Хонбабаева Рахимахон Хамидуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аёлларда дори воситаларидан ўткир заҳарланиб ўз жонига қасд қилиш ташхисотини такомиллаштириш ва олдини олиш алгоритмини ишлаб чиқиш”, 14.00.39 – Токсикология ва 14.00.18 – Психиатрия ва наркология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4768.
Илмий раҳбарлар: Акалаев Рустам Нурмухамедович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алимов Улугбек Худоярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Суходолова Галина Николаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Васила Каримбековна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: академик И.П. Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети" (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади аёлларда дори воситаларидан ўткир заҳарланиб ўз жонига қасд қилиш ташхисотини такомиллаштириш ва олдини олиш алгоритмини ишлаб чиқишда ўз жонига қасд қилиш предикторларини аниқлаш ва такрорий ўз жонига қасд қилишга уринишларни камайтириш бўйича профилактика чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлаб чиқилилган парасуициднинг оғирлик даражаси ва қайталаниш хавфини баҳоловчи дастурининг натижадорлиги унинг юқори сезувчанлиги ва ўзига ҳослиги билан асосланган;
тадбиқ этилган бирламчи ва такрорий ўз жонига қасд қилиш хавф омилларининг барча мезонларни комплекс таҳлил қилиш асосида ташхислаш ва такрорий воқеаларни олдини олиш алгоритмининг прогнозлаш самараси исботланган;
ўз жонига қасд қилишга уринган аёллар учун психологик ёрдамнинг асосида таклиф этилган “копинг карточка”лар ва арт-терапевтик усуллар билан такомиллаштирилган қисқа муддатли психотерапия самарадорлиги қониқарли ва яхши натижалар улушининг ошиши ҳисоби исботланган;
ўз жонига қасд қилишга уриниши бўлган беморларда таклиф этилган модификациялашган қисқа психотерапия усулларининг ўрта ва узоқ даврдаги даволаш самарадорлиги 6 ой ва 12 ойдан кейин мониторинг қилиш натижасида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Аёлларда дори воситаларидан ўткир заҳарланиб ўз жонига қасд қилиш ташхисотини такомиллаштириш ва олдини олиш алгоритмини ишлаб чиқиш» мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 15 январдаги 11/07-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: парасуициднинг оғирлик даражаси ва қайталаниш хавфини баҳоловчи компьютер дастури ишлаб чиқилиши натижасида унинг самарадорлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали (01.05. 2024 й.; № 77/б), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали (27.02.2024 й.; № 27/б), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалининг (28.02.2024 й.; № 73Т/б) амалиётига жорий этилган. Ўз жонига қасд қилиш ҳаракатларини назорат қилиш ва рўйхатга олишнинг ихтисослаштирилган компьютер дастури шахсий суицидологик баҳолаш натижасида беморларни тўғри саралаб берган. Ижтимоий самарадорлиги: “Парасуицид оғирлиги ва такрорланиш хавфини скрининг тести” номли компьютер дастури ишлаб чиқилиши ва унинг самарадорлигини исботлаш нафақат такрорий ўз жонига қасд қилишга уриниш эҳтимоллиги хавфини ишончли баҳолаш, балки тузатиш чора-тадбирлари учун мақбул ечим соҳалар, усуллар ва ёндашувларни аниқлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Тез тиббий ёрдам тизими учун ишлаб чиқилган скрининг алгоритмини ўз жонига қасд қилиш хулқ-атвори белгилари билан келтирилган беморларни текшириш, ташхислаш ва уларнинг ўз жонига қасд қилиш хавфи даражасини баҳолаш жараёнида қўллаш зарур. Шошилинч тиббий ёрдам тизими шароитида ўз жонига қасд қилишга уринишлари бўлган беморларни скрининг қилиш алгоритми бўйича ишлаб чиқилган услубий тавсиялар ўз жонига қасд қилиш такрорланиш хавфи динамикасининг кечишини баҳолашда ўртача бир нафар беморга бир ётоқ куни учун ўртача 207000 (икки юз етти минг) сўм иқтисод қилиш, ўз жонига қасд қилишга қайта уринишларнинг олдини олиш орқали умумий татбиқ кўлами учун 25254000 сўмни тежашга эришиш имконини беради. Хулоса: Ўз жонига қасд қилиш ва қасд қилишга уринишни ташхислаш ва профилактика чораларини кучайтириш воситаси сифатида стационар ва/ёки амбулатор кузатув давомида, анамнезида ўз жонига қасд қилишга уриниш ҳолатлари бўлган беморлар учун компьютерлаштирилган “Парасуицид оғирлиги ва такрорланиш хавфини скрининг тести”ни мунтазам қўллаш тавсия этилади. Бу тест такрорий ҳолатларнни аниқроқ башорат қилишга ёрдам беради. Тез тиббий ёрдам тизими учун ишлаб чиқилган скрининг алгоритмини ўз жонига қасд қилиш хулқ-атвори белгилари билан келтирилган беморларни текшириш, ташхислаш ва уларнинг ўз жонига қасд қилиш хавфи даражасини баҳолаш жараёнида қўллаш зарур.
иккинчи илмий янгилик: бирламчи ва такрорий ўз жонига қасд қилиш хавф омилларининг барча мезонлари комплекс таҳлил қилиш асосида ташхислаш ва олдини олиш алгоритми ишлаб чиқилиши билан унинг самарадорлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали (01.05. 2024 й.; № 77/б), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали (27.02.2024 й.; № 27/б), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалининг (28.02.2024 й.; № 73Т/б) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги шундан иборатки, Ушбу алгоритм ишлаб чиқилиши ўз жонига қасд қилишнинг биринчи ва такрорий ҳолатлари учун хавф омилларини ҳар томонлама таҳлил қилишга асосланган. Депрессив руҳият ва суицидал уринишлар ёш, ижтимоийлашувнинг йўқлиги, маълумот даражасининг етарли эмаслиги, ирсий мойиллик, яъни суицидент оталарининг алкоголга ва психоактив моддаларга қарамлиги, суицидал ирсият, уйқу бузилиши ва ҳайз олди синдроми каби хавф омиллари билан корреляцион боғлиқлиги аниқланди. Махсус ишлаб чиқилган муаллифлик "Сўровнома" (18.10.2023 йилдаги № 006763-сон муаллифлик гувоҳномаси) си ёрдамида тўпланган шахсий маълумотларни беморларнинг ўз жонига қасд қилиш фаоллиги даражасини ҳар томонлама баҳолаш, шунингдек, профилактика чораларининг асосий йўналишларини аниқлаш ва индивидуал даволаш стратегияларини ишлаб чиқиш учун қўллаш мақсадга мувофиқдир. Иқтисодий самарадорлиги: Ўз жонига қасд қилишга уринишларнинг ижтимоий ва иқтисодий ёндашувнинг оғир ва мураккаблиги ўз жонига қасд қилишга ёрдам кўрсатишнинг янги имкониятларини излашга ва мавжуд имкониятларини, шу жумладан, унинг энг қиммат тури - стационар даволанишни такомиллаштиришга мажбур қилган ва беморларнинг шифохонада қолиш муддатини 2-3 кунга қисқартирилиши натижасида бир нафар бемор учун бюджет маблағларидан кунига 207000 минг сўмга ҳамда тадбиқ кўламига нисбатан эса (n=122) 25254000 иқтисод қилиш имконини берган. Ўз жонига қасд қилишга уринишлари бўлган беморларда тез тиббий ёрдам шароитида ташхис қўйишда харажатларни минималлаштирилади. Хулоса: Такрорланиши мумкин бўлган суицидал хулқ-атвор ва суицидал уринишнинг қайталанишини эрта босқичда аниқлаш мумкин.
учинчи илмий янгилик: ўз жонига қасд қилишга уринган аёллар психотерапиясини копинг карточкалар ва арт-терапевтик усуллар билан такомиллаштириш натижасида қисқа муддатли психотерапиянинг самарадорлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали (01.05.2024 й.; № 77/б), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали (27.02.2024 й.; № 27/б) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалининг (28.02.2024 й.; № 73Т/б) амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги ўз жонига қасд қилишга уринган аёлларни даволашда ижтимоий ва когнитив функциялардаги бузилишларни ўз вақтида ташхислаш, ва психотерапевтик аралашувлар ўтказишдан иборат. Яъни, копинг механизмларга таъсир ўтказиш орқали дезадаптив (мослашмаган) хулқ-атворни комплекс психотерапевтик ёндашув ёрдамида адаптив (мослашган) хулқ-атворга ўргатиш натижасида антисуицидал барьерларни мустаҳкамлашга эришиш мумкинлиги ва зарурлиги таъкидланган. Иқтисодий самарадорлиги: харажатлар бир нафар бемор ҳисобига давлат бюджетидан 110000 минг сўмни иқтисод қилиш (n=122) умумий 13 420 000 иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Шошилинч тиббий ёрдам тизими шароитида ўз жонига қасд қилишга уринишлари бўлган беморларни скрининг қилиш алгоритми бўйича ишлаб чиқилган услубий тавсиялар ўз жонига қасд қилиш такрорланиш хавфи динамикасининг кечишини баҳолашда зарур коррекцион аралашувлар зоналарини танлаш, усулларини аниқлаштириш, терапевтик "нишон"ларни танлаш учун беморларни кейинги йўналтиришни аниқлаш, шахс коррекциясининг аниқ усулларини танлаш ва ўз жонига қасд қилишга қайта уринишларнинг олдини олиш орқали ижтимоий ва иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ўз жонига қасд қилишга уриниши бўлган беморларни 6 ой ва 12 ойдан кейин мониторинг қилиш натижасида даволаш самарадорлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали (01.05. 2024 й.; № 77/б), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали (27.02.2024 й.; № 27/б) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалига (28.02.2024 й.; № 73Т/б) жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги беморларнинг икки гуруҳининг қиёсий таҳлилида психотерапевтик таъсир самарадорлиги психотерапия қўлланилишидан олдин ва кейин олинган экспериментал-психологик методикалар кўрсаткичларини таққослаш орқали баҳоланган, ва копинг-стратегияларни ўргатиш ва ўтказилган психотерапевтик аралашув стандарт терапияга қараганда ижобий натижа бериб, такрорий суицидал активлик кузатилмагани сабабли, танланган терапиянинг юқори самарадорлигига олиб келган ва шуни асосида 3 та рационализаторлик таклифига 20.10.2023 йилдаги .№00140-сон, 20.10.2023 йилдаги №00141-сон ва 20.10.2023 йилдаги №00142-сон гувоҳномалари олинган. Иқтисодий самарадорлиги: текширувдан фойдаланиб ташхислаш ҳисобидан ҳар бир нафар бемордан 480000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: 6 ва 12 ойдан кейин такрорий скринингнинг узоқ муддатли натижаларини мониторинг қилиш шуни кўрсатдики, ҳулқ-атвор психотерапияси, психодинамик ва арт терапия ёрдамида копинг-механизмларни тузатиш ва қайта ўрнатиш ўз жонига қасд қилиш ниятларининг пайдо бўлишини сезиларли даражада камайтиради, аёлларнинг кейинги реабилитациясига ва ўз жонига қасд қилишга уринишдан кейинги умумий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Аёлларда дори воситаларидан ўткир заҳарланиб ўз жонига қасд қилиш ташхисотини такомиллаштириш ва олдини олиш алгоритмини ишлаб чиқиш» мавзусидаги диссертацион тадқиқоти натижаларининг амалиётга жорий қилинганлиги тўғрисида илмий янгиликни бошқа даволаш-профилактика муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 2024 йил 28 декабрдаги 01-02/2870-сонли хати юборилган.