Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Сирожиддин Баходировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Давлат иштирокидаги реал сектор корхоналарида молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш йўллари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt2433
Илмий раҳбар: Исламкулов Алимназар Худжамуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Пўлатов Дилшод Ҳақбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Қудияров Кишибай Раматуллаевич иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат иштирокидаги реал сектор корхоналарида молиявий ресурслардан самарали фойдаланишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
молиявий зарар юзага келишининг олдини олиш мақсадида молиявий таъминотини мустаҳкамлаш учун корхона соф фойдасининг камида 5 фоизи миқдорида ҳар йилги мажбурий ажратма қилиш орқали устав фондининг 5 фоиз миқдорида захира фондини шакллантириш таклиф этилган;
давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарнинг акцияларини фонд бозорида оммавий таклиф қилиш орқали (ЅРО усулида) жойлаштирилгандан сўнг камида етти йил давомида соф фойданинг камида 30 фоизини дивиденд тўлашга йўналтирилиши зарурлиги асосланган;
давлат иштирокидаги реал сектор корхоналарининг валюта захиралари ва инвестиция портфелини диверсификациялаш орқали улар молиявий ресурслари таркибини доимий равишда оптималлаштириш таклиф этилган;
инфляция рискини камайтириш мақсадида ўзгарувчан фоиз ставкали (флоатинг-рате) корпоратив облигацияларни эмиссия қилиш, валюта риски мукофотини қўшиш ва корпоратив облигацияларни чиқариш учун таъминот талабини бекор қилиш исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат иштирокидаги реал сектор корхоналарида молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш йўлларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган илмий тадқиқот ишининг натижалари асосида:
молиявий зарар юзага келишининг олдини олиш мақсадида молиявий таъминотини мустаҳкамлаш учун корхона соф фойдасининг камида 5 фоизи миқдорида ҳар йилги мажбурий ажратма қилиш орқали устав фондининг 5 фоиз миқдорида захира фондини шакллантиришга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 мартдаги ПҚ-83-сон “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг 2024 йил 20 майдаги 03/09-5-17/1975-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, молиявий зарарларни юзага келишини олдини олишнинг молиявий таъминоти шакллантирилган. Шунингдек, молиявий рисклар бошкарувини рақамлаштириш ҳисобига молиявий риск оқибатларини салбий таъсирини камайтириш имкони яратилган.
давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарнинг акцияларини фонд бозорида оммавий таклиф қилиш орқали (ЅРО усулида) жойлаштирилгандан сўнг камида етти йил давомида мазкур корхоналар соф фойдасининг камида 30 фоизи дивиденд тўлашга йўналтирилиши лозимлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг 2024 йил 20 майдаги 03/09-5-17/1975-сон маълумотномаси). Натижада, 2024 йил биринчи чорагида 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарнинг акцияларини фонд бозорида ЅРО усулида жойлаштириш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23,1 фоизга ўсди, акциядорларнинг дивидендларини тўлашга молиявий асос мустаҳкамланди ва бу орқали мазкур корхоналар кимматли қоғозларига бўлган талаб ошган.
давлат иштирокидаги реал сектор корхоналарининг валюта захиралари ва инвестиция портфелини диверсификациялаш орқали улар молиявий ресурслари таркибини доимий равишда оптималлаштириш тўғрисидаги таклиф 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни ва давлат активларини хусусийлаштиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг 2024 йил 20 майдаги 03/09-5-17/1975-сон маълумотномаси). Натижада, уюшма тизими корхоналарининг 2023 йил ҳисобот даврининг соф фойдаси 41,7 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,24 баробарга, шунингдек, тижорат кредитларидан бўлган қарздорлиги йил бошига (2024 й.) 41,8 млрд. сўмга ёки 45,0 фоизга қисқартирилган ҳамда жамият таркибидаги корхоналар 2023 йил давомида бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарздорлиги бўйича 176,3 млрд.сўм тўловларни амалга оширган ва ушбу акциядорлик жамиятининг 165,0 млрд.сўм миқдоридаги маблағларини лизинг компаниялари, тижорат банклари, суғурта компаниялари, транспорт ва бошка корхоналари, хорижий капитал иштирокидаги корхоналар компанияларнинг қимматли қоғозларига йўналтириш имконини берган.
инфляция рискини камайтириш мақсадида ўзгарувчан фоиз ставкали (флоатинг-рате) корпоратив облигацияларни эмиссия қилиш, валюта риски мукофотини қўшиш ва корпоратив облигацияларни чиқариш учун таъминот талабини бекор қилишга оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ-6207-сон Фармонида белгиланган вазифаларни бажаришга доир тасдиқланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг 2024 йил 20 майдаги № 03/09-5-17/1975-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, 2022-2023 йилларда корпоратив облигациялар эмиссия қилиш хажмининг йиллик ўсиш суръати 1,32 мартани ташкил этди, бу орқали эса фоиз ставкаси рискининг олди олинди ва корпоратив облигацияларнинг жозибадорлиги ҳамда уларга бўлган талабни оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish