Sayt test rejimida ishlamoqda

Толипова Моҳинур Азизовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вирусли гепатитар билан оғриган беморларда тишларини притезлаш жараёнини такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.PhD/Tib3385.
Илмий маслаҳатчи: Салимов Одилхон Рустамович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12. 2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Хабилов Нигмон Луқмонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирзоева Мария Степановна, тиббиёт фанлари номзоди (Россия Федерацияси).
Этакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги қозоқ миллий университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали вирусли гепатит В билан оғриган беморларнинг стоматологик статусини комплекс баҳолаш ва ортопедик даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вирусли юкламаси юқори (HBsAg=2100 МЕ/мл) бўлган сурункали вирусли гепатит В билан оғриган беморларда, олинмайдиган тузилмалар билан протезлаш жараёнини қийинлаштирувчи клиник кўринишлар (қонаш, оғриқ, эрозив-ярали жароҳатланишлар) кўпроқ учраши аниқланган;
сурункали вирусли гепатит В билан оғриган беморларда патологик жараённи юзага келтирувчи омил сифатида оғиз бўшлиғи гигиенасини сақламасликнинг етакчи ўрнини кўрсатувчи гигиеник индекснинг юқори даражасида (6,1) яллиғланиш реакцияларининг кучайишини (РМА=59,89) кузатилиши аниқланган;
сурункали вирусли гепатит В билан оғриган беморларда пародонтнинг шикастланиши иккиламчи патоген флора Str. pyogens, S. Aureus, Str. mutans, ва замбуруғлар Candida sp., Actinomyces sp. миқдорининг ошиши ва сўлакда барқарор маҳаллий ҳимоя микрофлораси Lactobacillus sp., Str.solivaris, Str.mitis таркибининг пасайиши ҳисобига сурункали яллиғланиш ва дисбиотик табиатга эга эканлиги исботланган;
сурункали вирусли гепатит В билан оғриган беморларни таклиф этилган маҳаллий терапия фонида цирконий коронкалари билан протезлашда оғиз бўшлиғи тўқималари билан биомослиги, ГИ ва РМА индексларининг меъёрлашуви ҳамда патоген микрофлора даражасининг пасайиши билан намоён бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2024 йил 22 октябрь 07/14– сон хулосасига кўра: 
биринчи илмий янгилик: вирусли юкламаси юқори (HBsAg=2100 МЕ/мл) бўлган сурункали вирусли гепатит В билан оғриган беморларда, олинмайдиган тузилмалар билан протезлаш жараёнини қийинлаштирувчи клиник кўринишлар (қонаш, оғриқ, эрозив-ярали жароҳатланишлар) кўпроқ учраши аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: олинган натижаларнинг клиник амалиётда қўлланилиши оғиз бўшлигида юз берётган яғилланиш жараёнларини ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг намоён бўлишини камайтиришга ёрдам беради, бу эса беморларга ортопедик даволаш сифатини ошириш, шиллиқ қават яллиғланишини олдини олиш ва протезлаш жараёнини оптималлаштириш имконини яратган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент Шаҳар Чилонзор туманинг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (28.03.24 й; № 816) ҳамда “Wait dental” ҳусусий клиникаси бўйича буйруқ (28.03.24 й; № 1) билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: беморда ҳаёт сифати ошади, оғриқ ва дискомфорт ҳисси камаяди, шунингдек, мазкур гуруҳ беморларида олинмайдиган мосламалар билан протезлаш жараёни билан боғлиқ асоратлар хавфи сезиларли даражада камаяди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: индивидуал ёндашувни қўллаш ва протезлаш режасини мослаштириш орқали такрoрий аралашувлар ва қўшимча дорилар билан даволаш харажатлари камайган. Маҳаллий даволашнинг янги усулини татбиқ этиш натижасида, мавжуд бўлган усулга нисбатан 300000 сўм фойда қилинган. Хулоса: тадқиқот натижалари, сурункали вирусли гепатит B бўлган беморларда вирусологик статусни инобатга олиш зарурлигини тасдиқлайди. Ўз вақтида ташҳислаш ва даволашнинг мослаштирилган тактикаси асоратлар хавфини минималлаштириб, ортопедик ёрдам самарадорлигини ошириш ва беморларнинг умумий ҳолатини яхшилаш имкониятини берган; 
иккинчи илмий янгилик: сурункали вирусли гепатит В билан оғриган беморларда патологик жараённи юзага келтирувчи омил сифатида оғиз бўшлиғи гигиенасини сақламасликнинг етакчи ўрнини кўрсатувчи гигиеник индекснинг юқори даражасида (6,1) яллиғланиш реакцияларининг кучайишини (РМА=59,89) кузатилиши аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: даволаш ва профилактика мажмуасида оғиз бўшлиги гигиенасини қўшимча назорат қилиш зарурлигини исботлайди, бу эса мазкур беморлар тоифасида стоматологик ёрдам самарадорлигини оширишга имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент Шаҳар Чилонзор туманинг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (28.03.24 й; № 816) ҳамда “Wait dental” ҳусусий клиникаси бўйича буйруқ (28.03.24 й; № 2) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: оғиз бўшлиги гигиенасининг яхшиланиши ва яғилланиш жараёнларини ўз вақтида назорат қилиш орқали беморларда оғриқ ва дискомфорт ҳисси камаяди, асоратлар хавфи қисқаради ва уларнинг ҳаёт сифати яхшиланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: такрорий мурожатлар ва қўшимча даволаш чораларига кетадиган харажатлар камайиши туфайли, асоратларнинг олдини олишда тахминан 300000 сўм тежалади. Хулоса: гигиена индексини ошиши билан яғилланиш реакцияларининг кучайиши ўртасида аниқ боғлиқлик аниқланиши, оғз бўшлиги гигиенаси чораларининг даволашдаги мукаммал ёндашувда муҳим аҳамиятга эга эканлигини тасдиқлайди. Мос равишдаги тавсияларни амалиётга татбиқ этилиши яғилланиш жараёнларини самарали назорат қилиш, ортопедик даволаш прогнозини яхшилаш ва мазкур беморлар тоифасида ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиш имкониятини беради;
учинчи илмий янгилик: сурункали вирусли гепатит В билан оғриган беморларда пародонтнинг шикастланиши иккиламчи патоген флора Str. pyogens, S. Aureus, Str. mutans, ва замбуруғлар Candida sp., Actinomyces sp. миқдорининг ошиши ва сўлакда барқарор маҳаллий ҳимоя микрофлораси Lactobacillus sp., Str.solivaris, Str.mitis таркибининг пасайиши ҳисобига сурункали яллиғланиш ва дисбиотик табиатга эга эканлиги исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: маҳаллий таъсир кўрсатувчи дориларни қўлланилиши патоген микроорганизмлар миқдорини сезиларли даражада камайтиради, бу эса оғиз бўшлиғи микрофлорасининг соғлом мувозанатини тиклашга ва вирусли гепатит B билан касалланган беморларида пародонтнинг яғилланиш жараёнлари ривожланиши хавфини камайтиришга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент Шаҳар Чилонзор туманинг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (28.03.24 й; № 816) ҳамда “Wait dental” ҳусусий клиникаси бўйича буйруқ (28.08.24 й; № 1) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликни ижтимоий самарадорлиги: маҳаллий антимикроб воситаларни қўллаш иккиламчи патоген флоранинг миқдорини сезиларли даражада камайтиради, бу эса оғиз бўшлиги микрофлорасининг нормал балансини тиклашга ёрдам беради. Натижада, яғилланиш жараёнлари, оғриқ ва дискомфорт хислари барқарор равишда камаяди ва сурункали вирусли гепатит B билан оғриётган беморларда пародонтнинг умумий ҳолати яхшиланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: жиддий яғилланиш жараёнлари ва уларнинг тарқалишини олдини олиш орқали қўшимча даволаш, госпитализация ва қайта антибактериал терапияга кетадиган харажатлар камаяди. Хулоса: сурункали вирусли гепатит B беморларида пародонтдаги сурункали ва дисбиотик жароҳатланишларни иккиламчи патоген флоранинг мавжудлиги ва маҳаллий ҳимоя микрофлорасининг камайиши билан боғлиқлиги маҳаллий антимикроб воситаларни қўллаш ва оғиз бўшлиғи микробиоценозни мунтазам назорат қилишнинг мақсадга мувофиқлигини тасдиқлайди. Бундай комплекс ёндашув мазкур тоифа беморларида асоратлар самарали олдини олиш, даволаш харажатларини оптималлаштириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган;
тўртинчи илмий янгилик: сурункали вирусли гепатит В билан оғриган беморларни таклиф этилган маҳаллий терапия фонида цирконий коронкалари билан протезлашда оғиз бўшлиғи тўқималари билан биомослиги, ГИ ва РМА индексларининг меъёрлашуви ҳамда патоген микрофлора даражасининг пасайиши билан намоён бўлиши исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: сурункали вирусли гепатит B билан касалланган беморларда цирконий коронкалар қўлланилишида оғиз бўшлиғининг ҳолати назорат гуруҳининг кўрсаткичларига яқинлашиб меъёрий кўрсаткичларга тенглашади. Металл коронкалардан фарқли равишда цирконийнинг қўлланилиши 12 ойдан сўнг такрорий протезлаш заруратини қордирмайди, бу мазкур коронкаларнинг юқори биомослиги ва турғунлиги ҳақида далолат беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Тошкент шаҳар Чилонзор туманинг кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (28.03.24 й; № 816) ҳамда “Wait dental” ҳусусий клиникаси бўйича буйруқ (28.03.24 й; № 1) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: цирконий коронкалардан фойдаланиш протезларнинг хизмат қилиш муддатини узайтиради, милк ҳолатини яхшилайди ва оғиз бўшлиғи нормал микробиоценозини тиклашга ёрдам беради. Бу эса беморларда оғриқ ҳисларининг пасайиши, дискомфорт ҳиссини камайиши ва ҳаёт сифатининг яхшиланишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: олинмайдиган коронкалар билан қайта протезлаш: 1500000 сўм. Асоратларнинг олдини олиш ҳисобига тежамкорлик: ~400000 сўм. Протез хизмат муддати узайиши ҳисобига тежамкорлик: ~600000 сўм. Хулоса: сурункали вирусли гепатит B бўлган беморларни цирконий коронкалар билан протезлашда яғилланиш жараёнларининг камайиши ҳисобига шиллиқ қават ҳолатининг сезиларли яхшиланишини таъминлайди. Бу ортопедик даволашнинг барқарор ва самарали натижаларига эришишга ёрдам беради, бу эса мазкур ёндашувни ҳам клиник жиҳатдан асосланган,  ҳамда иқтисодий жиҳатдан мақсадли ҳисобланади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish