Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманиёзов Юнус Шодурди ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
        Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабалик даврида оталик хулқ-атвори шаклланишининг психологик хусусиятлари”. 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/P958
          Илмий раҳбар: Сагиндикова Наргиза Джубаткановна,психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Ганжиев Феруз Фурқатович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Рамазонов Жаҳонгир Жалилович психология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Етакчи  ташкилот:  Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабалик даврида оталик хулқ-атворига таъсир этувчи психологик хусусиятларни илмий асосда таҳлил қилиш ҳамда ушбу жараёнга таъсир қилувчи омилларни аниқлаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
фарзандлар ва ота муносабатларининг ижобий кечиши, отанинг бола ҳаётидаги фаол иштироки  оналик билан солиштирганда оталикнинг камроқ биологик ва кўпроқ ижтимоий-оилавий детерминантлиги, талаба йигитларда оталикка нисбатан рол кутилмаларида аниқлик камлиги ва отанинг бола ҳаётидаги иштирок даражаси онанинг бола ҳаётидаги иштирок даражаси билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
турли ёшдаги талаба йигитларда ота билан ҳамкорликнинг  ижобий кечиши уларда  “мақсад сари ҳаракат” қилишнинг ортишига, “натижага интилиш” кўрсатгичи ошишига, “фаолликни ривожлантириш” механизмига, кутилмаган “можоролардан қочиш”  каби психик омиллар билан боғлиқлиги далилланган;
ривожлантирувчи дастур машғулотлари самарадорлигини баҳолаш асосида турли ёшдаги талаба йигитларда “Турмуш ўртоғининг  бефарқлиги”, “Ота мустақиллигининг йўқлиги”, “Ўзини қурбон қилиш”, “Оиладаги таъсирларни бартараф этиш”, “оилавий низолар”  каби салбий психологик ҳолатлар  пасайиши  исботланган;
турли ёшдаги талаба йигитларда  “Онанинг ҳукмронлиги” таъсири остида уларнинг ҳаётий мақсадларини амалга ошиш жараёнида кутиладиган “натижа”га бевосита  боғлиқ бўлиб, “оилавий муносабатлар соҳасидаги субектив назорат”нинг мавжудлиги “оилавий низолар”, “ўз ролини норозилик” билан  қабул қилиш каби шахсий позиция билан бевосита боғлиқлиги  асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабалик даврида оталик хулқ-атвори       шаклланишининг тадқиқ қилишга оид олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
      фарзандлар ва ота муносабатларининг ижобий кечиши, отанинг бола ҳаётидаги фаол иштироки  оналик билан солиштирганда оталикнинг камроқ биологик ва кўпроқ ижтимоий-оилавий детерминантлиги, талаба йигитларда оталиккаа нисбатан рол кутилмаларида аниқлик камлиги ва отанинг бола ҳаётидаги иштирок даражаси онанинг бола ҳаётидаги иштирок даражаси билан ўзаро боғлиқлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 14-февралдаги ПМ- 202-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси», «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 14-февралдаги ПМ-202а-сон маълумотномаси). Натижада, мавзуга оид илмий адабиётларни ўрганиш, уларни назарий таҳлил қилиш ва изчилликда тизимлаштириш имкони кенгайтирилган;
        турли ёшдаги талаба йигитларда ота билан ҳамкорликнинг  ижобий кечиши уларда  “мақсад сари ҳаракат” қилишнинг ортишига, “натижага интилиш” кўрсатгичи ошишига, “фаолликни ривожлантириш” механизмига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 14-февралдаги ПМ-202-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 14-февралдаги ПМ-202а-сон маълумотномаси). Натижада, талаба йигитларда кутилмаган “можоролардан қочиш”  каби психик омиллар билан боғлиқлиги далилланишига эришилди;
       турли ёшдаги талаба йигитларда ривожлантирувчи дастур машғулотлари самарадорлигини баҳолашга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 14-февралдаги ПМ-202-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Ривожланиш психологияси» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 14-февралдаги ПМ-202а-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзини қурбон қилиш”, “Оиладаги таъсирларни бартараф этиш”, “оилавий низолар”  каби салбий психологик ҳолатлар  пасайишига эришилди;
турли ёшдаги талаба йигитларда  “Онанинг ҳукмронлиги” таъсири остида уларнинг ҳаётий мақсадларини амалга ошиш жараёнига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 14-февралдаги ПМ-202-сон буйруғи билан «Психокоррексия» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 14-февралдаги ПМ-202а-сон маълумотномаси). Натижада турли ёшдаги талаба йигитларда  кутиладиган “натижа”га бевосита  боғлиқ бўлиб, “оилавий муносабатлар соҳасидаги субектив назорат”нинг мавжудлиги “оилавий низолар”, “ўз ролини норозилик” билан  қабул қилишига эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish