Джураев Акбаржон Моминжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кузги буғдой бегона ўтларига қарши уйғунлашган курашиш тадбирларининг самарадорлиги (Самарқанд вилоятининг ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида)”, 06.01.01 – Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Qx950
Илмий раҳбар: Ризаев Шухрат Худойбердиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.05/29.08.2023.Qx.172.01.
Расмий оппонентлар: Садиков Эсбосин Полатович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим; Турдиева Нилуфар Муминовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилойатининг ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида кузги буғдой майдонларининг бегона ўтлар уруғлари билан ифлосланганлик кўрсаткичларини ўрганиш асосида, уларга қарши тупроққа асосий ва юза ишлов бериш ҳамда йанги турдаги гербисидларни қўллашни бегона ўтларга ҳамда дон ҳосили ва унинг сифатига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Самарқанд вилойатининг ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида ғалла-сабзавот алмашлаб экиш тизимида тупроқларнинг бегона ўтлар билан ифлосланганлик кўрсаткичи аниқланиб, кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили олишда тупроққа ишлов шудгорлаш 30-35 см+чизеллаш 18-22 см+молалаш тизимида ўтказилиб, гербисидлар Пик 75% - 15 г/га+Аксиал 50 КЕ 0,75 л/га меъйорларида биргаликда аралашма ҳолида қўллаш юқори самара бериши илмий исботланган;
ғалла-сабзавот алмашлаб экиш тизимида тупроқнинг бегона ўтлар билан ифлосланганлик кўрсаткичларига кўра, жуда кучли (5 балл, 130,4-131,6 млн.дона/га) зарарланганлиги қайд этилиб, тупроққа ишлов шудгорлаш 30-35 см+чизеллаш 18-22 см+молалаш тизимида ўтказилганда тупроқни бегона ўтлар уруғи билан ифлосланиш миқдори энг кам (43,3 млн.дона/га) бўлиб, 3-балл - ўртача ифлосланганлиги аниқланган;
тупроқнинг агрофизик хоссалари - тупроқ ҳажм массаси, ғоваклиги ва сув ўтказувчанлигини йахшилайдиган мақбул тупроққа ишлов бериш усули ва чуқурлиги (шудгорлаш 30-35 см+чизеллаш 18-22 см+молалаш) аниқланган;
тупроққа ишлов шудгорлаш 30-35 см+чизеллаш 18-22 см+молалаш тизимида ўтказилиб, гербисидлар Пик 75% - 15 г/га+Аксиал 50 КЕ 0,75 л/га меъйорларида биргаликда аралашма ҳолида қўллаш бир йиллик бегона ўтларни 92,3-100 %, кўп йилликларни 80,9-85,6% нобуд қилиб, кузги буғдойни ўсиши, ривожланиши учун қулай шароит йаратиб, таннархи арзон юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришни таъминлаган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилойатининг ўтлоқи – бўз тупроқлари шароитида ғалла-сабзавот алмашлаб экиш тизимида кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда тупроққа ишлов бериш ва гербисидларни қўллаш агротехнологийасини самарадорлигини асослаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
ғалла-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида юқори дон ҳосили етиштириш бўйича «Кузги буғдойзорларда тарқалган бегона ўтларга қарши курашиш тадбирлари» тавсийаномаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасийалар миллий марказининг 2024 йил 11-нойабрдаги 05/05-04-584-сон маълумотномаси). Ушбу тавсийанома ғалла-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида кузги буғдой етиштиришда қўлланма сифатида кенг фойдаланилмоқда;
ишлаб чиқариш тажрибалари кузги буғдой майдонларида бегона ўтларга қарши курашишда тупроққа ишлов бериш ва гербисидларни уйғунлашган ҳолда қўллаш агротехнологийалари Самарқанд вилойатининг Тойлоқ (40,5 га) Булунғур (32,1 га) ва Жомбой (126,7 га) туманларида, жами 199,3 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасийалар миллий марказининг 2024 йил 11-нойабрдаги 05/05-04-584-сон маълумотномаси). Натижада, тупроққа ишлов шудгорлаш 30-35 см+чизеллаш 18-22 см+молалаш тизимида, Пик 75% -15 г/га+Аксиал 50 КЕ - 0,75 л/га меъйорларида биргаликда қўллаш юқори самара бериши аниқланган;
бир йиллик, бир ва икки паллали бегона ўтлар билан кучли зарарланган кузги буғдой майдонларида шудгорлаш 30-35 см, чизеллаш 18-22 см, молаланиб, гербисидлардан Пик 75% -15 г/га+Аксиал 50 КЕ - 0,75 л/га меъйорларида биргаликда аралашма ҳолида қўлланиш технологийаси Самарқанд вилойатининг Тойлоқ (40,5 га) Булунғур (32,1 га) ва Жомбой (126,7 га) туманларида, жами 199,3 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасийалар миллий марказининг 2024 йил 11-нойабрдаги 05/05-04-584-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ушбу ишлов бериш тизимида Гранстар 75% (эталон) 15 г/га алоҳида қўлланилганга нисбатан 5,4-7,7 с/га қўшимча дон ҳосили етиштирилиб, рентабеллик 77,5-84,2 %ни ташкил этган.