Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаханов Қазихон Абдулхаким ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Агротуризим тадбиркорлигини ташкил этиш ва ривожлантириш (Наманган вилояти мисолида)», 08.00.17 – “Туризим ва меҳмонхона фаолияти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3363.
Илмий раҳбар: Бустонов Мансуржон Мардонакулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар:  Мирзаев Абдулла Толипович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Алиева Маҳбуба Тўйчибоева, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат унверситети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Наманган вилойатида агротуризм тадбиркорлигини ташкил этиш ва ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ҳамда амалий тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
услубий ёндашувга кўра “агротуризм тадбиркорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни озиқ-овқат базаси, ривожланган хизматлар ва ахборот тизими каби учта тоифадаги ресурслар асосида агротуризм тадбиркорлигини ривожлантиришнинг консептуал модели ҳамда бизнес, давлат, жамият ва илм-фаннинг ҳамкорлигига (синергиясига) асосланган агротуризм кластери фаолиятининг ривожлантириш моделлари асосида такомиллаштирилган;
Наманган вилояти туманларининг туристик жозибадорлик даражасининг хусусий индекслари ва интеграл кўрсаткичларининг “паст даража” (0≤ЖДп<0,1), “қониқарли даража” (0,1≤ЖДқ<0,15), “юқори даража” (0,16≤ЖДю<0,2),  “ўта юқори даража” (0,2≤ЖДўю) мезонларини ишлаб чиқиш орқали агротуризм тадбиркорлигини ривожлантириш асосланган;
Наманган вилоятида агортуризм соҳасида турли мақсадлар, вазифалар ва тамойилларни ўзаро мувофиқлаштирувчи “Наманган вилояти ҳудудлари агротуризм кластери”нинг ҳамкорлик моделини ишлаб чиқиш орқали агротуризмни ривожлантириш ва инновацион туристик маҳсулотни яратиш таклифи асосланган;
Наманган вилоятида агротуризм тадбиркорлигини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг 2028 йилга қадар кўп омилли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Наманган вилоятида агротуризм тадбиркорлигини ташкил этиш ва ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “агротуризм тадбиркорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини озиқ-овқат базаси, ривожланган хизматлар ва ахборот тизими каби учта тоифадаги ресурслар асосида агротуризм тадбиркорлигини ривожлантиришнинг консептуал модели ҳамда бизнес, давлат, жамият ва илм-фаннинг ҳамкорлигига (синергиясига) асосланган агротуризм кластери фаолиятининг ривожлантириш моделлари асосида такомиллаштиришга оид назарий ва услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган ““Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” номли дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 7 майдаги 149-сонли буйруқ № 702373).. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда агротуризм кластери фаолиятининг ривожлантириш моделлари асосида такомиллаштирилган  “агротуризм тадбиркорлиги” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
Наманган вилояти туманларининг туристик жозибадорлик даражасининг хусусий индекслари ва интеграл кўрсаткичларининг “паст даража” (0≤ЖДп<0,1), “қониқарли даража” (0,1≤ЖДқ<0,15), “юқори даража” (0,16≤ЖДю<0,2),  “ўта юқори даража” (0,2≤ЖДўю) мезонларини ишлаб чиқиш орқали агротуризм тадбиркорлигини ривожлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ва унинг таркибидаги ташкилотлар амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 йил 28 августдаги 03-12-17-5652-сон маълумотномаси). Натижада вилоятда фаолият кўрсатаётган агротуризм субектлари рейтинги аниқланиб, вилоятда туризм жозибадорлигини қониқарли даража (0,1-0,15)дан юқори даража (0,16-0,2)га Наманган шаҳри, Мингбулоқ, Наманган ва Учқўрғон туманларини оширишга эришилган;
Наманган вилоятида агортуризм соҳасида турли мақсадлар, вазифалар ва тамойилларни ўзаро мувофиқлаштирувчи “Наманган вилояти ҳудудлари агротуризм кластери”нинг ҳамкорлик моделини ишлаб чиқиш орқали агротуризмни ривожлантириш ва инновацион туристик маҳсулотни яратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ва унинг таркибидаги ташкилотлар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 йил 28 августдаги 03-12-17-5652-сон маълумотномаси). Ушбу янгиликни амалиётга қўллаш натижасида вилоятга сайёҳлар ташрифини 2022 йилга нисбатан 2023 йилда 17,6 фоизга оширишга эришилган;
Наманган вилоятида агротуризм тадбиркорлигини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг 2028 йилга қадар ишлаб чиқилган кўп омилли прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ва унинг таркибидаги ташкилотлар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 йил 28 августдаги 03-12-17-5652-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижаларидан 2022-2026 йилларда Наманган вилояти агротуризм тадбиркорлик фаолиятини рнивожлантириш консепсиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish