Аллаяров Дилшодбек Рахимбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Спортчи талабалар мусобақа олди тайёргарлик жараёнларидаги эмоционал ҳолатларининг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/P1096.
Илмий раҳбар: Уразбаева Дилбар Абдуллаевна, психология фанлар доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Ғофуров Азизбек Умаржонович, психология фанлари доктори (ДСc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: спортчи талабалар мусобақа олди тайёргарлик жараёнларидаги эмоционал ҳолатларининг психологик хусусиятларини тадқиқ қилиш ва уларда ижобий ҳиссий ҳолатларни ривожлантиришга доир зарурий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спортчи талабалардаги мусобақа олди жараёнларида намоён бўладиган эмоционал ҳолатларнинг даражавий ифодаланишига кўра уларда мусобақа билан боғлиқ вазиятли ва шахсий хавотирланиш ҳолатлари ҳамда эмоционал интеллект кўрсаткичларининг ёш ва жинсий жиҳатдан дифференциал фарқланиши далилланган.
спортчи талабаларда мусобақа олди тайёргарлик жараёнидаги эмоционал ҳолатларнинг намоён бўлишига кўра уларда муваффақиятга эришиш ва муваффақияцизликдан қочиш мотивлари, иродавий жараёнлар ва ижтимоий обрўга интилиш, муваффақиятга эришиш хусусиятларида ёш, жинс ва курслар кесимида дифференциал тафовутлар мавжудлиги аниқланган.
спортчи талабаларда мусобақаолди тайёргарлик жараёнларида эмоционал ҳолатларнинг намоён бўлишига кўра уларда вазият билан боғлиқ хавотирланишнинг “эмоционал билимдонлик” хусусияти билан ижобий, “ўз эмоцияларини бошқариш”, “ўзини ўзи ундаш қобилияти”, “эмпатия” ва “ўзгаларнинг эмоционал ҳолатларини билиш қобилияти” эса вазият ва шахсий хавотирланиш ҳолати билан салбий алоқадорликда эканлиги, ирода кучининг “муваффақиятга эришиш” мотиви билан мусбат алоқадорликни кучли ифодаланишига олиб келиши аниқланган.
мусобақа олди эмоционал ҳолатлар намоён бўлишида спортчи талабаларнинг ўз эмоцияларини баҳолаш ва бошқариш кўникмасини махсус психологик ривожлантириш дастурни қўллаш орқали уларда “эмоционал билмдонлик”, “ўз эмоцияларини бошқариш”, “ўзини ўзи ундаш” ва мусобақаолди реактив хавотирланиш ҳолатларини пасайишига эришилиш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Спортчи талабалар мусобақа олди тайёргарлик жараёнларидаги эмоционал ҳолатларининг психологик усусиятларини тадқиқ этиш асосида:
спортчи талабалардаги мусобақа олди жараёнларида намоён бўладиган эмоционал ҳолатларнинг даражавий ифодаланишига кўра улар мусобақа билан боғлиқ вазиятли ва шахсий хавотирланиш ҳолатлари ҳамда эмоционал интеллект кўрсаткичларининг ёш ва жинсий жиҳатдан дифференциал фарқланишини далиллашга оид таклифлар “Онтогенез психологияси. Дифферинсиал психзология” модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-271-а сонли маълумотномаси). Натижада спортчи талабалар мусобақолди тайёргарлик жараёнларидаги эмоционал ҳолатларини ёш ва жинс хусусиятларига боғлиқ ҳолда дифферентиал фарқланишини илмий тадқиқ этиш эришилган.
спортчи талабаларда мусобаолди тайёргарлик жараёнларидаги эмоционал ҳолатларнинг намоён бўлишига кўра уларда муваффақиятга эришиш ва муваффақияцизликдан қочиш мотивлари, иродавий жараёнлар ва ижтимоий оброга интилиш, муваффақиятга эришиш хусусиятларида ёш, жинс ва курслар кесимида дифференциал тафовутлар мавжудлигини аниқлашга оид маълумотлар “Онтогенез психологияси. Дифферинсиал психзология” модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-271-а сонли маълумотномаси). Натижада спортчи талабалар мусобақаолди тайёргарлик жараёнларидаги эмоционал ҳолатларини ёш ва жинс хусусиятларига боғлиқ ҳолда дифференциал фарқланишини илмий тадқиқ этишга эришилган.
спортчи талабаларда мусобақаолди тайёргарлик жараёнларида эмоционал ҳолатларнинг намоён бўлишига кўра уларда вазият билан боғлиқ хавотирланишнинг “эмоционал билимдонлик” хусусияти билан ижобий, “ўз эмоцияларини бошқариш”, “ўзини ўзи ундаш қобилияти”, “эмпатия” ва “ўзгаларнинг эмоционал ҳолатларини билиш қобилияти” эса вазият ва шахсий хавотирланиш ҳолати билан салбий алоқадорликда эканлиги, ирода кучининг “муваффақиятга эришиш” мотиви билан мусбат алоқадорликни кучли ифодаланишига олиб келиши аниқланганлигига оид маълумотлар “Онтогенез психологияси. Дифферинсиал психзология” модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-271-а сонли маълумотномаси). Натижада спортчи талабалар мусобаолди тайёргарлик жараёнларида намоён бўладиган эмоционал ҳолатларнинг мотивация билан корреляцион алоқадорлигини аниқлаш шароит яратилган.
мусобақа олди эмоционал ҳолатлар намоён бўлишида спортчи талабаларнинг ўз эмоцияларини баҳолаш ва бошқариш кўникмасини махсус психологик ривожлантириш дастурни қўллаш орқали уларда “эмоционал билмдонлик”, “ўз эмоцияларини бошқариш”, “ўзини ўзи ундаш” ва мусобақаолди реактив хавотирланиш ҳолатларини пасайишига эришилиш мумкинлигини исботлашга оид маълумотлар “Онтогенез психологияси. Дифферинсиал психзология” модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-271-а сонли маълумотномаси). Натижада спортчи талабаларда мусобақаолди самарали психологик тайёргарликни таъминлаш учун махсус психокоррексион дастур ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини аниқлашга эртишилган.