Болтабоев Икболжон Турсуналиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Темурийлар даври мутафаккирлари тасаввуфий-фалсафий қарашларида комил инсонга оид ғояларнинг намоён бўлиши”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fal835
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Сиддиқов Илёсжон Бахромович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Пардаева Марҳабо Давлатовна, фалсафа фанлари доктори, доцент; Саматов Хуршид Улмасжонович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади темурийлар даври мутафаккирлари тасаввуфий-фалсафий қарашларида комил инсонга оид ғояларнинг намоён бўлиш хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХИВ-ХВ аср илм ва маърифат, адабиёт ва санъат ва тасаввуфнинг ривожланишида амир темур давлати мафкурасининг асосини баҳоуддин нақшбанд тариқати гʼоялари ташкил этганлиги ва маданий, маʼнавий тараққиётга раҳнамолик қилганлиги аниқланиб, комил инсон тўғрисидаги ғояларнинг янада такомиллашишида саховат, тавозе, қаноат, афв ва марҳамат, қурб каби мезонлар асослаб берилган;
Нақшбандия тариқати намоёндалари (Баҳоуддин Нақшбанд, Алоуддин Аттор, Хожа Муҳаммад Порсо, Хожа Исмат Бухорий, Хожа Аҳрор Валий)нинг комил инсонга оид поклик, ижтимоий фаолият, ахлоқий камолот ва ҳалол меҳнат каби ғоялари ҳамда руҳий поклик ва илмий камолот, шариат, тариқат ва ҳақиқатни уйғунлаштириш (онтологик), ҳалоллик, фидойилик, адолат ва мурувват (маънавий), илм олиш, қалб поклиги ва илмий тафаккурнинг устунлиги (маърифий), ахлоқий поклик ва ҳалоллик (аксиологик), иқтисодий ва сиёсий барқарорлик каби тамойилларнинг ёшлар тарбиясига таъсири очиб берилган;
комил инсоннинг тарбиясига алоқадор тасаввуфий қарашларнинг Темурийлар даври алломалари Абдураҳмон Жомийнинг инсон камолотига оид рашҳалари, Ҳусайн Воиз Кошифийнинг футувватга доир ғоялари, Маҳдуми Аъзамнинг “вужуд деҳқони” тушунчасининг антропологик (тана ва руҳ, генетик) ва онтологик (инсон борлиғи, макон, замон, ривожланиш) хусусиятлари аниқлаштирилган;
Темурийлар даври мутафаккирларининг комил инсонни тарбиялаш ҳақидаги тасаввуфий-фалсафий қарашларининг Янги Ўзбекистонда маърифий жамият барпо этиш, янги маънавий макон яратиш, миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдиришга диалектик алоқадор эканлиги, уларни ижтимоий институтлар фаолиятига қўллашнинг феноменологик ҳамда герменевтик жиҳатлари очиб берилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темурийлар даври мутафаккирлари тасаввуфий-фалсафий қарашларида комил инсонга оид ғояларнинг намоён бўлиш хусусиятларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ХИВ-ХВ аср илм ва маърифат, адабиёт ва санъат ва тасаввуфнинг ривожланишида амир темур давлати мафкурасининг асосини баҳоуддин нақшбанд тариқати гʼоялари ташкил этганлиги ва маданий, маʼнавий тараққиётга раҳнамолик қилганлиги аниқланиб, комил инсон тўғрисидаги ғояларнинг янада такомиллашишида саховат, тавозе, қаноат, афв ва марҳамат, қурб каби мезонларига оид илмий янгилик ва хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”да 2022-2024 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” телекўрсатувларининг туркум сонлари ссенарийларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024 йил 17 сентябрдаги 04-36-1033 сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинларнинг Ватанимиз тарихи, хусусан темурийлар даври тарихи ва мутафаккирлари, уларнинг бой илмий мероси, гуманистик ғоялари ҳақидаги билим ва кўникмаларининг янада ошишига хизмат қилган;
Нақшбандия тариқати намоёндалари (Баҳоуддин Нақшбанд, Алоуддин Аттор, Хожа Муҳаммад Порсо, Хожа Исмат Бухорий, Хожа Аҳрор Валий)нинг комил инсонга оид поклик, ижтимоий фаолият, ахлоқий камолот ва ҳалол меҳнат каби ғоялари ҳамда руҳий поклик ва илмий камолот, шариат, тариқат ва ҳақиқатни уйғунлаштириш (онтологик), ҳалоллик, фидойилик, адолат ва мурувват (маънавий), илм олиш, қалб поклиги ва илмий тафаккурнинг устунлиги (маърифий), ахлоқий поклик ва ҳалоллик (аксиологик), иқтисодий ва сиёсий барқарорлик каби тамойилларнинг ёшлар тарбиясига таъсирига доир тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақамли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадирятлари комплексининг электрон-трансдисиплинар платформасини яратиш” (2021-2022 йй) амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024 йил 16 сентябрдаги 04/11-7121 сон маълумотномаси). Натижада, темурийлар даври мутафаккирлари асарларидаги умуминсоний, ахлоқий қадриятларнинг бугунги ёшлар мафкуравий иммунитетини шакллантиришдаги ўрнини асослаб беришга хизмат қилган;
комил инсоннинг тарбиясига алоқадор тасаввуфий қарашларнинг Темурийлар даври алломалари Абдураҳмон Жомийнинг инсон камолотига оид рашҳалари, Ҳусайн Воиз Кошифийнинг футувватга доир ғоялари, Маҳдуми Аъзамнинг “вужуд деҳқони” тушунчасининг антропологик (тана ва руҳ, генетик) ва онтологик (инсон борлиғи, макон, замон, ривожланиш) хусусиятларига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика ва маънавият марказининг 2022-2023 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан, 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ВИИИ йўналишида белгиланган “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи”, 41-банди “Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш орқали аҳоли ўртасида миллий бирдамлик, ватанга садоқат, миллий ўзлигидан фахрланиш туйғуларини кучайтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш”га оид тарғибот ишларини ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024 йил 17 сенябрдаги 973-сон маълумотномаси). Натижада, темурийлар даври мутафаккирларининг комил инсонни шакллантиришга доир ғояларидан бугунги кунда таълим-тарбия, тарғибот-ташвиқот фаолиятида фойдаланиш заруратини асослашга хизмат қилган.
Темурийлар даври мутафаккирларининг комил инсонни тарбиялаш ҳақидаги тасаввуфий-фалсафий қарашларининг Янги Ўзбекистонда маърифий жамият барпо этиш, янги маънавий макон яратиш, миллий ва умуминсоний қадриятларни сингдиришга диалектик алоқадор эканлиги, уларни ижтимоий институтлар фаолиятига қўллашнинг феноменологик ҳамда герменевтик жиҳатларига доир илмий хулосалар ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-106 сон “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий меросининг ғарб олимлари томонидан тадқиқ этилиши” (2017-2020 йй) фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида нашр этилган ишларда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 16-сентябрдаги 04/11-7122-сон маълумотномаси). Натижада, темурийлар даври мутафаккирларида комил инсонга оид ғоялар шаклланишининг тарихий-маданий асосларини очиб бериш ва уларга доир тадқиқотлар шарҳини амалга оширишга хизмат қилган.