Sayt test rejimida ishlamoqda

Холов Шерали Ахрорбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобал иқтисодий тараққиёт тенденсиялари ва уларнинг Ўзбекистондаги жараёнларга таъсири”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/ Fal424
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Чориев Санжарбек Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Ҳусейнова Абира Амановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Алиев Бекдавлат Алиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади глобал иқтисодий тараққиёт тенденсияларининг Ўзбекистондаги жараёнларга таъсирининг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий иқтисодий тараққиёт иқтисодий ўсишда, инновацион иқтисодиётнинг шаклланишида, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларда, меҳнат самарадорлигининг юксалишида намоён бўлиши ҳамда бирламчи (ялпи ички маҳсулот ҳажми, иқтисодиёт таркиби, хом ашё етказувчи соҳалар улуши, меҳнат унуми, маҳсулотларнинг жон бошига нисбати, инсон капитали) ва иккиламчи (коррупсия даражаси, турмуш даражаси, иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги, рейтинг кўрсаткичлари) мезонлар ёрдамида ўлчаниши исботланган;
алоқа технологиялари ва транспорт ривожи, савдо алоқалари либераллашуви, капитал ва инвестициялар кўпайиши, халқаро меҳнат тақсимотининг юзага келиши, ишчи кучи малакаси ошиши, молиявий интеграция оқибатида юзага келган глобал иқтисодиётнинг замонавий тенденсиялари халқаро савдо ҳажми кенгайиши, инновацион технологиялар ролининг ортиши, молиявий тизимнинг мустаҳкамланиши, рақамли ва яшил иқтисодиётнинг шаклланиши билан тавсифланиши аниқлаштирилган;
глобал иқтисодий тараққиёт тенденсиялари Ўзбекистонда инвестиция ва ташқи савдо салоҳиятини оширишни, инновацион иқтисодиётни шакллантиришни, молиявий назорат турларини замонавийлаштиришни, миллий иқтисодиётга рақамли технологияларни жалб этишни, яшил иқтисодий ўсишни таъминлашни, миллий иқтисодиётни бошқариш ва мувофиқлаштиришнинг замонавий механизмларини такомиллаштириш зарурати асослаб берилган;
глобал иқтисодий тараққиётга хос ўзга минтақалардаги инқирозли ҳолатларнинг Ўзбекистон миллий иқтисодиётига кириб келиши, иқтисодиёт миллий колоритининг заифлашиши, ижтимоий зиддиятларнинг ўткирлашиши, савдо-иқтисодий алоқаларнинг мураккаблашиши, молиявий тизим барқарорлигига раҳна солиниши, ташқи қарз ўсиши хавфи каби ижтимоий-фалсафий хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобал иқтисодий тараққиёт тенденсияларининг Ўзбекистондаги жараёнларга таъсири характери ҳамда уларнинг салбий оқибатларини бартараф қилиш имкониятларини аниқлаш мақсадида амалга оширилган тадқиқотдан олинган илмий натижалар асосида: 
замонавий иқтисодий тараққиёт иқтисодий ўсишда, инновацион иқтисодиётнинг шаклланишида, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларда, меҳнат самарадорлигининг юксалишида намоён бўлиши ҳамда бирламчи (ялпи ички маҳсулот ҳажми, иқтисодиёт таркиби, хом ашё етказувчи соҳалар улуши, меҳнат унуми, маҳсулотларнинг жон бошига нисбати, инсон капитали) ва иккиламчи (коррупсия даражаси, турмуш даражаси, иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги, рейтинг кўрсаткичлари) мезонлар ёрдамида ўлчаниши каби назарий мулоҳазалардан Қарши давлат университетида бажарилган А-1-173-рақамли “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2024-йил 2-декабрдаги 03/3663-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳани такомиллаштиришга ва Ўзбекистонда инновацион иқтисодиётнинг шаклланиши жараёнлари, молиявий назорат механизми, рақамли технологиялар равнақи, яшил иқтисодий ўсиш суръатлари,миллий иқтисодиётни бошқариш услубиётининг глобал иқтисодий тараққиёт тенденсиялар билан богʻлиқлигини асослашга хизмат қилган; 
алоқа технологиялари ва транспорт ривожи, савдо алоқалари либераллашуви, капитал ва инвестициялар кўпайиши, халқаро меҳнат тақсимотининг юзага келиши, ишчи кучи малакаси ошиши, молиявий интеграция оқибатида юзага келган глобал иқтисодиётнинг замонавий тенденсиялари халқаро савдо ҳажми кенгайиши, инновацион технологиялар ролининг ортиши, молиявий тизимнинг мустаҳкамланиши, рақамли ва яшил иқтисодиётнинг шаклланиши билан тавсифланишига доир назарий мулоҳазалар ва амалий тавсиялардан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясида 2024-йил 3-октябр куни эфирга узатилган интервюда ва “Олтин воҳа” радиоси “Очиқ мулоқот” эшиттиришининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 8-октябрдаги 17-05/145-сон маълумотномаси). Натижада, радиотингловчиларда мавзу доирасида билим кўникмаларини оширишга, жамоатчилик фикрини шакллантириш борасида саъй-ҳаракатлар самарасини оширишга хизмат қилган; 
глобал иқтисодий тараққиёт тенденсиялари Ўзбекистонда инвестиция ва ташқи савдо салоҳиятини оширишни, инновацион иқтисодиётни шакллантиришни, молиявий назорат турларини замонавийлаштиришни, миллий иқтисодиётга рақамли технологияларни жалб этишни, яшил иқтисодий ўсишни таъминлашни, миллий иқтисодиётни бошқариш ва мувофиқлаштиришнинг замонавий механизмларини такомиллаштириш заруратига оид умумлашмалар ва хулосалардан Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаолиятида, жумладан “Сайловолди дастури – 2024” дастурининг “ВИ. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти – кучли ижтимоий сиёсатнинг асосидир!” бандини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси Марказий  Кенгашининг  2024-йил 14-октябрдаги  6-442-сон маълумотномаси). Натижада,  партиянинг сайловолди дастурини ишлаб чиқиш, уни янги маълумотлар билан бойитиш ва дастур асосида ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишларини мазмунан бойитишга хизмат қилган;да муҳим манба бўлиб хизмат қилган; 
глобал иқтисодий тараққиётга хос ўзга минтақалардаги инқирозли ҳолатларнинг Ўзбекистон миллий иқтисодиётига кириб келиши, иқтисодиёт миллий колоритининг заифлашиши, ижтимоий зиддиятларнинг ўткирлашиши, савдо-иқтисодий алоқаларнинг мураккаблашиши, молиявий тизим барқарорлигига раҳна солиниши, ташқи қарз ўсиши хавфи каби ижтимоий-фалсафий хусусиятларига доир назарий мулоҳаза ва амалий таклиф-тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2023-2024 йилларда ўтказилган таргʻибот фаолиятида, жумладан 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган ИИИ “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 15-банди “Геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш, хатарли таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 3-декабрдаги 10/188-сон маълумотномаси). Натижада, глобал иқтисодий тараққиёт тенденсиялари ва уларнинг Ўзбекистондаги жараёнларга таъсири ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил этишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish