Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозоров Руслан Хамдамовичнинг
фандоктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Банк ресурсларидан фойдаланишда самарали кредитлаш механизмларини қўллаш орқали аҳоли даромадлари барқарорлигини таъминлаш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Iqt379 
Илмий маслаҳатчи: Бекмуродов Адҳам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Тўраев Шавкат Шуҳратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳайдаров Низомиддин Ҳамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердиназаров Зафар Улашович, иқтисодиёт фанлари доктори, досент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади мамлакат аҳолиси даромадлари ва банк молиявий барқарорлигини таъминлашда Ўзбекитон тижорат банклари кредитлаш механизмларини самарали ишлаши бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мижозга кредит ажратиш бўйича қарор қабул қилишда тўловга лаёқатлилиги, шунингдек қарз юки баҳоланаётганда, унинг кредитлар (янги ажратилиши талаб этилаётган ва мавжуд кредитлар) бўйича нафақат жорий балки кредит графикларига мувофиқ келгуси даврлардаги кредит мажбуриятларини таҳлил қилиш зарурлиги асослаб берилган;
банкда муаммоли кредитлар ҳажмини ортишини олдини олиш ва мижоз даромадлари ҳамда молиявий ҳолати барқарорлигини таъминлаш мақсадида сўровларига асосан пул тушумлари санасига мувофиқ кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича тўлов кунини ойнинг улар учун қулай бўлган санасига ўзгартириш имконини бериш таклиф этилган; 
ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахсларни кредитга лаёқатлилигини баҳолашда тегишли мезонлар (даромад манбаи, ёши, кредит тарихи давомийлиги, мижоз тарихида кечиктирилган қарзларнинг мавжудлиги, пластик картасидаги пул маблағлари айланмаси, кредит тарихида муаммоли кредитларнинг мавжудлиги, МИБ маълумотлар базасида қарзларнинг мавжудлиги ҳамда КАТМда йиғилган баллар) комплекси асосида скоринг қилиш бўйича таклиф ишлаб чиқилган;
банкларда меҳнат мигрантлари томонидан юборилаётган маблағларни қабул қилувчиларнинг даромади сифатида эътироф этиш орқали уларни кредитга лаёқатлилигини баҳолаш ҳисобига кенг қамровда кредитлашни таъминлаш имконияти асосланган; 
тижорат банклари томонидан инвестисия лойиҳаларини молиялаштиришда бир неча босқичда молиялаштиришни талаб этадиган лойиҳа бўйича иқтисодий самарадорликни баҳолашнинг дисконтланган қопланиш муддати (ДПП)ни аниқлаш усули такомиллаштирилган;
инвестисион лойиҳа бўйича дисконтлаштирилган даромадларнинг дисконтлаштирилган инвестисия харажатларига нисбатини, шунингдек сафарбар қилинган капиталнинг реал ҳолатда, я'ни харид қобилиятини сақлаган ҳолда қай даражада қайтишини кўрсатадиган инвестисиялар рентабеллиги (ПИ)ни ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усули таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотда банк ресурсларидан фойдаланишда самарали кредитлаш механизмларини қўллаш орқали аҳоли даромадлари барқарорлигини таъминлашга оид олинган натижалар асосида:
мижозга кредит ажратиш бўйича қарор қабул қилишда тўловга лаёқатлилиги, шунингдек қарз юки  баҳоланаётганда, унинг кредитлар (янги ажратилиши талаб этилаётган ва мавжуд кредитлар) бўйича нафақат жорий балки кредит графикларига  мувофиқ келгуси даврлардаги кредит мажбуриятларини таҳлил қилиш таклифи “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарувининг 2022 йил 30 мартдаги 25-1-сонли қарори билан тасдиқланган ““Микрокредитбанк” АТБ тизимида кредит йиғма жилдларини шакллантириш ва ҳужжатларни расмийлаштириш регламенти”га киритилган ва банк амалиётида жорий этилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2024 йил 11 июлдаги 08-40/19212-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётда жорий этилиши банкнинг муаммоли кредитлари 2023 йил 1 декабр ҳолатида ушбу йилнинг 1 апрелига нисбатан 24 млрд. сўмга камайишига, ҳамда уларнинг кредит портфелидаги улуши 4,89 фоизни ташкил қилган ҳолда мос даврда 0,47 фоиз пунктгача пасайишига сабаблардан бири бўлди;
банкда муаммоли кредитлар ҳажмини ортишини олдини олиш ва мижоз даромадлари ҳамда молиявий ҳолати барқарорлигини таъминлаш мақсадида сўровларига асосан пул тушумлари санасига мувофиқ кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича тўлов кунини ойнинг улар учун қулай бўлган санасига ўзгартириш имконини берувчи тартибни йўлга қўйиш таклифи “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкида қўлланилмоқда (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2024 йил 11 июлдаги 08-40/19212-сон маълумотномаси). Бу эса, ўз навбатида, мижозларда психологик ҳолатни яхшиланишига, ортиқча ва ўринсиз тўловларни юзага келмаслигига ҳамда банкда муаммоли кредитларни юзага келишини олдини олишга ижобий таъсир қилмоқда;
ўзини-ўзи банд қилган жисмоний шахсларни кредитга лаёқатлилигини баҳолашда тегишли мезонлар (даромад манбаи, ёши, кредит тарихи давомийлиги, мижоз тарихида кечиктирилган қарзларнинг мавжудлиги, пластик картасидаги пул маблағлари айланмаси, кредит тарихида муаммоли кредитларнинг мавжудлиги, МИБ маълумотлар базасида қарзларнинг мавжудлиги ҳамда КАТМда йиғилган баллар) комплекси асосида скоринг қилиш таклифи “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки амалиётида қўлланилмоқда (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2024 йил 11 июлдаги 08-40/19212-сон маълумотномаси). Таклифни амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январдаги “2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида” ПҚ-7-сонли Қарорида белгиланган вазифаларни самарали амалга оширилишига хизмат қилмоқда;
Ўзбекистондан хорижга бориб ишлаётган меҳнат мигрантлари томонидан юборилаётган маблағларни қабул қилувчиларнинг даромади сифатида эътироф этиш орқали уларни кредитга лаёқатлилигини баҳолаш ҳисобига аҳолини кенг қамровда кредитлашни таъминлаш таклифи “Агробанк” АТБ томонидан амалиётга жорий этилди (“Агробанк” АТБнинг 2022 йил 2 мартдаги 19-02-08/179-сон маълумотномаси). Натижада, халқаро пул ўтказмалари орқали жўнатилган маблағларни қабул қилувчи жисмоний шахслар учун “Мадад” онлайн микроқарз бериш тартиби йўлга қўйилди. Мижозларга қисқа муддатда ушбу хизмат орқали 1,0 млрд сўм онлайн микроқарзлар ажаратилди. Шунингдек, таҳлиллар ушбу хизмат туридан банкнинг 10 мингдан ортиқ мижозлари 100 млрд сўмдан кўп миқдорда кредитлар олиш имкониятлари борлигини кўрсатмоқда; 
тижорат банклари томонидан инвестисия лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида уларнинг техник-иқтисодий асосномасини таҳлил қилинганда, бир неча босқичда молиялаштиришни талаб этадиган лойиҳа бўйича дисконтланган қопланиш муддати (ДПП)ни аниқлашни такомиллаштирилган ҳисоблаш усули таклифи “Микрокредитбанк” АТБ Кузатув кенгашининг 2022 йил 31 январ санасидаги 26-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Кредит сиёсати”га киритилган ва банк томонидан инвестисия лойиҳаларини таҳлил қилиш амалиётида қўлланилмоқда (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2024 йил 11 июлдаги 08-40/19212-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банк ва унинг мижозлари томонидан инвестисия лойиҳаларига йўналтирилган маблағларни қайтиш даврини янада аниқ ҳисоблаш имконияти юзага келди. Шунингдек, банк активлари таркибида кредит ва инвестисиялар ҳажми олдинги йилга нисбатан 6,2 фоизга ошиб, 2023 йил 31 декабр санасига 14871 млрд. сўмни ташкил қилган;
бир неча босқичда молиялаштиришни талаб этадиган инвестисион лойиҳа бўйича дисконтлаштирилган даромадларнинг дисконтлаштирилган инвестисия харажатларига нисбатини, шунингдек сафарбар қилинган капиталнинг реал ҳолатда, я'ни харид қобилиятини сақлаган ҳолда қай даражада қайтишини кўрсатадиган инвестисияларнинг рентабеллиги (ПИ)ни аниқлашни такомиллаштирилган ҳисоблаш усули таклифи “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан  амалиётга жорий этилган ва “Микрокредитбанк” АТБ Кузатув кенгашининг 2022 йил 31 январ санасидаги 26-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Кредит сиёсати”га киритилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2024 йил 11 июлдаги 08-40/19212-сон маълумотномаси). Натижада инвестисия лойиҳалари бўйича сафарбар этилган капитални харид қобилиятини сақлаган ҳолда лойиҳа ҳаётийлик даврида қандай қайтишини самарали баҳолашга эришилди. Қолаверса, ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши банкнинг фоизли даромадлари 2023 йилда 2218 млрд. сўмни ташкил этиб, 2022 йилган нисбатан 36,8 фоизга ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish