Бекчанов Зокиржон Ботировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошоқли дон экинларини қандалалар туркумига кирувчи зарарли ҳасвадан ҳимоя қилиш чоралари”, 06.01.09-Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Qх235.
Илмий раҳбар: Пўлатов Зарип Асламович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Торениязов Элмурат Шериниязович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Саттаров Наврўз Рузиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бошоқли дон экинларини ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқишда қандалалар туркумига мансуб зараркунандаларнинг тур таркиби, доминант турларининг биоэкологик хусусиятлари, ареали, зарари ҳамда табиий кушандаларининг тур таркиби ва аҳамиятини илмий асослаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошоқли дон экинларида 4 турдаги зарарли қандалалар: зарарли хасва - Eurygaster integriceps Put., мавр қандаласи - Eurygaster maura L., найза бошли хасва - Aelia acuminata F. ва тоғ хасваси - Dolyciris penicillatus Horv. учраши аниқланган;
бошоқли дон экинлари майдонларида тарқалган зарарли қандалалар турлари ичида зарарли хасва Eurygaster integriceps Put. 88,8% учраши аниқланиб, доминант тур сифатида қайд қилинди. Буғдойнинг тупланиш фазасида 1м2 да ўртача 2-3 та хасва бўлганда 39,4-42,4% гача ҳосил камайиши аниқланган;
зарарли хасванинг ареали, биоэкологик хусусиятлари, донли экинларда учраш даражаси ва буғдойга зарар етказиш даражаси ўрганилиб, Ўзбекистон иқлим шароитида битта авлоди ривожланиши, қишлаш жараёнида кузда 8,2-13,1%и ва баҳорда 14,1-28,2%и табиий равишда нобуд бўлиши аниқланган,
қишловга кетган зарарли хасваларнинг кузда (ноябр охири) ўртача 19,5-20,5%, эрта баҳор (март) да эса 30,0-35,5 % табиий касаллик қўзғатувчилар билан зарарлангани аниқланган;
зарарли хасва тухумларида паразитлик қилиб яшовчи тухумхўр-теленомуслар зараркунанданинг фаол тухум қўйиш даврида кўпайиб, табиий равишда 20-23% гача зарарлаши аниқланган;
Буғдой экинида зарарли хасвага қарши: В-гунсиё супер, 20% эм.к. - 0,075 л/га; Хебен эффект, 15% эм.к. - 0,5 л/га; Супер-Пауер 25% эм.к. - 0,25 л/га; Еспада, 35% сус.к. - 0,25 л/га; Comprodor, 35% эм.к. - 0,075 л/га; Хлорпиривит Агро, 55% эм.к. - 0,5 л/га; Неоклоприд, 35% сус.к. - 0,07 л/га; Имидаголд, 35% эм.к. – 0,1-0,2 л/га; Урелл Д, 55% эм.к. - 0,5 л/га сарф меъёрида қўлланилганда биологик самарадорлик 82,8-97,2% гача самарадорликка эришилиши исботланган;
Буғдой ҳосилини зарарли қандалалардан ҳимоя тадбирлари натижасида 1 гектардан қўшимча сақлаб қолинган ҳосил ўртача 3,5-5,8 ц ни ташкил қилиши, ҳимоя қилиш тадбирларини ўз вақтида ўтказиш натижасида сарфланган ҳар 1 сўмнинг оқланиши 4,6-8,2 мартани ташкил қилиши ва рентабеллик даражаси 457,5-818,8% ни ташкил этиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошоқли дон экинларини зарарли қандалалардан ҳимоя қилиш тизимини яратиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
“Бошоқли дон экинларини зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилиш бўйича тавсиянома” тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 01.08.2024 йил №05/05-02-583-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома ғаллачилик кластер ва фермер хўжаликларида зараркунанда ва касалликларга қарши курашда илмий-услубий қўлланма сифатида хизмат қилган.
Бошоқли дон экинларида учрайдиган сўрувчи зараркунандаларга қарши кураш тизими Тошкент вилояти ҚуйиЧирчиқ тумани “ТСТ агро кластер” ҳудудларидаги ғалла майдонларида, жумладан Беруний худудида 82 гектар, Ўзбекистон худудида 83 гектар ва Янги ҳаёт худудида 95 гектар майдонларда, жами 260 гектарда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 01.08.2024 йил №05/05-02-583-сон маълумотномаси). Натижада мавжуд сўрувчи ва кемирувчи зараркунандаларга қарши биологик самарадорлиги 91,0 – 99,9% га тенг бўлган. Ғалладан назорат вариантга нисбатан ҳар гектаридан 22,0-25,0 центнер кўп ва юқори сифатли ҳосил етиштирилган.
Зарарли қандалаларга қарши кураш усуллари Жиззах вилояти Зафаробод тумани “Зафаробод ишончи” фермер хўжалигида 47 гектар, Тоштемир ота фермер хўжалигида 45 гектар ва Янги тонг фермер хўжалигида 55 гектар майдонларда, жами 147 гектарда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 01.08.2024 йил №05/05-02-583-сон маълумотномаси). Натижада ғалла майдонларида мавжуд кемирувчи, сўрувчи ҳашаротлар ва бошқа зараркунандаларга қарши самарадорлиги 90,0-99,5% га тенг бўлган. Ғалладан назоратга нисбатан гектаридан 20,0-25,0 ц кўп ва юқори сифатли ҳосил етиштирилган.