Sayt test rejimida ishlamoqda

Дилмуродова Нилуфар Асатуллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Асад Дилмурод насрида муаллиф шахсияти ва ижодий тутум уйғунлиги”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти  (ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3074
Илмий раҳбар: Якубов Исламжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори, доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
Расмий оппонентлар: Милиев Сувон, филология фанлари доктори, етакчи илмий ходим, Йўлдошев Қозоқбой Бойбекович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Асад Дилмурод (1947-2019) насрий меросини муаллиф шахсияти ва ижодий тутум уйғунлиги негизида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Асад Дилмурод насридаги шаклий-композицион жиҳатлар ва услубий индивидуалликни юзага чиқарувчи тасвир воситалари, поетик усуллар ўзига хослиги каби масалалар ўзбек ҳамда жаҳон адабиётшунослиги назарий тушунча ва тамойилларига таянилган ҳолда асосланган;
адиб насрий меросида янги типдаги қаҳрамонлар образи, хатти-ҳаракатлар ички динамикаси, ҳаётий материални танлаш ва уни бадиий ифодалашнинг ўзига хос усуллари, бадиий тасвир ва талқин поетикасидаги ўзгаришлар очиб берилган;
ёзувчи насри мумтоз адабий анъаналар, замонавий реалистик романчилик тажрибалари, модернистик услублар, адабий оқимларга хос хусусиятлар, адабий таъсир ва ижодий индивидуалликнинг ягона ижодий шахсиятдаги синтези эканлиги далилланган;
Асад Дилмурод асарларида фалсафий мушоҳаданинг теранлашуви, интеллектуал романларга хос хусусиятларнинг ёрқин намоён бўлиши, тасвирий ифодаларда рамзий-мажозийликнинг роли ортиши аниқланиб, бу типдаги поетик тасвирлар ёзувчи бадиий-эстетик консепсиясини белгилашда муҳим жиҳат экани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Замонавий оъзбек насрида ижодкор шахсийати ва ижодий тутум уйғунлиги тадқиқи боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
Асад Дилмурод насридаги шаклий-композицион жиҳатлар ва услубий индивидуалликни юзага чиқарувчи тасвирий воситалар, поетик усуллар ўзига хослиги каби масалалар ўзбек ҳамда жаҳон адабиётшунослиги назарий тушунча ва тамойилларига таянилган ҳолда аниқланганлигига оид илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 – “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУнинг 25.03.24-йилдаги 04/01-697-сон маълумотномаси). Натижада, кўп жилдлик монография жаҳон адабиётшунослигида мавжуд шакл ва мазмун мутаносиблиги, композицион яхлитлик, услубий ўзига хослик, тасвирий воситалар ранг-баранглиги, поетик усуллар синтези сингари назарий тушунча ва тамойиллар ҳисобига янада бойитилган;
адиб насрий меросида янги типдаги қаҳрамонлар образи, хатти-ҳаракатлар ички динамикаси, ҳаётий материални танлаш ва уни бадиий ифодалашнинг ўзига хос усуллари, бадиий тасвир ва талқин поетикасидаги ўзгаришлар очиб берилганлигига оид илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 – “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУнинг 25.03.24-йилдаги 04/01-697-сон маълумотномаси). Натижада, кўп жилдлик монография жаҳон адабиётшунослигида мавжуд янги типдаги қаҳрамонлар образи ва хатти-ҳаракатларининг ички ривожи, ҳаёт ҳақиқати ва индивидуал бадиий талқин, ижодий услуб, бадиий тасвир ва талқин поетикаси сингари назарий тушунча ва тамойиллар ҳисобига янада бойитилган; 
ёзувчи насри мумтоз адабий анъаналар, замонавий реалистик романчилик тажрибалари, модернистик услублар, адабий оқимларга хос хусусиятлар, адабий таъсир ва ижодий индивидуалликнинг ягона ижодий шахсиятдаги синтези эканлиги далилланганлигига оид илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастури доирасида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбекистон адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУнинг 25.03.24-йилдаги 04/01-698-сон маълумотномаси). Натижада, кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформаси мумтоз адабий анъана ва замонавий реалистик романчилик тажрибаларини ижодий ўзлаштириш тамойиллари, модернистик услублар, адабий оқимларга хос хусусиятларни замонавий насрда қўллаш маҳорати, адабий таъсир ва ижодий издошлик, ижодкор “мени” сингари янгича қарашлар билан янада бойитилган;
Асад Дилмурод асарларида фалсафий мушоҳаданинг теранлашуви, интеллектуал романларга хос хусусиятларнинг ёрқин намоён бўлиши, тасвирий ифодаларда рамзий-мажозийликнинг роли ортиши аниқланиб, бу типдаги поетик тасвирлар ёзувчи бадиий-эстетик консепсиясини белгилашда муҳим жиҳат экани далиллангани билан боғлиқ ўринлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат муассасасининг “Бир асар тарихи” ва “Қисмат” кўрсатувлар ссенарийсини тайёрлашда ижодий фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат муассасасининг 09.10.24-йилдаги 01-44-288-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур кўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни фалсафий жиҳатдан теранлашган, интеллектуал романларга хос хусусиятлар: ёзувчи бадиий-эстетик консепсияси, рамзий-мажозий мазмун ва бадиий ифода серқатламлиги, поетик ифода ракурслари каби назарий тушунчалар ҳисобига мукаммаллашиб, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish