Абдуллаева Хуриятхон Зафарбековнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўзанинг асосий кемирувчи зараркунандаларини башоратлаш, зарарланиш даражасини назорат қилиш ҳамда бошқариш”, 06.01.09-Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Qx232.
Илмий раҳбар: Яхяев Хашим Касимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Эшчанов Баходир Рузумбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Абдуалимов Шуҳрат Хамадуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Шамуратова Нагима Генжемуратовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ғўза тунлами (Helicoverpa armigera) ва кузги (Agrotis Segetum) тунлам зараркунандаларини башорат қилиш, улар билан ғўзанинг зарарланишини назорат қилиш, ва бошқаришда математик моделларни яратиш ҳамда автоматлаштирилган мониторинг тизимларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, ахборот технологияларини қўллаган ҳолда ғўза тунлами ва кузги тунламнинг ривожланиши ва тарқалишининг мониторинг тизими асосида “йиртқич – ўлжа” “зараркунанда – хўжайин” тизимини қўллаб, феромон тутқичга тушган урғочи капалаклар пуштдорлигини аниқлашнинг математик модели яратилиб биологик курашнинг такомиллашган усули ишлаб чиқилган;
ғўзани кузги ва ғўза тунлами зараркунандаларидан ҳимоялашда худудларни районлаштириш орқали синфларга ажратиш тизими яратилган;
ғўза зараркунандалари ривожланишининг экологик мониторинги ва башорат қилиш асосида автоматлаштирилган тизими ишлаб чиқилган,
Андижон вилояти шароитида ғўза тунлами ва кузги тунламнинг ривожланиш муддатларига аниқлик киритилиб, уларнинг ривожланиши, тарқалиши ва зарар келтириш даражалари илмий aсосланиб, ғўза тунламига қарши АllchungKill сус.к. препарати 0,4-0,6-0,8 л/га қўлланилганда 96,4-96,6%, кузги тунламга ДЕЛТА 2,5% эм.к. 0,5-0,7 л/га қўлланилганда 85,6-92,29%, биологик самарадорликка эришилиши аниқланган;
фойдали энтомофагларни кўпайтирадиган биолабораториялар режаларини ишлаб чиқиш ва энтомофагларни далага тарқатиш муддатларини аввалдан аниқланиб, зараркунандалар сони ортганда трихограмма миқдорини камайтириш ҳар 100 туп ўсимликда 7,0 дона кўсак қурти бўлганда 1,58 г трихограмма чиқариш такомиллаштирилиб, мақбул қийматлари ишлаб чиқилган;
Ғўза тунлами ва кузги тунлам – зараркунандалар ривожланишини фойдали ҳароратларини йиғиш жадвали” мобил иловаси яратилган ҳамда Интеллектуал мулк агентлигидан ЭҲМ дастури учун №DGU 05263 гувоҳнома олинган, компьютерда ғўза ва зараркунандалар ривожланиш муддатларини ҳисоблашни амалга оширадиган ахборот - қидирув ҳисоблаш тизими ва ундан фойдаланиш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғўза тунлами (Helicoverpa armigera) ва кузги (Agrotis Segetum) тунлам зараркунан-даларининг ривожланиши ва тарқалишини башорат қилиш, назорат қилиш ҳамда бошқаришда замонавий ахборот технологиялари, математик моделлар ва автоматлаштирилган тизимларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
“Ғўза ва унинг асосий зараркунандалари ривожланишининг прогнозларини ишлаб чиқиш бўйича” тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 9 февралдаги 06/22-06/253–сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома агрокластер ва фермер хўжаликлари учун қўлланма сифатида фойдаланиб келинмоқда;
замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда ғўза тунлами ва кузги тунлам ривожланиши ҳамда тарқалишининг мониторинг тизими ва ушбу тизим асосида биологик курашнинг такомиллашган усули Андижон вилоятида Андижон тумани “Авлиёхон Дилмурод” “Равшанбек Омадбек”, “Tўлқинбой Одилжон”, “Соҳибжон ҳамкор”, Улуғнор тумани “Улуғнорда Ғайратбек ерлари”, “Юсуф” фермер хўжаликлари ҳамда Қўрғонтепа тумани “KHANTEX Group” МЧЖ га қарашли хўжаликларда 226 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 9 февралдаги 06/22-06/253 – сон маълумотномаси). Натижада ғўза ва кузги тунлам ривожланишининг фенологик календарлари тузилган, об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда улар ривожланиши, тарқалиши ва зарар келтириш даражалари асослаб берилган;
ғўза тунлами ва кузги тунлам феромон тутқичларини ўрнатилиш муддати илмий асосланган ҳисоблашлар асосида белгиланган ва зараркунандалар пайдо бўлиши олдиндан аниқланиб, фермерларнинг мобил телефонига зараркунада тушиш куни ва унга қарши биомаҳсулотга буюртма бериши ҳақида огоҳлантирувчи СМС ҳабар жўнатиш Андижон вилояти Андижон тумани “Кўкгумбаз Азизбек”, Қўрғонтепа тумани “Бозорбой”, Улуғнор тумани “Манзил”, “фермер хўжаликларда 62,4 га ғўза майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 9 февралдаги 06/22-06/253 – сон маълумотномаси). Натижада ғўза ва унинг асосий зараркунандлари ҳолати бўйича барча агротехник тадбирлар ўз вақтида ўтказилишига эришилган;
Андижон вилояти Андижон тумани “Кўкгумбаз Азизбек” фермер хўжалиги 31,6 га ғўза майдонида кимёвий кураш жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 9 февралдаги 06/22-06/253 – сон маълумотномаси). Натижада, ғўза тунламига “АllchungKill” препарати 0,4-0,6 л/га қўлланилганда 96,4-96,6%, кузги тунламга ДЕЛТА 2,5% эм.к. 0,5-0,7 л/га қўлланилганда 85,6-92,29% биологик самарадорлик қайд этилган ҳамда, ушбу препаратларни қўллаш бўйича “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши фойдаланиш учун руҳсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, дефолиантлар ҳамда ўсимликларнинг ўсишини бошқарувчи воситалар рўйхати”га киритилган;
“Ғўза тунлами ва кузги тунлам – зараркунандалар ривожланишини фойдали ҳароратларини йиғиш жадвали” мобил иловаси ва ундан фойдаланиш усуллари ишлаб чиқилган ҳамда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 9 февралдаги 06/22-06/253 – сон маълумотномаси). Натижада назоратга нисбатан гектаридан ўртача 7,8 ц қўшимча ҳосил олишга эришилган ва Android мобил телефонларида ишлайдиган ушбу дастурга Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигидан гувоҳнома (№ DGU 05263) олинган.