Элмуратова Айсулу Усаховнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спортчилар гуруҳида ўзини-ўзи муҳофаза қилишнинг ижтимоий-психологик механизмлари” 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/P123.
Илмий маслаҳатчи: Баратов Шариф Рамазанович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Ғафуров Азизбек Умаржонович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Сафаров Дилмурод Халимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуллаев Меҳриддин Жунайдуллоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спортчилар гуруҳида ўзини ўзи муҳофаза қилишнинг ижтимоий-психологик механизмларини аниқлаш асосида уни илмий-услубий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спортчиларда психологик муҳофаза механизмларини намоён бўлишининг ёшга оид динамик хусусиятларига кўра ўзини-ўзи муҳофаза қилишнинг янги моделлари, спортчилар гуруҳидаги стресс ва хавф-хатарларга қарши курашиш усулларини кенгайтириш, спортчилар ўртасида ғалаба ёки мағлубиятни қабул қилиш ва стрессни бошқаришдаги индивидуал фарқларни ҳисобга олган ҳолда гуруҳнинг психологик ҳимояси ва ёрдам механизмларини ишлаб чиқиш “тасаввур қилиш қобилияти” ва “амалий фикрлаш услуби”нинг устувор характерга эга эканлигини далилланган;
спортчилар гуруҳида ўзини ўзи муҳофаза қилишнинг ифодаланишига кўра гуруҳий муносабатларда дефицитар агрессия, ауторефлекция, аутоагрессияларнинг - хавотирланишда, конструктив қўрқувнинг - эгрессияда интегратив намоён бўлиши туфайли спортчилар фаолиятида “Мен”нинг структуравий компонентларини устуворлиги асосланган;
спортчиларда низоли вазиятларда хулқ-атвор стратегияларини намоён бўлишига кўра агрессив ҳолатларни келтириб чиқарувчи омиллар ортишига олиб келганлиги, ўзини-ўзи ҳимоя қилиш усулларининг спортчининг ижтимоий идентитетига таъсири ва гуруҳдаги ролни бажаришга бўлган ёндашувларни ўрганиш туфайли тафаккур услуби муҳим психологик омил эканлиги асосланган;
спортчилар гуруҳида ўзини ўзи муҳофаза қилиш мусобақа жараёнида ауторефлекция ва аутоагрессия сиқиб чиқаришга, регрессия хавотирланишга интегратив тарзда ўз-ўзини таҳлил қилиш, ўзини англаш функсиялари ҳамда эмоционал ҳолатлар назоратини даражавий ифодаланишига асосланиб, психологик ҳимоя механизмида идентив намоён бўлиши аниқланган;
спортчи гуруҳларда ўзини-ўзи муҳофаза қилишнинг психокоррексион модели эмоционал ҳолатларни назорат қила олиш, ҳиссий-эмоционал зўриқишларни енга олиш қобилиятини ривожлантириш муҳимлиги туфайли “ўзини муҳофаза қилиш”га “ирода ва эмоционал барқарорлик”ни сингдириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спортчилар гуруҳида ўзини ўзи муҳофаза қилишнинг ижтимоий-психологик механизмлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
спортчиларда психологик муҳофаза механизмларини намоён бўлишининг ёшга оид динамик хусусиятларига кўра, ўзини-ўзи муҳофаза қилишнинг янги моделлари, спортчилар гуруҳидаги стресс ва хавф-хатарларга қарши курашиш усулларини кенгайтириш, спортчилар ўртасида ғалаба ёки мағлубиятни қабул қилиш ва стрессни бошқаришдаги индивидуал фарқларни ҳисобга олган ҳолда гуруҳнинг психологик ҳимояси ва ёрдам механизмларини ишлаб чиқиш “тасаввур қилиш қобилияти” ва “амалий фикрлаш услуби”нинг устувор характерга эга эканлигини далилланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-308-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 24-январдаги ПМ-308а-сон маълумотномаси). Натижада спортчиларда психологик муҳофаза механизмларини намоён бўлишининг ёшга оид динамик хусусиятлари аниқланган;
спортчилар гуруҳида ўзини ўзи муҳофаза қилишнинг ифодаланишига кўра гуруҳий муносабатларда дефицитар агрессия, ауторефлекция, аутоагрессияларнинг - хавотирланишга, конструктив қўрқувнинг - эгрессияда интегратив намоён бўлиши туфайли спортчилар фаолиятида “МЕН”нинг структуравий компонентларини устуворлиги асосланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-308-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 24-январдаги ПМ-308а-сон маълумотномаси). Натижада спортчилар фаолиятида “Мен” структуравий компонентларнинг таъсири аниқланган;
спортчиларда низоли вазиятларда хулқ-атвор стратегияларини намоён бўлишига кўра, агрессив ҳолатларни келтириб чиқарувчи омиллар ортишига олиб келганлиги, ўзини-ўзи ҳимоя қилиш усулларининг спортчининг ижтимоий идентитетига таъсири ва гуруҳдаги ролни бажаришга бўлган ёндашувларни ўрганиш туфайли тафаккур услуби муҳим психологик омил эканлиги асосланганлиги ҳақидаги маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-308-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 24-январдаги ПМ-308а-сон маълумотномаси). Натижада спортчиларда низоли вазиятларда хулқ-атвор стратегияларини намоён бўлишига кўра агрессив ҳолатларни келтириб чиқарувчи омиллар аниқлаштирилган;
спортчилар гуруҳида ўзини ўзи муҳофаза қилиш мусобақа жараёнида ауторефлекция ва аутоагрессия сиқиб чиқаришга, регрессия хавотирланишга интегратив тарзда ўз-ўзини таҳлил қилиш, ўзини англаш функсиялари ҳамда эмоционал ҳолатлар назоратини даражавий ифодаланишига асосланиб, психологик ҳимоя механизмида идентив намоён бўлиши аниқланганлиги ҳақидаги таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-308-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 24-январдаги ПМ-308а-сон маълумотномаси). Натижада спортчиларда ўзини-ўзи муҳофаза қилишига таъсир этувчи омиллар таҳлил қилинган;
спортчи гуруҳларда ўзини-ўзи муҳофаза қилишнинг психокоррексион модели эмоционал ҳолатларни назорат қила олиш, ҳиссий-эмоционал зўриқишларни енга олиш қобилиятини ривожлантириш муҳимлиги туфайли “ўзини муҳофаза қилиш”га “ирода ва эмоционал барқарорлик”ни сингдириш асосида такомиллаштирилганлик юзасидан таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2025-йил 29-январдаги ПМ-308-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 24-январдаги ПМ-308а-сон маълумотномаси). Натижада спортчилардаги салбий эмоционал ҳолатлар динамикасини қиёсий таҳлил қилиш натижасида уни пасайтирувчи психотехникаларни ишлаб чиқилган.