Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Зулфия Мехмоновнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қўриқлаш хизмати ходимлари касбий компетентлигини такомиллаштиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари”. 19.00.05 - Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/P955.
Илмий маслаҳатчи: Назаров Акмал Мардонович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Улуғова Шаҳлола Муслиддиновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Сагиндикова Наргиза Джубаткановна, психология фанлари доктори (DSc), доцент; 
Баротова Дилафрўз Шарифовна психология фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи  ташкилот:  Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қўриқлаш хизмати ходимлари касбий компетентлигини такомиллаштиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлаш асосида зарур тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
қўриқлаш хизмати ходимининг касбий фаолият самарадорлигини таъминлашда эмоционал ҳолатларда ўзини-ўзи назорат қилиш, фаолиятда ўзини-ўзи назорат қилиш ҳамда ижтимоийлашувда ўзини-ўзи назорат қилиш омиллари билан детерминациялашганлиги туфайли, касбий компетентликнинг ривожланиши устивор характерга эга эканлиги далилланган;
қўриқлаш хизмати ходимларининг касбий компетентлиги иродавий ўзини-ўзи бошқариш негизида намоён бўлишига кўра режалаштириш, моделлаштириш, дастурлаш, мустақиллик, натижани баҳолаш ва мослашувчанлик хусусиятларини уйғун равишда ривожланишига асосланиб, ходимларнинг касбий компетентлиги хулқ-атворда ўзини-ўзи бошқариш жиҳатларига интегратив намоён бўлишини таъминлаш муҳимлиги асосланган;
қўриқлаш хизмати ходими касбий ва креатив компетентлигининг узвий боғлиқлигига кўра кутилмаган вазиятларда, турли хавф-хатарларга нисбатан ўзига хос услубларни ишлаб чиқиши ва амалга ошириши, бошқалар билан мулоқотда янгича коммуникация услубларини қўллай олиш имкониятларини ривожлантиришда «креатив фикрлаш» ва «касбга ижобий муносабат»нинг устивор харакерга эга эканлиги асосланган;
қўриқлаш хизмати ходими касбий компетентлигининг ривожланиши ўз-ўзига муносабат сифатларининг даражавий ифодаланишининг ижтимоий-психологик хусусиятларга интегратив намоён бўлиши туфайли ишга бўлган ижобий мотивацияси ва иш жараёнида ўзини-ўзи намоён қилиши фаолият самадорлигини таъминлашнинг индивидуал ва дифференциал фарқлари асосланган;
қўриқлаш хизмати ходими касбий компетентлигини такомиллаштиришда коммуникатив, умумий фаоллик, эмоционал барқарорлик ижтимоий-психологик саводхонлик диапазони ва профессионал компетентликнинг ўзгалар ҳиссиётини адекват баҳолаш, синтоник мулоқот, ижтимоий идрок, операционал компетентликни шаклланиши муҳимлигига кўра ҳиссий-иродавий, когнитив ва касбий мотивация имкониятларини такомиллаштириш модели ва дастурини қўллаш зарурати далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. қўриқлаш хизмати ходимлари фаолиятида намоён этиладиган касбий компетентлик омилларининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
қўриқлаш хизмати ходимининг касбий фаолият самарадорлигини таъминлашда эмоционал ҳолатларда ўзини-ўзи назорат қилиш, фаолиятда ўзини-ўзи назорат қилиш ҳамда ижтимоийлашувда ўзини-ўзи назорат қилиш омиллари билан детерминациялашганлиги туфайли, касбий компетентликнинг ривожланиши устивор характерга эга эканлиги далилланганлигига оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 9-ноябрдаги ПМ-247-сонли буйруғига асосан «Касб психологияси» фани модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети, Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-247-а-сонли маълумотномаси). Натижада қўриқлаш хизмати ходимлари касбий компетентлигини ривожлантириш бўйича методик таъминоти такомиллаштирилган ва ўқув жараёнининг самарадорлигини ошишига эришилган; 
қўриқлаш хизмати ходимларининг касбий компетентлиги иродавий ўзини-ўзи бошқариш негизида намоён бўлишига кўра режалаштириш, моделлаштириш, дастурлаш, мустақиллик, натижани баҳолаш ва мослашувчанлик хусусиятларини уйғун равишда ривожланишига асосланиб, ходимларнинг касбий компетентлиги хулқ-атворда ўзини-ўзи бошқариш жиҳатларига интегратив намоён бўлишини таъминлаш муҳимлиги асосланган натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 9-ноябрдаги ПМ-247-сонли буйруғига асосан «Ижимоий психология» фани модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети, Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-247-а-сонли маълумотномаси). Натижада қўриқлаш хизмати ходимларининг касбий тайёргарлик даражасини сифат жиҳатдан бойитилишга эришилган;
қўриқлаш хизмати ходими касбий ва креатив компетентлигининг узвий боғлиқлигига кўра кутилмаган вазиятларда, турли хавф-хатарларга нисбатан ўзига хос услубларни ишлаб чиқиши ва амалга ошириши, бошқалар билан мулоқотда янгича коммуникация услубларини қўллай олиш имкониятларини ривожлантиришда «креатив фикрлаш» ва «касбга ижобий муносабат»нинг устивор харакерга эга эканлиги асосланган натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 09-ноябрдаги ПМ-247-сонли буйруғига асосан «Ижимоий психология» фани модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети, Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-247-а-сонли маълумотномаси). Натижада қўриқлаш хизмати ходими касбий компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи методик таъминоти такомиллаштирилган ва ўқув жараёнининг самарадорлигини таъминлашда хизмат қилган;
қўриқлаш хизмати ходими касбий компетентлигининг ривожланиши ўз-ўзига муносабат сифатларининг даражавий ифодаланишининг ижтимоий-психологик хусусиятларга интегратив намоён бўлиши туфайли ишга бўлган ижобий мотивацияси ва иш жараёнида ўзини-ўзи намоён қилиши фаолият самадорлигини таъминлашнинг индивидуал ва дифференциал фарқлари асосланганлигига оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 9-ноябрдаги ПМ-247-сонли буйруғига асосан «Касбий психология» фани модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети, Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-247-а-сонли маълумотномаси). Натижада қўриқлаш хизмати ходимлари касбий компетентлигини такомиллаштириш бўйича методик таъминоти такомиллаштирилган ва ўқув жараёнининг самарадорлигини ошишига эришилган.
қўриқлаш хизмати ходими касбий компетентлигини такомиллаштиришда коммуникатив, умумий фаоллик, эмоционал барқарорлик ижтимоий-психологик саводхонлик диапазони ва профессионал компетентликнинг ўзгалар ҳиссиётини адекват баҳолаш, синтоник мулоқот, ижтимоий идрок, операционал компетентликни шаклланиши муҳимлигига кўра ҳиссий-иродавий, когнитив ва касбий мотивация имкониятларини такомиллаштириш модели ва дастурини қўллаш зарурати далилланганлигига оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 9-ноябрдаги ПМ-247-сонли буйруғига асосан «Касбий психология» фани модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети, Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-247-а-сонли маълумотномаси). Натижада қўриқлаш хизмати ходмлари касбий компетентлигини такомиллаштириш модели ва дастури ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish