Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхтасинов Дилшод Иномжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Учтепа-Булоқмозор мажмуаси: Учтепа-2 археологик ёдгорлигининг тарихий топографияси ва стратиграфияси», 07.00.06 – Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2.PhD/Tar1502
Илмий раҳбар: Асқаров Аҳмадали Асқарович, тарих фанлари доктори, академик  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд археология институти, 01/10.01.2024.Tar. 169. 01.
Расмий оппонентлар: Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти бош илмий ходими,  тарих фанлари доктори Раимқулов Абдусабир Аззамович ҳамда Гулистон давлат университети доценти,  тарих фанлари номзоди Қудратов Солижон Сулаймонович.
Етакчи ташкилот номи: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Археологик ҳамда ёзма манбалар асосида Норин ва Қорадарё оралиғи ҳудудига кирувчи Учтепа-Булоқмозор археологик мажмуаси: Учтепа-2 ёдгорлигининг тарихий топографияси ҳамда стратиграфиясини ёритишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:    
Замонавий технологиялар асосида олиб борилган изланишлар, ёзма ва археологик манбаларнинг илмий таҳлили асосида Миён-Рудон музофотини бош шаҳри Ҳайломнинг ҳозирги Учтепа-Булоқмозор археологик ёдгорликлар мажмуаси ўрни билан локализация қилинганлиги асосланди;
Учтепа-2 ёдгорлигида олиб борилган стратиграфик қазишмалар натижасида аниқланган меъморий режа ва сопол комплекслари асосида ёдгорликнинг даврий санаси мил. авв. ИИИ аср – милодий ВИИИ асрлар билан даврлаштирилганлиги исботланди;
Учтепа-2 ёдгорлигида қўлга киритилган сопол мажмуалари биринчи бор 3 та хронологик даврга ажратилиб, шу асосда манзилгоҳ аҳолиси ҳаётининг тараққиёт динамикаси интенсив равишда даврий жиҳатдан босқичма-босқич кечганлиги далилланди;
Учтепа-Булоқмозор археологик мажмуаси “Учтепа-2” ёдгорлигидан олинган археологик материаллар – меъморий режа, алтар-ўчоқлар, тош қурилмалар, “муқаддас” саналган оловдан қолган кулларнинг махсус ўчоқ ва тош қурилмаларда сақланиши, турли кўринишдаги диний эътиқод буюмларининг топилиши асосида бу ёдгорликда оташпарастлик ибодатхонаси бўлганлиги исботланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Учтепа-Булоқмозор мажмуаси: Учтепа-2 археологик ёдгорлигининг тарихий топографияси ва стратиграфияси» мавзусидаги фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертасия бўйича қўлга киритилган қуйидаги илмий натижалар асосида:
Учтепа-2 ёдгорлигида олиб борилган археологик қазув ишлари натижасида топилган артефактлар ва уларни ёзма манбалар билан қиёсий таҳлили асосида олинган маълумотлар Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи фондларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 7-октябрдаги 02-05/3746-сонли маълумотномаси). Шунингдек, ушбу материаллар Фарғона водийси тарихининг қадимги ва илк ўрта асрлар даврлари бўйича янги маълумотлар базасини яратишга ҳам хизмат қилади. Натижада, Фарғона водийсининг шимоли-шарқий ҳудудларида антик ва илк ўрта асрларда урбанизация жараёнлари жадал кечганлиги ҳақидаги маълумотлар музейга ташриф буюрувчи маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳларга кўрсатиш, келажак авлод онгида миллий меросга бўлган ғурур туйғусини уйғотишга хизмат қилади.
Норин ва Қорадарё оралиғи ёдгорликларининг шаклланиш тарихи, уларнинг локализация масалалари, Учтепа-2 ёдгорлигида олиб борилган археологик изланишлар, тадқиқот давомида учратилган ноёб топилмалар ва улар орқали шимоли-шарқий Фарғонанинг мил. авв ИИИ – милодий ВИИИ аср ҳаёт тарзи, диний эътиқод масалалари, меъморчилик анъаналари, маънавий дунёқараш ва тарихий тараққиёт босқичлари каби тадқиқот натижалари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Кўҳна манзиллар” илмий-маърифий кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасининг 2024-йил 14-октябрдаги 01-44--33-сонли маълумотномаси). Юқоридаги маълумотлар кўрсатувни илмий далиллар билан бойитиш ва унинг оммабоплигини таъминлаш билан бирга мамлакатимиз маданий меросининг ўрни ва аҳамиятини халқимизга етказиш воситаси бўлиб хизмат қилади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish