Хамракулов Собир Батировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туғма миопияси бўлган беморларда юқори даражали анизометропияни коррекция қилиш усулларини такомиллаштириш», 14.00.08 – Офтальмология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1679.
Илмий раҳбар: Юсупов Амин Абдуазизович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Туйчибаева Дилобар Мираталиевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мухамадеев Тимур Рафаэльевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Абу Али ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
туғма миопияси бўлган беморларда юқори даражали анизометропияни коррекциялаш усулларини мажмуавий таҳлилини ўтказиш ва орқа камерали факик интраокуляр линзани имплантацияси ёрдамида жарроҳлик корекция усулини қўллаш самарадорлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туғма миопияси бўлган болаларни юқори даражали анизометропияни даволаш учун турли хил коррекция усуллари самарадорлиги бахоланган хамда жаррохлик амалиётидан кейинги асоратлар хавфи даражасини камайтириш ва жаррохлик ёрдам сифатини оширишга имкон берувчи олиб бориш тактикаси ишлаб чиқилган;
туғма миопияли ва юқори даражали анизометропияси бўлган беморларда кўрув аъзосининг функционал хусусиятларини аниқлаш ва математик моделлаштиришга йўналтирилган электрон дастури таклиф килинган ва ушбу дастур асосида рефрактометрия хамда қолдиқ аккомодация, кўзнинг олдинги ва орқа узунлигини бахолаш оркали туғма миопияни жадаллашиш хавфини башорат қилиш асосланган;
илк бор, туғма миопияли ва юқори даражали анизометропияси бўлган беморларда орқа камерали факик интраокуляр линза имплантацияси жарроҳлик усули кулланилганда анизометропияни тўлиқ бартараф этилишига ва амблиопиянинг пасайиши оркали ушбу усул самарадорлиги исботланган;
туғма миопияли ва юқори даражали анизометропияси бўлган беморларда ўтказилган жарроҳлик даволашдан кейин кузатув (12 ой) натижаларига асосланиб кўриш ўткирлигини яхшиланиши, анизометропиянинг йўқолиши ва амблиопия даражасининг камайиши билан беморларда ҳаёт сифати коэффециенти 49,3 дан 80,55% гача (Ⅰ–гуруҳ-орқа камерали факик интраокуляр линза) ва 47,1 дан 78,1% гача (Ⅱ-гуруҳ-шаффоф гавҳарни интраокуляр линза билан алмаштириш) ошганлиги аникланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туғма миопияси бўлган беморларда юқори даражали анизометропияни коррекция қилиш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 22 октябрдаги 07/39-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик туғма миопияси бўлган болаларни юқори даражали анизометропияни даволаш учун турли хил коррекция усуллари самарадорлиги бахоланган хамда жаррохлик амалиётидан кейинги асоратлар хавфи даражасини камайтириш ва жаррохлик ёрдам сифатини оширишга имкон берувчи олиб бориш тактикаси ишлаб чиқилган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Юқори даражали анизометропияни тузатиш учун орқа камерали факик интраокуляр линзаларни имплантация қилиш самарали жарроҳлик усули эканлиги аниқланди. Ушбу усул кўриш сифатини яхшилаш, кам асоратли бўлиши ва узоқ муддатли барқарорлик билан ажралиб туради. Тадқиқот натижалари клиник амалиётда қўллаш учун янги имкониятлар очиб, офтальмологияда муҳим илмий ва амалий аҳамият касб этади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослашган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича буйруқ (30.04.2024 № 58-U/§-2); Республика ихтисослашган кўз микрохирургияси илмий -амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали бўйича буйруқ (29.04.2024й.; № 26) билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Орқа камерали факик интраокуляр линзаларни имплантация қилиш юқори даражали анизометропияни тузатишда самарали усул бўлиб, унинг ижтимоий самарадорлиги қуйидаги жиҳатларда намоён бўлади:Кўриш функциясининг тикланиши беморларнинг кундалик фаолиятидаги қийинчиликларни бартараф этиб, уларнинг ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Бу уларнинг шахсий ва касбий фаоллигини оширади. Жарроҳликдан кейинги тез реабилитация жараёни беморларнинг ишга қайтишини таъминлайди. Бу нафақат шахсий даражада, балки жамият учун иқтисодий самарадорликни оширишга ёрдам беради. Кўриш қобилиятининг яхшиланиши беморларда ўзини ишончли ҳис қилишни кучайтиради, бу эса стресс ва депрессия даражасининг камайишига олиб келади. Кўриш қобилияти тикланган беморлар жамиятда фаол иштирок этишлари, ижтимоий алоқаларини тиклашлари ва тўлиқ ҳаётга қайтишлари мумкин. Бу уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш билан бирга жамиятнинг умумий ривожланишига ҳам ҳисса қўшади. Иқтисодий самарадорлиги: Юқори даражадаги анизометропияни тузатишда орқа камерали факик интраокуляр линзаларни имплантация қилиш усулининг иқтисодий самарадорлиги бир нафар бемор учун орқа камерали факик интраокуляр линзаларни имплантация қилиш жараёнининг ўртача қиймати 10 млн. сўмни ташкил қилиши мумкин. Анъанавий усулларда реабилитация харажатлари, масалан, 2 млн. сўм бўлган бўлса, орқа камерали факик интраокуляр линзалар жараёнида бу харажатлар 50% га камайиши мумкин. Бу ҳолда тежамкорлик 1 млн. сўмни ташкил қилади. Бир беморнинг ишга тезроқ қайтиши орқали ойлик иш ҳақининг ўртача 5 млн. сўм эканини инобатга олиб, реабилитация вақти 1 ойга қисқарса, ҳар бир бемор жамият учун 5 млн. сўм иқтисодий фойда келтиради. Асоратлар камлиги туфайли келгусидаги даволаш харажатларида тахминан 1-2 млн. сўм тежамкорлик таъминланади.
иккинчи илмий янгилик туғма миопияли ва юқори даражали анизометропияси бўлган беморларда кўрув аъзосининг функционал хусусиятларини аниқлаш ва математик моделлаштиришга йўналтирилган электрон дастури таклиф килинган ва ушбу дастур асосида рефрактометрия хамда қолдиқ аккомодация, кўзнинг олдинги ва орқа узунлигини бахолаш оркали туғма миопияни жадаллашиш хавфини башорат қилиш асосланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Мазкур усул туғма миопиянинг жадаллашиш хавфини аниқлаш ва башорат қилиш имконини бериши билан аҳамиятлидир. Ушбу моделлаштириш ва таҳлил қилиш усули ўрта даражадаги миопиянинг юқори даражага ўтиш жараёнини илмий асосда баҳолашга ва эрта диагностика қилишга ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида, керакли даволаш чораларини ўз вақтида қўллаш ва миопиянинг оғирлашувининг олдини олишга хизмат қилади. Кўз аъзосининг функционал хусусиятларини чуқур ўрганиш ҳамда уларни математик моделлаштиришга йўналтирилган янгича ёндашувларнинг илмий жиҳатдан ишлаб чиқилганлиги билан белгиланади. Бу усул соҳага илмий инновациялар киритиш, миопияни самарали профилактика қилиш ҳамда унинг оқибатларини минималлаштиришда янги имкониятлар яратади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослашган кўз микрохирургияси илмий -амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича буйруқ (30.04.2024 № 58-U/§-2); Республика ихтисослашган кўз микрохирургияси илмий -амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали бўйича буйруқ (29.04.2024й.; № 26) билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Мазкур усулнинг жорий этилиши туғма миопияни эрта аниқлаш ва унинг жадаллашиш хавфини башорат қилиш имконини яратиб, аҳоли саломатлигига комплекс ижобий таъсир кўрсатади. Туғма миопиянинг жадал ривожланиш хавфини баҳолаш орқали болалар ва ўсмирлар орасида миопиянинг юқори даражаларга ўтишини олдини олиш бўйича индивидуал профилактика дастурларини ишлаб чиқиш имконияти яратилади. Бу усул профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ошириш учун замонавий ва аниқ механизмларни таклиф этади. Кўз аъзоси ҳолатининг функционал хусусиятлари ва унинг ривожланиш қонуниятларини математик моделлаштириш тиббиёт амалиётида илғор технологик ечимларни татбиқ этишга йўналтирилган. Бу аҳоли ўртасида кўрув саломатлигини сақлаш соҳасида юқори натижаларга эришиш имконини беради. Ишлаб чиқилган усулнинг ижтимоий самарадорлиги, унинг аҳолининг саломатлиги ва ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилганлиги билан белгиланади ҳамда унинг амалиётга жорий этилиши тиббиёт соҳасидаги инновацион ривожланишларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.Иқтисодий самарадорлиги: Миопиянинг жадаллашиш хавфини эрта аниқлаш усули ҳар бир бемор учун 5-10 миллион сўмгача даволаш харажатларини 50-70%га қисқартириши мумкин. Превентив чоралар 500-700 минг сўмни ташкил этиб, даволашга қараганда 10-15 марта арзон. Шунингдек, иш қобилиятини сақлаш орқали жамиятга ҳар 1000 одам учун 15-20 миллиард сўм иқтисодий фойда келтиради.
учинчи илмий янгилик: илк бор, туғма миопияли ва юқори даражали анизометропияси бўлган беморларда орқа камерали факик интраокуляр линза имплантацияси жарроҳлик усули кулланилганда анизометропияни тўлиқ бартараф этилишига ва амблиопиянинг пасайиши оркали ушбу усул самарадорлиги исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Туғма миопия ва юқори даражали анизометропияли беморларда орқа камерали факик интраокуляр линза қўллаш орқали куриш функцияни яхшилаш ва ҳаёт сифатини оширишнинг такомиллаштирилган усули ишлаб чиқилган. Ушбу усул асоратларни олдини олиш, куриш қобилиятни тиклаш ва индивидуаллаштирилган коррекция имкониятини яратиши билан илмий аҳамият касб этади. Тадқиқот клиник амалиётга замонавий ва самарали технологияларни жорий этишни таъминлайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослашган кўз микрохирургияси илмий -амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича буйруқ (30.04.2024 № 58-U/§-2); Республика ихтисослашган кўз микрохирургияси илмий -амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали бўйича буйруқ (29.04.2024й.; № 26) билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Орқа камерали факик интраокуляр линза қўлланилиши туфайли туғма миопия ва анизометропияли беморларда визуал функция яхшиланиши ва асоратларни олдини олиш таъминланади. Бу меҳнатга лаёқатни сақлаш, таълим самарадорлигини ошириш ва тиббий харажатларни қисқартиришга олиб келади. Ушбу усул аҳолининг ҳаёт сифати ва жамият саломатлигини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: Орқа камерали факик интраокуляр линза усули асоратларни олдини олиш орқали ҳар бир бемор учун 2,5-5 миллион сўм тиббий харажатни қисқартириш имконини беради. Ушбу усулнинг қўлланилиши натижасида 1000 бемор учун умумий иқтисодий фойда 15-25 миллиард сўмни ташкил қилади. Тежамкор профилактика харажатлари даволашга қараганда бир неча баробар самарали булди.
тўртинчи илмий янгилик: туғма миопияли ва юқори даражали анизометропияси бўлган беморларда ўтказилган жарроҳлик даволашдан кейин кузатув (12 ой) натижаларига асосланиб кўриш ўткирлигини яхшиланиши, анизометропиянинг йўқолиши ва амблиопия даражасининг камайиши билан беморларда ҳаёт сифати коэффециенти 49,3 дан 80,55% гача (Ⅰ–гуруҳ-орқа камерали факик интраокуляр линза) ва 47,1 дан 78,1% гача (Ⅱ-гуруҳ-шаффоф гавҳарни интраокуляр линза билан алмаштириш) ошганлиги аникланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Туғма миопия ва юқори даражали анизометропияли беморларда кўриш ўткирлигини яхшилаш ва амблиопия даражасини пасайтиришга йўналтирилган орқа камерали факик интраокуляр линза қўллаш схемаси илмий асосланган. Ушбу схема визуал функцияни тиклаш, амблиопиянинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини оширишга қаратилган инновацион ёндашувни тақдим этади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика ихтисослашган кўз микрохирургияси илмий -амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича буйруқ (30.04.2024 № 58-U/§-2); Республика ихтисослашган кўз микрохирургияси илмий -амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали бўйича буйруқ (29.04.2024й.; № 26) билан амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Орқа камерали факик интраокуляр линза қўллаш схемаси туфайли кўриш функциясини тиклаш ва амблиопиянинг олдини олиш аҳолининг таълим, меҳнат қобилияти ва ҳаёт сифати яхшиланишига олиб келади. Бу, шунингдек, тиббий ёрдамга бўлган эҳтиёжни қисқартиради, тиббий харажатларни тежашга ёрдам беради ва жамиятнинг умумий саломатлик даражасини оширади. Ушбу усул жамиятда ижтимоий барқарорлик, меҳнат унумдорлиги ва ижтимоий фаолликни сақлашга ҳисса қўшади. Иқтисодий самарадорлиги: Орқа камерали факик интраокуляр линза қўлланилиши орқали асоратларни олдини олиш бир бемор учун 2,5-5 миллион сўм харажатни тежаш имконини беради. Профилактика харажатлари даволашга нисбатан 3-5 марта арзон. Кўриш қобилияти тикланган 1000 бемор жамиятга йилига 15-20 миллиард сўм иқтисодий фойда келтиради. Ушбу усул тиббий харажатларни қисқартириб, меҳнат унумдорлигини сақлашни таъминлайди.