Умарова Гулчехра Абитовнанинг
педагогика фанлари доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интегратив ёндашув асосида бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенцияларини такомиллаштиришнинг педагогик стратегиялари” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича фан доктори (DSc) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Ped333
Илмий маслаҳатчи: Касимахунова Анархан Мамасадиковна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Зайнабидинов Сирожиддин - ЎзР ФА академиги, физика-математика фанлари доктори, профессор;
Ханбабаев Хакимжон Икрамович - Қоқон давлат педагогика институти профессори, педагогика фанлари доктори, профессор;
Абдуллаева Озода Сафибуллаевна - Наманган муҳандислик - қурилиш институти профессори, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: интегратив ёндашув асосида бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенцияларини такомиллаштиришнинг педагогик стратегияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
техника олий таълим муассасалари талабаларида касбий компетенцияларини ривожлантириш босқичлари ва таркибий компонентлари мазмуни талабаларда касбий фаолиятга ижобий муносабатни шакллантириш, касбий ечимларини мақбул танлаш, касбий фаолиятни таълим жараёнида қўллай олиш индикаторлари ўртасида қайтар алоқани таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасалари талабаларини касбий фаолиятидаги муаммони таҳлил қилиш, инсайт, ҳамкорлик ва оммалаштириш босқичларни изланишли фаолиятни ташкил этиш технологияси орқали, таълимнинг мобиллиги (ҳаракатчанлиги), таълимнинг кўп тармоқлилиги тамойиллари асосида касбий компетенцияларини такомиллаштиришга қаратилган педагогик стратегияси ишлаб чиқилган;
бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенцияларини такомиллаштиришнинг педагогик шарт-шароитлари, шакллари, ёндашувлари, тамойиллари ва таркибий компонентларини ўзида қамраб олган методик, информацион ва касбий фаолиятни яхлит дидактик тизимда интеграциялаштирилган ташкилий тузилмавий модели мазмунан модернизациялаштирилган;
талабаларда касбий масалаларига оид топшириқларни ечишга мустақил амалий-ижодий фикрлаши, янгича тизимли фикрлаш ва ёндашув, индивидуал қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган инновацион таълим методлари ва технологиялари “СCАМПЕР” стратегиясини ишлаб чиқилган. Бундан ташқари ПБЛ РобоПҳйсисс –ўқитишнинг интеграцион методи, “Интернет-зомби” ҳамда “Схема бўлаклар” методлари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш методикаси ҳамда дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасалари талабаларида замонавий ўқитиш воситаларидан фойдаланиш асосида касбий компетенцияларини ривожланганлигини баҳолашнинг репродуктив, вариатив ва креатив мезонлари ҳамда паст, ўрта, юқори даражалари ва кўрсаткичларини аниқлашга қаратилган дидактик ресурслар ёрдамида уларнинг касбий компетенцияларини такомиллашганлиги тажрибада исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив ёндашув асосида бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенцияларини такомиллаштиришнинг педагогик стратегиялари ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг фанлараро интеграцияси асосида ўқитиш самарадорлигини оширишнинг мақсадли, мотивацион, мазмунли, воситали ва натижавий компонентларини талабаларда касбий фаолиятга ижобий муносабатни шакллантириш, техника олий таълим муассасалари талабаларида касбий компетенцияларини ривожлантириш босқичлари ва таркибий компонентлари мазмуни талабаларда касбий фаолиятга ижобий муносабатни шакллантириш, касбий ечимларини мақбул танлаш, касбий фаолиятни таълим жараёнида қўллай олиш индикаторлари ўртасида қайтар алоқани таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар техника олий таълим тизимида татбиқ этилган (Олий таълимни ривожлантириш ва тадқиқотлар марказининг 2024-йил 25 июлдаги 02/01–01-62-сон маълумотномаси). Натижада, техника олий таълим муассасаларида таълим олиш жараёнлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
техника олий таълим муассасалари талабаларини касбий фолиятида муаммони таҳлил қилиш, инсайт, ҳамкорлик ва оммалаштириш босқичларни изланишли фаолиятни ташкил этиш технологияси орқали, таълимнинг (ҳаракатчанлиги), таълимнинг кўптармоқлилиги тамойиллари асосида касбий компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган педагогик стратегиясини ишлаб чиқишга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 60711500 – Мехатроника ва робототехника таълим йўналиши учун “Физика” номли дарслик яратилган (Андижон машинасозлик институти ректорининг 2023-йил 1-июндаги 347-сонли буйруғи билан тасдиқланган 347-006-сонли гувоҳномаси). Мазкур дарслик бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенсияларини интегратив ёндашув асосида такомиллаштиришга доир таклифлари 60711500 - Мехатроника ва робототехника таълим йўналишининг малака талаби мазмунига сингдирилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг таянч ва касбий компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган ташкилий тузилмавий модели ишлаб чиқиш орқали инновацион таълим методлари (“SCAMPER” стратегияси, “Critical thinking development”, “The Insights method” (Insayts), PBL RoboPhysiss – ўқитишнинг интеграцион методи, “Интернет-зомби” ҳамда “Схема бўлаклар” методлари ва б.қ.) интеграциясини таъминлаш асосида ўқув жараёнини ташкил этиш методикаси “Мехатроника ва робототехника” бакалавриат таълим йўналишини рақамли технологиялар ва инновацион ғоялар асосида модернизация қилиш (2019-2023 йиллар)” номли инновацион лойиҳасини бажариш давомида фойдаланилган (Андижон машинасозлик институтининг 2024 йил 27 февралдаги № 38-05-304-сон маълумотномаси). Натижада инновацион ёндашув асосида олий таълим муассасалари талабаларининг касбий компетенсияларини такомиллаштиришга қаратилган ўқув жараёнини ташкил этишнинг методик ва дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари, шакллари, босқичлари, ёндашувлари, тамойиллари ва таркибий компонентларини ўзида қамраб ва физика фанидан виртуал лабораторияларни ишлаб чиқиш жараёнларини ташкил этишда методик, информацион ва касбий фаолиятни яхлит дидактик тизимда интеграциялаштирилган ташкилий тузилмавий модели мазмунан модернизациялаштирилган ҳамда талабаларда касбий масалаларига оид топшириқларни ечишга мустақил амалий-ижодий фикрлаши, янгича тизимли фикрлаш ва ёндошув, индивидуал қобилиятларини ривожлантиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Интегратив ёндашув асосида бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенцияларини такомиллаштиришнинг педагогик стратегиялари” номли монография ва “Физика” номли электрон дарслик фойдаланилган (Андижон машинасозлик институти ректорининг 2024 йил 2 июлдаги 483-к-сон буйруғи билан тасдиқланган 483-009-сонли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак муҳандисларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришга доир илмий-методик тавсиялари таълим дидактик имкониятларини оммалаштиришга эришилган.