Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Мадаминжон Алижоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли хил технологик усуллардан фойдаланиб қорамоллар гўшт маҳсулдорлигини оширишнинг илмий асослари”, 06.02.03– Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.DSc/Qx336
Илмий маслаҳатчи: Шакиров Қахрамон Журабаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.05.03 (Бир марталик ИК).
Расмий оппонентлар: Шаптаков Эркин Суюнович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Мадрахимов Шодлик Назарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Уримбетов Ахмет Абдиразакович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хо'жалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеринарийа ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли хил технологик усуллардан фойдаланиб қорамоллар гўшт маҳсулдорлигини оширишнинг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Ўзбекистон шароитида турли хил технологик усуллардан фойдаланиб қорамоллар гўшт маҳсулдорлигини оширишнинг илмий асослари ишлаб чиқилган;
турли сабабларга кўра асосий подадан чиқарилган сут ва сут-гўшт йўналишидаги сигирларни гўштдор зотли буқалар уруғи билан саноат усулида чатиштиришнинг мақбул варианти аниқланган;
асосий подадан чиқарилган сут ва сут-гўшт йўналишига мансуб сигирларни гўштдор буқалар уруғи билан саноат усулида чатиштиришдан олинган Ф1 дурагай буқачаларини турли хил технологик усуллардан фойдаланиб боқишда ўсиши, ривожланиши ва сўйимдаги гўшт маҳсулдорлиги илк бор аниқланган;
Ўзбекистон шароитида турли сабабларга кўра асосий подадан чиқарилган қора-ола зотли сигирларни гўшдор шароле ва абердин-ангус зотли буқалар уруғи билан саноат усулида чатиштиришдан олинган 18 ойлик Ф1 дурагай буқачалари тирик вазнининг мутлоқ ўсиши соф қора-ола зотли буқачаларига нисбатан 45,1 кг га (10,6%) ва 25,8 кг га (6,1%) юқори бўлганлиги аниқланган;
турли сабабларга кўра асосий подадан чиқарилган швиц зотли сигирларни гўштдор абердин-ангус ва шароле зотли буқалар уруғи билан саноат усулида чатиштиришдан олинган 18 ойлик Ф1 дурагай буқачалар тирик вазнининг мутлоқ ўсиши, соф швиц зотли буқачаларига нисбатан 23,5 кг га (5,1%) ва 40,7 кг га (8,9%) юқори бўлганлиги исботланган;
турли сабабларга кўра асосий подадан чиқарилган симментал зотли сигирларни гўштдор лимузин ва шароле зотли буқалар уруғи билан саноат усулида чатиштиришдан олинган 18 ойлик Ф1 дурагай буқачалари тирик вазнининг мутлоқ ўсиши соф симментал зотли буқачаларига нисбатан 11,7 кг га (2,3%) ва 62,7 кг га (11,6%) юқори бўлиши аниқланган;
тажриба буқачаларининг тирик вазни, экстерери, гўшт маҳсулдорлиги ва озуқани тирик вазннинг мутлақ ўсиши билан қоплаш хусусиятларига турли хил технологик усуллардан фойдаланиб боқишнинг боғлиқлиги исботланган;
асосий подадан чиқарилган қора-ола, швиц ва симментал зотли сигирларни гўштдор абердин-ангус, лимузин ва шароле зотли буқалар уруғи билан саноат усулида чатиштиришдан олинган дурагай буқачаларни турли хил технологик усуллардан фойдаланиб парваришлаш ва бўрдоқига боқишнинг иқтисодий самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли хил технологик усуллардан фойдаланиб қорамоллар гўшт маҳсулдорлигини оширишнинг илмий асослари мавзусида ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Соф қора-ола зотли ҳамда турли сабабларга кўра асосий подадан чиқарилган қора-ола зотли сигирларни гўштдор шароле зотли буқалар уруғи билан саноат усулида чатиштириш орқали олинган Ф1 дурагай буқачаларининг гўшт маҳсулдорлигини оширишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, “Шукурдавлат” кўп тармоқли фермер хўжалигида ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 23 декабрдаги 02123-3073-сонли маълумотномаси). Натижада, соф зотли қора-ола ҳамда саноат усулида чатиштириш орқали олинган Ф1 дурагай (½шароле х  ½қора-ола) буқачаларини турли хил технологик усуллардан фойдаланиб боқиш натижасида, 18 ойлик тирик вазни 510,0 кг ни ташкил этди. Бу кўрсаткич соф қора-ола зотли тенгқурларига нисбатан 46,8 кг ёки 10,1% га юқори бўлди. Соф фойда 6518,74 минг сўмни, иқтисодий самарадорлик 39,7% ни ташкил қилган;
Соф швиц зотли ҳамда асосий подадан чиқарилган швиц зотли сигирларни гўштдор шароле зотли буқалар уруғи билан саноат усулида чатиштириш орқали олинган Ф1 дурагай буқачаларнинг гўшт маҳсулдорлигини оширишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот Андижон вилояти Асака тумани “Турғунбой Шокиров” чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги фермасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 23 декабрдаги 02123-3073-сонли маълумотномаси). Натижада, соф швиц зотли ҳамда саноат усулида чатиштириш орқали олинган Ф1 дурагай (½шароле х ½швиц) буқачаларни турли хил технологик усуллардан фойдаланиб боқиш натижасида, 18 ойлик тирик вазни 536,1 кг ни ташкил этди. Бу кўрсаткич соф швиц зотли тенгқурларига (490,5 кг) нисбатан 45,6 кг ёки 9,3% қўшимча тирик вазн олинди. Соф фойда 5888,23 минг сўмни, иқтисодий самарадорлик 32,3% ни ташкил этган;
Соф симментал зотли ҳамда турли сабабларга кўра асосий подадан чиқарилган симментал зотли сигирларни гўштдор шароле зотли буқалар уруғи билан саноат усулида чатиштириш орқали олинган Ф1 дурагай буқачаларнинг гўшт маҳсулдорлигини оширишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот Фарғона вилояти Фарғона тумани “Волида” фермер хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 23 декабрдаги 02123-3073-сонли маълумотномаси). Соф симментал зотли ҳамда саноат усулида чатиштириш орқали олинган Ф1 дурагай (½шароле х ½симментал) буқачаларни турли хил технологик усуллардан фойдаланиб боқиш натижасида, 18 ойлик тирик вазни 646,8 кг ни ташкил этди. Бу кўрсаткич соф симментал зотли тенгқурларига (582,5 кг) нисбатан 64,3 кг ёки 11,1% га юқори бўлган. Натижада, соф фойда 8243,61 минг сўмни, иқтисодий самарадорлик 39,5% ни ташкил этган;
Соф зотли қора-ола буқачаларини ва турли сабабларга кўра асосий подадан чиқарилган қора-ола зотли сигирларни гўштдор шароле зотли буқалар уруғи билан саноат усулида чатиштиришдан олинган Ф1 дурагай буқачаларини турли хил технологик усуллардан фойдаланиб гўшт маҳсулдорлигини оширишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш тадқиқоти Фарғона вилояти Данғара тумани “Содиқжон” наслчилик фермер хўжалигида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 23 декабрдаги 02123-3073 - сонли маълумотномаси). Натижада Соф зотли қора-ола буқачаларни ва асосий подадан чиқарилган қора-ола зотли сигирларни саноат усулида чатиштиришдан олинган Ф1 дурагай (1/2шароле х 1/2қора-ола) буқачаларини турли хил технологик усуллардан фойдаланиб боқиш натижасида Ф1 дурагай (1/2шароле х 1/2қора-ола) буқачаларини 18 ойликдаги тирик вазни 510,0 кг ни ташкил этиб, соф қора-ола зотли тенгқурларига нисбатан 46,8 кг ёки 10,1% га қўшимча тирик вазн олишга эришилган. Бунда бир бош Ф1 дурагай (1/2шароле х 1/2қора-ола) буқачадан 22950,0 минг сўм даромад олиниб, унга 16431,26 минг сўм харажат қилинган ёки олинган соф фойда 6518,74 минг сўмни, иқтисодий самарадорлик 39,7% ни ташкил қилди. Соф зотли қора-ола тенгқурларидан 20844,0 минг сўм даромад олиниб, унга 16427,02 минг сўм харажат қилинган ёки олинган соф фойда 4416,98 минг сўмни, иқтисодий самарадорлик 26,9% ни ташкил қилган.
Соф зотли қора-ола ҳамда турли сабабларга кўра асосий подадан чиқарилган қора-ола зотли сигирларни гўштдор абердин-ангус зотли буқалар уруғи билан саноат усулида чатиштириш орқали олинган Ф1 дурагай буқачаларнинг гўшт маҳсулдорлигини оширишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот Фарғона вилояти, Данғара тумани, Етти камалак” чорвачилик фермер хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 23 декабрдаги 02123-3073-сонли маълумотномаси). Натижада, соф қора-ола зотли ҳамда саноат усулида чатиштириш орқали олинган Ф1 дурагай (½абердин-ангус х ½қора-ола) буқачаларни турли хил технологик усуллардан фойдаланиб боқиш натижасида 18 ойлик тирик вазни 490,0 кг ни ташкил этди. Бу кўрсаткич соф қора-ола зотли тенгқурларига нисбатан 26,8 кг ёки 5,8% га юқори бўлди. Соф фойда 5645,87 минг сўмни, иқтисодий самарадорлик 34,4% ни ташкил қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish