Файзиев Зоҳиддин Ҳасанбоевичнинг
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Раҳбар ходимларда стрессли кечинмаларни коррексиялашнинг ижтимоий-психологик механизмлари”. 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/P47.
Илмий раҳбар: Жабборов Азим Мейлиқулович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Улуғова Шаҳлола Муслиддиновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор, Ҳайитов Ойбек Эшбоевич психология фанлари доктори (DSc), профессор, Исакова Муаззам Тулкиновна психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади раҳбар-ходимларда стрессли кечинмаларни коррексийалашнинг ижтимоий-психологик механизмлари бўйича таклиф ва тавсийалар ишлаб чиқиш иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
раҳбар-ходимларда стрессли кечинмаларнинг даражавий ифодаланишига кўра касбий рефлекция, шахснинг ўз кечинмаларини бошқариш, вазиятни когнитив баҳолаш сифатлари билан интегратив намоён бўлиши туфайли дифференциал фарқлар мавжудлиги далилланган;
раҳбар-ходимларда стрессли кечинмаларни намоён бўлишига кўра “касбий стресс”, “стрессга барқарорлик”, “толиқиш-зерикиш-танглик-стресс”, “хавотирланиш” ва “субдепрессия”нинг турли даражалари ўртасида интегратив боғлиқликлар мавжуд эканлигига асосланиб, эмоционал ҳолатларнинг устувор жиҳатлари далилланган;
раҳбар-ходимларда ҳиссий-кечинмаларнинг дифференциал ифодаланишига кўра вазиятли ва шахсий хавотирланишнинг кайфият йўқлик субдепрессив ҳолатига таъсирига асосланиб касбий стресс намоён бўлиши даражавий характерга эга эканлиги далилланган;
раҳбар-ходимларда стрессли кечинмаларни енгишнинг ижтимоий-психологик модели – стресс ҳолатининг хулқда динамик ифодаланишига асосланиб, “стимулли”, “қайта жавоб бериш”, “трансакт” ва “мос келмаслик ва интегратив” кичик моделларнинг компонентларини бириктириш орқали такомиллаштирилган;
раҳбар-ходимларда стрессли кечинмаларни келтириб чиқарувчи “физиологик-психологик, жисмоний ва табиий”, “ижтимоий муҳит билан боғлиқ бўлган”, “қисқа ва узоқ муддатли”, “баҳолаш” стрессогенларнинг мураккаб тузилмасига қараб, интегратив иерархик пирамидани киритиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Раҳбар-ходимларда стрессли кечинмаларни коррексийалашнинг ижтимоий-психологик механизмлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
раҳбар-ходимларда стрессли кечинмаларнинг даражавий ифодаланишига кўра касбий рефлекция, шахснинг ўз кечинмаларини бошқариш, вазиятни когнитив баҳолаш сифатлари билан интегратив намоён бўлиши туфайли дифференциал фарқлар мавжудлиги далилланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2024-йил 24-ноябрдаги ПМ-264- сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Бошқарув психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги ПМ-264а-сон маълумотномаси). Натижада раҳбар ва ходимларда стресс ҳолати қай даражада намойон бўлишини аниқлаш имконияти яратилган;
раҳбар - ходимларда стрессли кечинмаларни намоён бўлишига кўра “касбий стресс”, “стрессга барқарорлик”, “толиқиш-зерикиш-танглик-стресс”, “хавотирланиш” ва “субдепрессия”нинг турли даражалари ўртасида интегратив боғлиқликлар мавжуд эканлигига асосланиб, эмоционал ҳолатларнинг устувор жиҳатлари далилланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-ноябрдаги ПМ-264-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Бошқарув психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги ПМ-264а-сон маълумотномаси). Натижада раҳбар ва ходимларда стресс ҳолати ўрганилганда даражавий кўрсаткичлари ўзаро бир-бири билан боғлиқ эканлиги очиб берилган;
раҳбар-ходимларда ҳиссий-кечинмаларнинг дифференциал ифодаланишига кўра вазиятли ва шахсий хавотирланишнинг кайфият йўқлик субдепрессив ҳолатига таъсирига асосланиб касбий стресс намоён бўлиши даражавий характекрга эга эканлиги далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-ноябрдаги ПМ-264-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Бошқарув психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги ПМ-264а-сон маълумотномаси). Натижада раҳбар ва ходимларда стрессга нисбатан барқарорлик компетентлигини ривожлантиришда касбий стресс услубининг аҳамиятини тадқиқ қилиш имконияти яратилган;
раҳбар-ходимларда стрессли кечинмаларни енгишнинг ижтимоий-психологик модели – стресс ҳолатининг хулқда динамик ифодаланишига асосланиб, “стимулли”, “қайта жавоб бериш”, “трансакт” ва “мос келмаслик ва интегратив” кичик моделларнинг компонентларини бириктириш орқали такомиллаштирилганлиги тўғрисидаги таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-ноябрдаги ПМ-264-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Бошқарув психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги ПМ-264а-сон маълумотномаси). Натижада раҳбар ва ходимларда стрессни енгиш моделини такомиллаштириш орқали унга қарши курашиш имкониятларини оширишга хизмат қилган;
раҳбар-ходимларда стрессли кечинмаларни келтириб чиқарувчи “физиологик-психологик, жисмоний ва табиий”, “ижтимоий муҳит билан боғлиқ бўлган”, “қисқа ва узоқ муддатли”, “баҳолаш” стрессогенларнинг мураккаб тузилмасига қараб, интегратив иерархик пирамидани киритиш зарурати асосланганлигига оид маълимотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-ноябрдаги ПМ-264-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология. Бошқарув психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги ПМ-264а-сон маълумотномаси). Натижада раҳбар-ходимларда стрессогенларнинг мураккаб тузилмасига қараб, интегратив иерархик пирамидани киритиш зарурати асосланган ва тегишли модел ишлаб чиқилган.