Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрдонаев Алиқул Ҳалимовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Рақамли иқтисодиёт шароитида тижорат банкларини трансформасия қилиш жараёнларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №04-16/1424.16.01.2024
Илмий маслаҳатчи: Олимжонов Одил Олимжонович, иқтисодиёт фанлари доктори профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01
Расмий оппонентлар: Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, ; доцент, Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Омонов Акром Абдуназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиёт шароитида Ўзбекистон тижорат банкларини трансформасия қилишнинг стратегик мақсадларини асослаш ҳамда мижозга йўналтирилган банклар рақобатбардошлигини оширишга қаратилган трансформасия воситаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
услубий ёндашувга кўра “замонавий банк” тушунчасининг иқтисодий мазмуни банк фаолиятини амалга ошириш учун лисензияга эга бўлган, банк фаолиятини амалга оширишга ёрдам берадиган ҳамкорлар билан фаол мулоқот ва ҳамкорликка киришувчи технологик компанияларга ўхшаш функсияларни бажариш ёки бир хил исте'мол сегментига эга бўлган ташкилот нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
тижорат банкларини молиявий бозорда воситачи сифатида технологик компаниялар томонидан кучайган рақобат фонида этакчилик таҳдиди нуқтаи назаридан таҳлил қилиш асосида улар фаолиятининг инновасион таркибий қисмини ҳисобга олган ҳолда функсияларини умумлаштириш таклифи асосланган;
тижорат банклари фаолиятига инновасияларни жорий этишда банк хизматлар кўрсатишни рақамли технологиялар асосида инсон омили аралашувисиз банк мижозларига масофадан хизмат кўрсатиш амалиётини ўз ичига олиши асосланган;
тижорат банклари томонидан ўз бизнеси архитектурасини қуришда мижозга йўналтирилган ёндашувни қўллаш ҳамда бошқарувнинг намунавий моделидан фойдаланиш асосида “Банк 3.0” моделига ўтиш босқичида банкини трансформасия қилишнинг ташкилий механизми такомиллаштирилган;     
Санкт-Галлен бошқарув модели элементларига мувофиқ банкни трансформасия қилиш бўйича йўл харитаси ва йўриқномалар ишлаб чиқиш асосида бошқарувнинг типик моделларини таҳлил қилиш орқали тижорат банкини стратегия, тузилма ва корпоратив маданият нуқтаи назаридан ўзгартириш имконини берувчи моделни танлаш таклифи асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли иқтисодиёт шароитида тижорат банкларини трансформасия қилиш жараёнларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “замонавий банк” тушунчасининг иқтисодий мазмуни банк фаолиятини амалга ошириш учун лисензияга эга бўлган, банк фаолиятини амалга оширишга ёрдам берадиган ҳамкорлар билан фаол мулоқот ва ҳамкорликка киришувчи технологик компанияларга ўхшаш функсияларни бажариш ёки бир хил исте'мол сегментига эга бўлган ташкилот нуқтаи назаридан такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий  Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Банк ва банклар фаолияти тўгʻрисида”ги қонунининг тегишли моддаларини маромига этказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис  қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2024 йил 2-февралдаги 04/1-13-2-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тижорат банклари томонидан банк хизмати турларини ошириш, хизматлар кўрсатишда рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали инсон омили аралашувини қисқартириш ҳамда банк мижозларига масофадан хизмат кўрсатиш амалиётини жорий этишнинг  ҳуқуқий асослари такомиллаштирилган;  
тижорат банкларини молиявий бозорда воситачи сифатида технологик компаниялар томонидан кучайган рақобат фонида этакчилик таҳдиди нуқтаи назаридан таҳлил қилиш асосида улар фаолиятининг инновасион таркибий қисмини ҳисобга олган ҳолда функсияларини умумлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўгʻрисида”ги қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис  қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2024 йил 2-февралдаги 04/1-13-2-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида молиявий бозорда нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолиятини амалга оширишнинг  ҳамда молиявий воситачилик  операсияларининг хуқуқий мақоми аниқлаштирилган; 
тижорат банклари фаолиятига инновасияларни жорий этишда банк хизматлар кўрсатишни рақамли технологиялар асосида инсон омили аралашувисиз банк мижозларига масофадан хизмат кўрсатиш амалиётини ўз ичига олишини асослашга оид таклифи “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ, “Туронбанк” АТБ, “Микрокредитбанк” АТБ амалиётларига жорий этилган (“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 2024 йил 19-мартдаги 03/10-1819-сонли,  “Турон банк” АТБнинг 2024 йил 2-февралдаги 36/03-26-сонли,  “Микрокредитбанк” АТБнинг 2024 йил 16-январдаги 04-16/1424-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тижорат банклари самарадорлиги ошиб, банк фойдасининг кўпайишига олиб келган; 
тижорат банклари томонидан ўз бизнеси архитектурасини қуришда мижозга йўналтирилган ёндашувни қўллаш ҳамда бошқарувнинг намунавий моделидан фойдаланиш асосида “Банк 3.0” моделига ўтиш босқичида банкини трансформасия қилишнинг ташкилий механизмини такомиллаштириш таклифи “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ, “Туронбанк” АТБ,  “Микрокредитбанк” АТБ амалиётларига жорий этилган ( “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 2024 йил 19-мартдаги 03/10-1819-сонли,  “Туронбанк” АТБнинг 2024 йил 2-февралдаги 36/03-26-сонли, “Микрокредитбанк” АТБнинг 2024 йил 16-январдаги 04-16/1424-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида  юқорида қайд этилган тижорат банкларининг операсион харажатларини 15-20 фоизгача қискартиришга эришилган;      
Санкт-Галлен бошқарув модели элементларига мувофиқ банкни трансформасия қилиш бўйича йўл харитаси ва йўриқномалар ишлаб чиқиш асосида бошқарувнинг типик моделларини таҳлил қилиш орқали тижорат банкини стратегия, тузилма ва корпоратив маданият нуқтаи назаридан ўзгартириш имконини берувчи моделни танлаш таклифи  “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ, “Туронбанк” АТБ, “Микрокредитбанк” АТБ амалиётларига жорий этилган (“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 2024 йил 19-мартдаги 03/10-1819-сонли, “Туронбанк” АТБнинг 2024 йил 2-февралдаги 36/03-26-сонли,  “Микрокредитбанк” АТБнинг 2024 йил 16-январдаги 04-16/1424-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қайд этилган тижорат банклари соф фойдаси олдинги йилга нисбатан  21,6-27,4 фоизга ошиб, банклар самарадорлигининг ўсишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish