давлатлар қаторида кўриш орзуси етакчилик қилгани далилланган;
сюжет, композиция ва конфликт поетиканинг уч муҳим қирраси бўлиб, сюжетни юзага келтирувчи ва уни ҳаракатлантирувчи куч ғоя эканлиги асосланган;
жадид ҳикояларида образ, портрет, пейзаж, рамз, услуб, мотив умумлаштирилган ва ўзбек адабиётида илк бор фикрсиз – қиёфасиз одам образи жадид ҳикоячилигида яратилганлиги, пейзаж рамзий характерда ифодаланганлиги аниқланган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жадид маърифатпарварларининг ўзбек адабиётидаги ўрни, 1914-1915-йилларда Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Қодирий, Мунавварқори Абдурашидхонов каби ижодкорлар ўзбек ҳикоячиликнинг тамал тошини қўйганлиги, шакл ва мазмун, ғоя уйғунлашиб, ҳикоя мустақил жанр сифатида намоён бўлганлиги, “Нажот”, “Садойи Туркистон”, “Туркистон”, “Фарғона”, “Қизил байроқ”, “Иштирокиюн” газеталари ҳамда “Маориф ва ўқитғувчи”, “Тонг”, “Шарқ чечаги”, “Инқилоб”, “Машъала” журналлари ҳикоялар тарғиботида муҳим восита эканлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида 2021-2023 - йилларда бажарилган 03-05-сонли “Жадидлар.уз” электрон платформасини яратиш мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024-йил 27-ноябрдаги 3/1255-2644-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий консепсияси жадид мутафаккирлари ҳикоялари таҳлилига оид янги хулоса ва умумлашмалар билан бойишига эришилган;
жадид ҳикояларида образ, портрет, пейзаж, рамз, услуб, мотив умумлаштирилган ва ўзбек адабиётида илк бор фикрсиз – қиёфасиз одам образи жадид ҳикоячилигида яратилганлиги, пейзаж рамзий характерда ифодаланганлигига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида 2021-2023 - йилларда бажарилган 03-05-сонли “Жадидлар.уз” электрон платформасини яратиш мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024-йил 27-ноябрдаги 3/1255-2644-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг жадид ҳикоялари бўлими образ, портрет, пейзаж, рамз, услуб, мотив сингари поетик тасвирий воситалар билан бойитилган;
Ўзбек халқ оғзаки ижодидан ўсиб чиққан ҳикоячиликнинг тарихий илдизлари, тадрижий такомили, жадид маърифатпарварлари томонидан янги бир босқичга кўтарилганлиги, ўзбек жадид ҳикоялари ғоявий нуқтаи назардан Шаклланиш (1905-1917-йиллар), Ривожланиш (1917-1925-йиллар), Ғоявий бурилиш (1925-1929-йиллар) каби уч даврга бўлинганлиги, уларда руҳий янгиланиш, миллатнинг кўзини очиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ва Туркистонни тараққий этган давлатлар қаторида кўриш орзуси етакчилик қилишига оид илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Миллат фидойилари” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканали” Давлат Муассасасининг 2024-йил 5-ноябрдаги 01-44-389-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатув илмий-назарий маълумотлар билан бойитилиб, илмий-маърифий савияси ошган;
Жадидлар учун матбуот сиёсий мафкура майдони ҳисобланган “Нажот”, “Садойи Туркистон”, “Туркистон”, “Фарғона”, “Қизил байроқ”, “Иштирокиюн” газеталари ҳамда “Маориф ва ўқитғувчи”, “Тонг”, “Шарқ чечаги”, “Инқилоб” журналлари ҳикоялар тарғиботида муҳим восита бўлганлиги, “Иштирокиюн”, “Қизил байроқ” ва “Туркистон” газеталарида 1918-1924 - йилларда 22 та, “Маориф ва ўқитғувчи” журналида эса 1925-1929 – йилларда 35 та ҳикоя эълон қилинганлиги, шу кунгача ўрганилмай матбуот саҳифаларида ва архивларда қолиб келаётган айрим ҳикоялар илк бор табдил қилиниб, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейига топширилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2024-йил 14-ноябрдаги 284-сонли маълумотномаси). Натижада музейнинг жадид адабиётига оид манбалари матбуот материаллари билан бойитилган.