Камилов Аброр Анваровичининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармог‘и номи): «Солиққа тортиш мақсадида кадастр қийматларини аниқлаш механизмларини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси ро‘йхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4081.
Илмий раҳбар: Худойқулов Садирдин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият юритаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019. I.16.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Тилабов Насрулла Ташмуротович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент Халқаро Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида солиқ тўловчиларни солиққа тортиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чет эл юридик ёки жисмоний шахсларининг мулкида бўлган кўчмас мулк реализасия қилинган тақдирда, бу кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкни реализасия қилишдан олинган даромадлардан фойда солиғи юридик шахс томонидан ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи жисмоний шахс томонидан тўланганидан кейин амалга оширилиши таклифи асосланган;
мол-мулкни реализасия қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализасия қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида, мазкур қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда мол-мулкни реализасия қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса – кадастр қиймати ҳамда реализасия қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқни даромад сифатида аниқлаш таклифи асосланган;
жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби бўйича Солиқ суммаси мол-мулкнинг 1-январдаги ҳолатига кўра бўлган кадастр қийматидан ва белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилиши бўйича таклифи асосланган;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича солиқ базасини Тошкент шаҳрида – икки миллион беш юз минг сўм, Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида – бир миллион беш юз минг сўм ва бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда – бир миллион сўм миқдорларда 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Солиқ тўловчиларни солиққа тортиш мақсадида кадастр қийматларини аниқлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари давомида ишлаб чиқилган услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
чет эл юридик ёки жисмоний шахсларининг мулкида бўлган кўчмас мулк реализасия қилинган тақдирда, бу кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкни реализасия қилишдан олинган даромадлардан фойда солиғи юридик шахс томонидан ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи жисмоний шахс томонидан тўланганидан кейин амалга оширилиши таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддасида киритилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 16-январидаги 15-04571-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ўтган 2022 ва 2023 йиллар давомида бюджетга қўшимча маблағларни тушишга, солиқ тўловчиларнинг мол-мулк обектлари ва ер участкаларидан самарали фойдаланишига асосий туртки бўлган ҳолда улранинг товар айланмасини ошишига олиб келган;
мол-мулкни реализасия қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализасия қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида, мазкур қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда мол-мулкни реализасия қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса – кадастр қиймати ҳамда реализасия қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқни даромад сифатида аниқлаш таклифи Солиқ кодексининг 375-моддасида тасдиқланиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 16-январидаги 15-04571-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ ҳисоб-китобларни амалга оширилишида аниқлик белгиланиб, бюджетга ҳам солиқ тўловчиларга ҳам қўшимча маблағни та’минланишига эришилган;
жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби бўйича Солиқ суммаси мол-мулкнинг 1-январдаги ҳолатига кўра бўлган кадастр қийматидан ва белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилиши бўйича таклифи Солиқ кодексининг 423-моддасида тасдиқланиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 16-январидаги 15-04571-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида аҳолини реал даромадларини ошишига олиб келади;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича солиқ базасини Тошкент шаҳрида – икки миллион беш юз минг сўм, Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида – бир миллион беш юз минг сўм ва бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда – бир миллион сўм миқдорларда 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги таклифи Солиқ кодексининг 412-моддасида тасдиқланиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 16-январидаги 15-04571-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиши мақсадида аниқ ва тушунарли норма белгиланганлиги ва ўз навбатида айланма маблағларини аксарият қисмини ўз фаолиятига ишлатилиши учун имкон яратилган.