Сатторий Файзуллоҳ Абдижаббор ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат қарзини бошқариш механизмини такомиллаштириш” 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2588.
Илмий раҳбар: Аллакулиев Акмал Балтаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/31.10.2024.I.133.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пардаев Умиджон Уралович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида давлат қарзи ва уни бошқариш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “давлат қарзи барқарорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни давлат қарзининг ўрта ва узоқ муддатли даврдаги таъсирини баҳолашда мазкур тушунчанинг ҳуқуқий малакаланишини таъминлаш орқали фискал чекловларга риоя қилган ҳолда давлатнинг ички ва ташқи қарзларига ўз вақтида ҳамда тўлиқ хизмат кўрсатиш тартибини ҳамда давлат қарзи барқарорлиги стратегиясини шакллантиришнинг тартиб-таомилларини белгилаш жиҳатидан такомиллаштирилган;
давлат қарзининг мақбул даражасига эришиш жиҳатидан илмий ёндашувлар асосида давлат қарзининг ЯИМга нисбати 60 фоиздан ошмагани ҳолда, молиявий хавфсизлик нуқтаи назаридан 2 фоизлик “молиявий буфер”ни ҳисобга олган ҳолда мазкур меъёрни 58 фоиз даражасида сақлаш орқали молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш ва қарз барқарорлигини таъминлаш асосланган;
ички ва ташқи қарзларнинг жалб қилиниш манбасига кўра мақбул нисбатларини аниқлашда давлат қарзи портфелининг оптимал структурасини қарзларнинг 70,7% фоизи ташқи ҳамда 29,3% ички қарз манбалари ҳисобига шакллантириш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда давлат қарзи ва аҳоли жон бошига нисбатан ЯИМ ўсишининг ўзаро боғлиқлигининг иқтисодий-математик модели асосида давлат қарзини бошқариш асосий параметрларининг 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Давлат қарзини бошқариш механизмини такомилаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “давлат қарзи барқарорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини давлат қарзининг ўрта ва узоқ муддатли даврдаги таъсирини баҳолашда мазкур тушунчанинг ҳуқуқий малакаланишини таъминлаш орқали фискал чекловларга риоя қилган ҳолда давлатнинг ички ва ташқи қарзларига ўз вақтида ҳамда тўлиқ хизмат кўрсатиш тартибини ҳамда давлат қарзи барқарорлиги стратегиясини шакллантиришнинг тартиб-таомилларини белгилаш жиҳатидан такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан қонун ижодкорлиги фаолиятида қўлланилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Давлат қарзи тўғрисида”ги ЎРҚ-836-сон Қонунини такомиллаштиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024-йил 9-сентябрдаги 21/03-86-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур тушунчанинг ҳуқуқий малакаланиши фискал чекловларга риоя қилган ҳолда давлатнинг ички ва ташқи қарзларига ўз вақтида ҳамда тўлиқ хизмат кўрсатиш тартибини белгилаб, давлат қарзи барқарорлиги стратегиясини шакллантиришнинг тартиб-таомилларини белгилалаб берган;
давлат қарзининг мақбул даражасига эришиш жиҳатидан илмий ёндашувлар асосида давлат қарзининг ЯИМга нисбати 60 фоиздан ошмагани ҳолда, молиявий хавфсизлик нуқтаи назаридан 2 фоизлик “молиявий буфер”ни ҳисобга олган ҳолда мазкур меъёрни 58 фоиз даражасида сақлаш орқали молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш ва қарз барқарорлигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан қонун ижодкорлиги фаолиятида қўлланилган ҳамда мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси “Давлат қарзи тўғрисида”ги ЎРҚ-836-сон Қонунининг 35-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024-йил 9-сентябрдаги 21/03-86-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгилик натижасида, давлат қарзининг ЯИМ га нисбати 60 фоиз даражасидан ошмаслиги, аммо бу чегарани 58 фоиз атрофида сақлаш энг хавфсиз вариант (ЯИМга нисбатан 2%лик “молиявий буфер”) эканлиги асосланган;
ички ва ташқи қарзларнинг жалб қилиниш манбасига кўра мақбул нисбатларини аниқлашда давлат қарзи портфелининг оптимал структурасини қарзларнинг 70,7% фоизи ташқи ҳамда 29,3% ички қарз манбалари ҳисобига шакллантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024-йил 9-сентябрдаги 21/03-86 сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон давлат ташқи ва ички қарзи оптимал нисбати 70,7% (ташқи) / 29,3% (ички) да бўлиши илмий асосланган;
Ўзбекистонда давлат қарзи ва аҳоли жон бошига нисбатан ЯИМ ўсишининг ўзаро боғлиқлигининг иқтисодий-математик модели асосида давлат қарзини бошқариш асосий параметрларининг 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари асосий иқтисодий мезон сифатида бюджетга оид норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024-йил 9-сентябрдаги 21/03-86-сонли маълумотномаси). Натижада, қисқа муддатли даврда давлат қарзи ўзгариши ЯИМ ўсишига ижобий таъсир этиб, давлат қарзининг 1 фоизга ортиши ЯИМнинг ўртача 0,95 фоизга ортишига олиб келиши, ўрта ва узоқ муддатли даврда эса ЯИМ ўсишига ижобий таъсир кўрсатиб, давлат қарзи 1 фоизга ортиши ЯИМнинг ўрта ҳисобда 1,7 фоизга ортишига хизмат қилган. Аммо, узоқ муддатда давлат қарзининг юқори даражалари иқтисодий ривожланишга салбий таъсир этиши илмий асосланган.