Ғаффоров Шуҳрат Насриевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Билвосита солиқлар механизмини такомиллаштириш масалалари”, 08.00.07–“Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3.PhD/Iqt3249
Илмий раҳбар: Гадоев Эркин Файзиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори профессор;
Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филилали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади билвосита солиққа тортиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий бюджетларни маблағ билан таъминлаш асосида ҳудудларни ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш мақсадида қўшилган қиймат солиғи бўйича Қорақалпоғистон Республикасида даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмининг 100 фоизи, қолган ҳудудларда эса 60 фоизини қолдириш таклиф этилган;
мамлакат туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида туроператор хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик суб'ектларига улар томонидан норезидентларга хизматлар кўрсатиш асосида тўланган қўшилган қиймат солиғининг 20 фоиз миқдоридаги маблағлари республика бюджетидан субсидия сифатида қайтарилиши лозимлиги асосланган;
аксиз солиғининг базасини кенгаятириш ва бюджетга қўшимча солиқ ҳисоблаш мақсадида тамаки ва алкогол маҳсулотларини ишлаб чиқаришда абсолют миқдорда белгиланган аксиз солиғи ставкаларини 10 фоизга индексация қилиш бўйича таклиф берилган;
мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлар кўрсаткичларига яқинлашиш, ҳамда импорт шартномаларида товар нархини пасайтиришнинг олдини олиш мақсадида божхона қиймати фақатгина унинг божхона қиймати декларасиясида кўрсатилган ҳамма элементларини инобатга олган 1-усулда аниқлаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Билвосита солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий бюджетларни маблағ билан таъминлаш асосида ҳудудларни ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш мақсадида қўшилган қиймат солиғи бўйича Қорақалпоғистон Республикасида даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмининг 100 фоизи, қолган ҳудудларда эса 60 фоизини қолдиришга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини та'минлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-471-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023 йил 22 сентябрдаги 15-96753-сон далолатномаси). Натижада Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСи, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини янада оширишга, маҳаллий бюджетларни маблағ билан таъминлаш, ҳамда уларнинг самарали ва мақсадли сарфланишига эришиш асосида 2023 йилда 654,4 млрд.сўм, 2024 йилда 244,4 млрд.сўм маблағлар ҳудудларни ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришга ёналтирилган.
мамлакат туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида туроператор хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик суб'ектларига улар томонидан норезидентларга хизматлар кўрсатиш асосида тўланган қўшилган қиймат солиғининг 20 фоиз миқдоридаги маблағлари республика бюджетидан субсидия сифатида қайтарилишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида” ПҚ-135-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023 йил 22 сентябрдаги 15-96753-сон далолатномаси). Натижада, туроператор хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик суб'ектларига улар томонидан 5 нафар ва ундан ортиқ норезидентларга хизматлар кўрсатишни назарда тутувчи турпакетлар бўйича чет эллик ҳамкорларига тақдим этилган ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қўшилган қиймат солиғининг 20 фоиз миқдоридаги маблағлар республика бюджетидан субсидия сифатида қайтариш орқали туризм салоҳиятидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, мавжуд ресурслар ва имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш ҳисобига туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик суб'ектлари қўллаб-қувватлашга ҳамда қўшимча шароитлар яратишга хизмат қилган.
аксиз солиғининг базасини кенгаятириш ва бюджетга қўшимча солиқ ҳисоблаш мақсадида тамаки ва алкогол маҳсулотларини ишлаб чиқаришда абсолют миқдорда белгиланган аксиз солиғи ставкаларини 10 фоизга индексация қилишга доир таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 30-декабрдаги ЎРҚ-812-сон Қонуни билан Солиқ кодексининг 2891 ва 2892-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023 йил 22 сентябрдаги 15-96753-сон далолатномаси). Натижада, солиқ ва божхона ма'мурчилигини соддалаштириш мақсадида жорий йилдан аксиз солиғини тамаки маҳсулотини исте'мол қилиш тизими бўйича суюқликдаги никотинга эмас балки, суюқликнинг ҳажмидан келиб чиқиб ҳисоблаш тартиби жорий қилинди ва 2023-йил 1-февралдан филтрли, филтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар, биди, кретекни ишлаб чиқаришда абсолют миқдорда белгиланган аксиз солиғи ставкалари 10 фоизга, шунингдек чилим учун тамаки, чекиладиган ва бошқа тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва импорт қилишда солиқ ставкалари 10 фоизга индексасия қилиш ҳамда 2023-йил 1-январдан алкогол маҳсулотларини ишлаб чиқаришда аксиз солиғи тўланадиган маҳсулот таркибидаги этил спиртининг улушидан (миқдоридан) келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқариш тартиби, алкогол маҳсулотларини импорт қилишда аксиз солиғи ставкалари 5 фоизга пасайтириш ҳамда 2023 йил 1 февралдан алкогол маҳсулотлари 10 % га индексасия қилиш орқали 2022 йилда 13455,0 млрд.сўм ва 2023 йилда тушум ўтган йилга нисбатан 17,6 фоизга ошган ҳолда 15834,0 млрд.сўм бюджет даромадларини ошишига хизмат қилган.
мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлар кўрсаткичларига яқинлашиш, ҳамда импорт шартномаларида товар нархини пасайтиришнинг олдини олиш мақсадида божхона қиймати фақатгина унинг божхона қиймати декларасиясида кўрсатилган ҳамма элементларини инобатга олган 1-усулда аниқлашга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 6-апрелдаги 160-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023 йил 22 сентябрдаги 15-96753-сон далолатномаси). Натижада, мамлакатда 1-усулда божхона қийматини аниқлаш салмоғининг ошига, ҳамда товарларни божхона қийматини аниқлашга кетадиган вақт сарфини камайишига, божхона чегарасидан товарлар ўтишини тезлашишига, импорт шартномаларида товар нархини пасайтиришнинг олдини олишга, ва Жаҳон савдо ташкилоти(ЖСТ)га а'зо бўлиши учун хизмат қилади.
Илмий кенгаш раиси,
и.ф.д., профессор Н.Х. Жумаев
Илмий кенгаш илмий котиби,
и.ф.д., доцент А.Т. Абсаламов
Илмий раҳбар,
и.ф.н., профессор Э.Ф.Гадоев
Талабгор Ш.Н.Ғаффоров