Киличев Фарход Давлатяровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларда илмий дунёқарашни шакллантиришда математик тафаккурнинг ўрни”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fal1157
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Хажиева Максуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Деҳқонов Беҳзод Бахтиёрович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ёшлар илмий дунёқарашини шакллантиришда математик тафаккурнинг аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фалсафий тафаккур ва математик фикрлаш тарзининг диалектик боғлиқлигига хос математик қонуниятлар ва исботлашнинг фалсафий консептларга таяниши, муаммони ҳал этишда мантиқий изчиллик каби илмий-методологик, тушунчалар бирлиги ва ягона тарихий асослар уйғунлиги каби этимологик, фикрлаш тарзи, янгича қадриятлар тизими, аналитик фикрлаш ва ижтимоий ривожланиш каби аксиологик ҳамда муаммоларни онтологиясини аниқлаш, креатив тафаккур ва инновацион салоҳиятини шакллантириш каби эвристик хусусиятлари очиб берилган;
Шарқ фалсафасида математик тафаккур ривожи космологик, интуитивлик, символик ва аксиоматик ёндашув асосида интегратив хусусият касб этганлиги, Ғарбда эса математик билимлар мантиқий, аналитик ва экспериментал асосларда шаклланганлиги, аналитик ва эмпирик ёндашув технологик ва илмийлик тамойилларини ривожлантирганлиги ва уларнинг инсон тафаккурининг мукаммаллашувига, замонавий илм-фан тараққиётида ўзаро бойитувчи таъсирга эгалиги аниқлаштирилган;
математик тафаккур сунъий интеллект, маълумотлар таҳлили ва мураккаб тизимларни моделлаштириш, абстракт фикрлаш қобилиятини ошириш каби омиллар асосида ёшлар илмий дунёқарашига таъсири этиши, касбий ривожланишда СТЕМ таълими илмий ва техник кўникмаларни интеграциялаши ва Ўзбекистон иқтисодиётида конъюнктуравий тебранишларни тартибга солишдаги аҳамияти асослаб берилган;
Янги Ўзбекистонда математик тафаккур ижтимоий бошқарувда статистик таҳлил, прогноз қилиш тамойилларини жорий этиши, рақамли таълим ва сунъий интеллект, масофавий ишлаш моделлари ижтимоий-иқтисодий соҳалар самарадорлигини ошириши, ресурсларни тақсимлаш, иқтисодий самарадорликни ошириш ва оптималлаштиришга хизмат қилиши исботланган ҳамда ёшлар илмий дунёқарашини юксалтиришда саводхонлик, инновацион фикрлаш ва янги кашфиётларга замин яратиш каби ижтимоий-фалсафий хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшлар илмий дунёқарашни шакллантиришда математик тафаккурнинг аҳамиятини аниқлаш, уни ривожлантириш қонуниятларини ижтимоий-фалсафий тадқиқ этиш борасида олинган илмий натижалар асосида:
фалсафий тафаккур ва математик фикрлаш тарзининг диалектик боғлиқлигига хос математик қонуниятлар ва исботлашнинг фалсафий консептларга таяниши, муаммони ҳал этишда мантиқий изчиллик каби илмий-методологик, тушунчалар бирлиги ва ягона тарихий асослар уйғунлиги каби этимологик, фикрлаш тарзи, янгича қадриятлар тизими, аналитик фикрлаш ва ижтимоий ривожланиш каби аксиологик ҳамда муаммоларни онтологиясини аниқлаш, креатив тафаккур ва инновацион салоҳиятини шакллантириш каби эвристик хусусиятларига доир назарий хулосалар, таклиф ва тавсияларидан Қорақалпоғистон Республикаси “Бердақ” жамоат фондида бажарилган 72-14/19-рақам “Буюк аждодларимизнинг мероси Ятанимиз тараққиётининг пойдевори” давлат гранти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси “Бердақ” жамоат фондининг 2024-йил 19-августдаги 7-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув қўлланмалари, дарсликлар ва маърузалар тайёрлашда, давлат грантларини бажаришга оид режалар ишлаб чиқишда ҳамда ёш авлоднинг мураккаб ижтимоий жараёнларни математик моделлаштириш орқали ижтимоий-фалсафий хулосаларга келиш, ушбу хулосаларни илмий изланишлар жараёнларига тадбиқ этишга хизтмат қилган;
Шарқ фалсафасида математик тафаккур ривожи космологик, интуитивлик, символик ва аксиоматик ёндашув асосида интегратив хусусият касб этганлиги, Ғарбда эса математик билимлар мантиқий, аналитик ва экспериментал асосларда шаклланганлиги, аналитик ва эмпирик ёндашув технологик ва илмийлик тамойилларини ривожлантирганлиги ва уларнинг инсон тафаккурининг мукаммаллашувига, замонавий илм-фан тараққиётида ўзаро бойитувчи таъсирга эгалигига оид илмий хулоса ва назарий умумлашмалардан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Ўзбекистонда “Инновациялар учун ҳамкорлик” дастур лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг 2024-йил 11-июлдаги 54-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда математик тафаккурнинг генезиси, шаклланиш босқичлари ва эвристик, эмпирик хусусиятлари илмий изланишларга, аввало ёшларнинг илмий дунёқарашига таъсир этиб уларда абстрактлаштириш ва математик моделлаштириш кўникмаларини, мантиқий фикрлашни шакллантириш учун хизмат қилган;
математик тафаккур сунъий интеллект, маълумотлар таҳлили ва мураккаб тизимларни моделлаштириш, абстракт фикрлаш қобилиятини ошириш каби омиллар асосида ёшлар илмий дунёқарашига таъсири этиши, касбий ривожланишда СТЕМ таълими илмий ва техник кўникмаларни интеграциялаши ва Ўзбекистон иқтисодиётида кон'юнктуравий тебранишларни тартибга солишдаги аҳамияти бўйича хулосалар, таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот фаолиятида, жумладан, 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ВИИ йўналишида белгиланган “Узлюксиз маънавий тарбия тизимини такомиллаштириш, жумладан ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини ошириш” 33-банди “Таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича масъуллар учун электрон “Э-таълим” малака ошириш платформасини яратиш”, 43-банди “Интернетда миллийликни тарғиб этувчи, менталитетимиз, азалий қадрият ва эзгу анъаналаримизни сақлаб қолиш бо'йича ўзаро мулоқот майдони учун платформа ва мобил иловалар яратиш”, 44-банди “Ижтимоий, тарбиявий муаммолар акс этган роликлар ишлаш” бўйича ишларини ташкил этиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий- манавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 26-мартдаги 118/1-сон маълумотномаси). Натижада, ёш тарғиботчилар учун ўқув-услубий қўлланма ишлаб чиқишга ҳамда рақамли ва анъанавий тарғибот соҳасидаги билим ва малакаларини ошириш ўқув курсларини ташкил этишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда математик тафаккур ижтимоий бошқарувда статистик таҳлил, прогноз қилиш тамойилларини жорий этиши, рақамли таълим ва сунъий интеллект, масофавий ишлаш моделлари ижтимоий-иқтисодий соҳалар самарадорлигини ошириши, ресурсларни тақсимлаш, иқтисодий самарадорликни ошириш ва оптималлаштиришга хизмат қилиши исботланган ҳамда ёшлар илмий дунёқарашини юксалтиришда саводхонлик, инновацион фикрлаш ва янги кашфиётларга замин яратишига оид назарий умумлашмалар ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан 2023-2024 йилларда эфирга узатилган “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 25-октябрдаги 04-36-1141-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимиз ёшлари дунёқарашини шакллантиришга, уларда ижтимоий-фалсафий тафаккурни юксалтиришга хизмат қилган.