Ессимова Анаркул Элмуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Марказий Осиё номадлари кўчманчи сивилизация фалсафасининг маънавий меъроси”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fal1029
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Шадмонов Курбан Бадриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Сейтаҳметова Наталя Лвовна, фалсафа фанлари доктори, профессор, Қозоғистон Республикаси Миллий фанлар академияси академиги, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги Фан қўмитасининг Фалсафа, сиёсатшунослик ва диншунослик институти бош илмий ходими
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Марказий Осиё номадлари илмий-маънавий меросидаги кўчманчи сивилизациясига хос фалсафий хусусиятларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сивилизация категориясининг ижобий-фаол маданий-тарихий ва салбий-фаол маданий-тарихий турлари асосида номадлар кўчма сивилизацияси ўзига хос маҳаллий маданий-тарихий тип ва бетакрор маданият эканлиги, тарихий асосига кўра унинг моҳиятини инсон маънавий фаолияти ташкил этиши, уларда шакллар хилма-хиллиги ва мукаммаллиги “йўл” асос тушунчасида ифодаланиши, бу ўзида муайянлашувни, турмуш тарзи тузилмалари ва муқаддас қадриятлар тизимини акс эттириши аниқлаштирилган;
номадизм йўли феноменининг экзистенсиал (кундалик турмушдан чекиниш, ўзининг “Мен”ига эришиш ёки Ўзликнинг архетипини англаш), архетипик (инсоннинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш, кундалик турмуш тарси, муқаддас қадриятлари), макон ва замон (макон муносабатларининг замон муносабатларидан устун бўлиши, дунёнинг горизонтал тузилмаси тўғрисидаги тасаввурларнинг ҳукмрон бўлиши) каби хусусиятлари дунёқараш универсалияларининг номадлар дунёси модели асосида очиб берилган;
номадларнинг вақт маданияти марказида турувчи “йўл вақти” омилининг қуёш нури остида ҳамма нарса аниқ, хавфсиз, ойсиз даврда ҳамма нарса яширин, сирли, тартибсиз, қо'рқинчли сифатида қабул қилиниши каби характерли жиҳатлари, ўзгарувчан шароитларда қатъий интизом, яқин мулоқот, жамоавийлик туйғусини кучайтириш каби номадик антропологиянинг тамойиллари ҳамда кўчманчи сивилизациянинг сафар, ранг, рақам каби символикалари асослаб берилган;
номадософиянинг (кўчманчилар донишмандлиги) скиф-сак-турк-қозоқ заминида нур сочган Тўмарис, Бумин, Қултегин, Тўнюқуқ, Атилла, Қўрқут, Бейбарис, Асан-қайғи каби туганмас аҳамиятга эга тарҳлари асосида номадлар кочманчи сивилизациясининг маданиятни ижод қилувчи меҳмон ва мезбонлик архетипи, муқаддас фазо-вақтга ўтиш, бузғунчини зарарсизлантириш ва хаоснинг ижодий кучларини фаоллаштириш каби экзистенсиал коммуникацияси ҳамда юксак бағрикенглик, диний эътиқодлар плюрализми, сўфийлик, эрксеварлик руҳи каби ахлоқий-эстетик тажрибаси далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Марказий Осиё номадлари илмий-маънавий меросидаги кўчманчи сивилизациясига хос фалсафий хусусиятларни очиб беришга бағишланган тадқиқот илмий натижалари асосида:
сивилизация категориясининг ижобий-фаол маданий-тарихий ва салбий-фаол маданий-тарихий турлари асосида номадлар кўчма сивилизацияси ўзига хос маҳаллий маданий-тарихий тип ва бетакрор маданият эканлиги, тарихий асосига кўра унинг моҳиятини инсон маънавий фаолияти ташкил этиши, уларда шакллар хилма-хиллиги ва мукаммаллиги “йўл” асос тушунчасида ифодаланиши, бу ўзида муайянлашувни, турмуш тарзи тузилмалари ва муқаддас қадриятлар тизимини акс эттиришига оид илмий-амалий таклифлар ва тавсиялар Республика Маънавият ва маърифат марказининг фаолиятида, жумладан 2024-йилда маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ВИИИ йўналишида белгиланган “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи” 41-банди “Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш орқали аҳоли ўртасида миллий бирдамлик, ватанга садоқат, миллий ўзлигидан фахрланиш туйғуларини кучайтириш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 1-апрелдаги 10/165-сон маълумотномаси). Натижада номадларнинг кўчманчи ҳаёт тарзи, фалсафий қоидаларини англаш билан изоҳланадиган сивилизациясининг фалсафий-тарихий реконструксиясини очиб беришга хизмат қилган;
номадизм йўли феноменининг экзистенсиал (кундалик турмушдан чекиниш, ўзининг “Мен”ига эришиш ёки Ўзликнинг архетипини англаш), архетипик (инсоннинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш, кундалик турмуш тарси, муқаддас қадриятлари), макон ва замон (макон муносабатларининг замон муносабатларидан устун бўлиши, дунёнинг горизонтал тузилмаси тўғрисидаги тасаввурларнинг ҳукмрон бўлиши) каби хусусиятларига доир назарий қарашлар ва илмий-амалий тавсияларидан “Миллий тикланиш” демократик партияси фаолиятида, жумладан партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида келтирилган “ВИ Маънавий-маърифий соҳадаги устувор йўналишлар”даги “Халқимизнинг тарихий, маданий ва илмий-интеллектуал меросини асраб- авайлаш, бойитиш ва янада кўпайтиришга кўмаклашиш, ўзбек халқининг бой тарихи ва маданиятини ўрганиш, уларни камол топиб келаётган ёш авлод ўртасида кенг миқёсда тарғиб этиш, ёшларда тарихий мерос ва халқ анъаналарига нисбатан чуқур ҳурмат, эҳтиром уйғотиш каби вазифаларини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2024-йил 29-апрелдаги 02/02-27- сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотга оид илмий-назарий таҳлиллар ижтимоий маданият категорияларидаги ўзбек халқининг маънавий қиёфасини такомиллаштириш жараёнида гуманистик ғояларнинг моҳиятини чуқур англашга ўргатиш, бой миллий тарихий меросимизнинг аҳамиятини ошириш билан боғлиқ соҳаларда оҳб борилаётган фаолиятнинг самарадорлигини ошишига ҳамда тизимдаги ходимларнинг маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва коҳиикмаларини ошириш ҳамда мафкуравий тарғибот ишларини бойитишга хизмат қилган;
номадларнинг вақт маданияти марказида турувчи “йўл вақти” омилининг қуёш нури остида ҳамма нарса аниқ, хавфсиз, ойсиз даврда ҳамма нарса яширин, сирли, тартибсиз, қо'рқинчли сифатида қабул қилиниши каби характерли жиҳатлари, ўзгарувчан шароитларда қатъий интизом, яқин мулоқот, жамоавийлик туйғусини кучайтириш каби номадик антропологиянинг тамойиллари ҳамда кўчманчи сивилизациянинг сафар, ранг, рақам каби символикаларга оид илмий янгиликлардаги асосий ғоялардан “Ўзбекистон” телерадиоканали “Маданий-маърифий ва бадиий эшитиришлар” муҳарририятининг “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт” теле ва радиоешиттиришлари ссенарийларини (2023-2024 йй) тайёрлашда фойдаланилган. (“Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 13-февралдаги ЎзРв-09-24-сон маълумотномаси). Натижада, кўчма сивилизация фалсафасининг маънавий меросига бағишланган эфир телекўрсатувлари, ссенарийлар мазмун-моҳияти, давра столлари сўнгги илмий янгиликлар билан бойитилишига, ва сифат жиҳатдан замон талаблари доирасида кенг аудиторияни йиғишга назарий ва прагматик жиҳатдан хизмат қилган;
номадософиянинг (кўчманчилар донишмандлиги) скиф-сак-турк-қозоқ заминида нур сочган Тўмарис, Бумин, Қултегин, Тўнюқуқ, Атилла, Қўрқут, Бейбарис, Асан-қайғи каби туганмас аҳамиятга эга тарҳлари асосида номадлар кочманчи сивилизациясининг маданиятни ижод қилувчи меҳмон ва мезбонлик архетипи, муқаддас фазо-вақтга ўтиш, бузғунчини зарарсизлантириш ва хаоснинг ижодий кучларини фаоллаштириш каби экзистенсиал коммуникацияси ҳамда юксак бағрикенглик, диний эътиқодлар плюрализми, сўфийлик, эрксеварлик руҳи каби ахлоқий-эстетик тажрибасига доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-сон “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдисиплинар платформасини яратиш” (2021 й) амалий лойиҳа доирасида белгилнган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 6-декабрдаги 04/11-12651-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида назарий-методологик таҳлилнинг янада бойитилишига ҳамда лойиҳанинг назарий ва амалий аҳамиятини оширишга хизмат қилган.