Sayt test rejimida ishlamoqda

Хўжамкелдиев Ғафур Султон ўғлининг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Югуриш турларида тикловчи воситалардан фойдаланиш орқали машғулот жараёнларини комплекс назорат қилиш услубияти”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Ped808.
Илмий маслаҳатчи: Олимов Мухсинбек Сотиволдиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Иноятович биология фанлари доктори, профессор, Тўхтабоев  Низомжон  Турсуналиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Ураимов Санжар Рўзматович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади югуриш турларида тикловчи воситалардан фойдаланиш орқали машғулот жараёнларини комплекс назорат қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қисқа, ўрта ва узоқ масофаларга югурувчиларнинг тана кўрсаткичларни аниқлаш учун машғулотлар давомида юкламаларни рационал тақсимлаш, организмнинг тикланиш даражасини тезлаштиришга қаратилган юкламалар орасида ва машғулотдан сўнг гидрадация даражасини ошириш орқали тана таркибидаги ёғ ва суюқлик миқдорини меъёрлаш ҳисобига тўлиқ чарчоқ ҳолатини кечиктириш имкониятлари кенгайтирилган;
қисқа, ўрта ва узоқ масофаларга югурувчиларни югуриш давомида  ортиқча энергия сарфини тежаш ҳамда тез чарчоқ ҳолатини олдини олиш мақсадида симметрик марказнинг координаталарида қадамларни нотўгри ташлашини аниқлаш орқали қадамларни тўгри ташлашга қаратилган машқлар (оёқни ерга тик қўйиш ва вертикал пайтигача ушбу ҳолатни сақлаб юриш каби) мажмуаларини қўллаш ҳисобига югуриш траекториясини коррексиялаш ҳамда югуриш вақтини қисқартириш имкониятлари кенгайтирилган; 
югуриш турларида спортчиларни иш қобилиятини ошириш учун индивидуал жисмоний ва функсионал тайёргарлик даражаси бўйича машқлар орасидаги дам олиш оралиқ вақт нисбатларини босиб ўтган масофаси ва шиддати бўйича тўлиқ, қаттиқ, экстремал интервалларни ҳаракатнинг асосий суръати, тезлиги, йўналиши, динамик хусусиятини ўзгартирмаган ҳолда қўллаш ҳисобига организмнинг кейинги машққа тиклаш имкониятлари оширилган;
қисқа, ўрта ва узоқ масофаларга югурувчиларнинг қон айланишини яхшиланиши, оёқ ости мушаклардаги оғриқларни камайтириш учун машғулотлардан сўнг пластик ва резина элементлари билан қопланган махсус апликатордан оёқ мушакларининг кучли таранглилигини ва оғриқни камайтиришда бажарилган юклама турларига нисбатан вариатив қўллаш ҳисобига югурувчиларнинг оёқ кафт мушаклари бўшашига эришилган;
югуриш турларида мусобақанинг дастлабки, ярим финал ва финал босқичлари оралиғида иш қобилиятини тўлиқ кўрсатиш учун “Лухурй З-Спорт” массажори ёрдамида бериладиган электроимпулслар таъсирида югурувчиларнинг тана мушакларини бўшаштириш натижасида мушак ҳужайраларидаги энергия алмашинувини моддалар консентрацияси ва реакцияни жадаллаштириш ҳисобига организмни кейинги юкламага фаол тикланиш имкониятлари кенгайтирилган;
югуриш турларида ҳажмли ва шиддатли юкламалар ҳамда ҳафталик микроцикллардан сўнг тикланиш тадбирларини тизимли режалаштириш учун мушаклар фаолиятини турли йўналишдаги (аеронизация, сегментар массаж, иссиқ гидромассаж) қайта тикловчи мажмуаларни кунлик юкламаларнинг умумий индивидуал таъсири бўйича белгиланган давомийликда қўллаш ҳисобига қисқа, ўрта ва узоқ масофаларга югурувчиларда тикланиш комбинацияси оптималлаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спорт такомиллашув гуруҳи ўрта масофага югурувчиларининг машғулотлари жараёнида ва мусобақа фаолиятида қўлланилган тикловчи воситаларни қўллаш бўйича ўтказилган тадқиқотлар давомида олинган илмий натижалар асосида:
қисқа, ўрта ва узоқ масофаларга югурувчиларнинг тана кўрсаткичларни аниқлаш учун машғулотлар давомида юкламаларни рационал тақсимлаш, организмнинг тикланиш даражасини тезлаштиришга қаратилган юкламалар орасида ва машғулотдан сўнг гидрадация даражасини ошириш орқали тана таркибидаги ёғ ва суюқлик миқдорини меъёрлаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Енгил атлетикани ўргатиш методикаси” номли дарсликнинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 2022-йил 28-декабрдаги 428/ИЧ-сонли буйруғига асосан ЎҚ-0000008 рақамли гувоҳнома). Натижада, қисқа, ўрта ва узоқ масофаларга югурувчилар организмидаги суюқлик миқдори ўртача 10-12 % га ошган;
қисқа, ўрта ва узоқ масофаларга югурувчиларни югуриш давомида  ортиқча энергия сарфини тежаш ҳамда тез чарчоқ ҳолатини олдини олиш мақсадида симметрик марказнинг координаталарида қадамларни нотўгри ташлашини аниқлаш орқали қадамларни тўгри ташлашга қаратилган машқлар (оёқни ерга тик қўйиш ва вертикал пайтигача ушбу ҳолатни сақлаб юриш каби) мажмуаларини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Енгил атлетика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби спортчиларининг машғулот жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 19-августдаги 03-16/8218-сон маълумотномаси). Натижада, қисқа масофага югурувчилар 400 метр масофага югурганда югуриш техникаси яхшилангандан кейин қадам узунлиги 5,23 см.га узайишига ва қадамлар сони 5,82 тага камайишига эришилган;
югуриш турларида спортчиларни иш қобилиятини ошириш учун индивидуал жисмоний ва функсионал тайёргарлик даражаси бўйича машқлар орасидаги дам олиш оралиқ вақт нисбатларини босиб ўтган масофаси ва шиддати бўйича тўлиқ, қаттиқ, экстремал интервалларни ҳаракатнинг асосий суръати, тезлиги, йўналиши, динамик хусусиятини ўзгартирмаган ҳолда қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Енгил атлетикани ўргатиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон давлат жсмоний тарбия ва спорт университетининг 2022-йил 28-декабрдаги 428/ИЧ-сон буйруғига асосан ЎҚ-0000008 рақамли гувоҳнома). Натижада, спортчиларнинг жисмоний тайёргарлиги 10,2 %, функсионал тайёргарлиги 12,5 % га яхшиланишига эришилган;
қисқа, ўрта ва узоқ масофаларга югурувчиларнинг қон айланишини яхшиланиши, оёқ ости мушаклардаги оғриқларни камайтириш учун машғулотлардан сўнг пластик ва резина элементлари билан қопланган махсус апликатордан оёқ мушакларининг кучли таранглилигини ва оғриқни камайтиришда бажарилган юклама турларига нисбатан вариатив қўллаш бўйича таклифлар Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри спорт мактабига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 19-августдаги 03-16/8218-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот охирида 5,15 дақиқа уйқудан кейин югурувчиларда 76 % тикланиш кузатилган;
югуриш турларида мусобақанинг дастлабки, ярим финал ва финал босқичлари оралиғида иш қобилиятини тўлиқ кўрсатиш учун “Лухурй З-Спорт” массажори ёрдамида бериладиган электроимпулслар таъсирида югурувчиларнинг тана мушакларини бўшаштириш натижасида мушак ҳужайраларидаги энергия алмашинувини моддалар консентрацияси ва реакцияни жадаллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти Спортнинг ўйин турлари ва енгил ателтикага ихтисослаштирилган спорт мактаби югурувчилар машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 19-августдаги 03-16/8218-сон маълумотномаси). Натижада, югурувчиларнинг оёқ мушакларидаги ҳужайраларини энергия алмашинувини жаддалаштириш эвазига метоболизм тезлиги ортқича 500 кКал сарфланиши тежалишига эришилган;
югуриш турларида ҳажмли ва шиддатли юкламалар ҳамда ҳафталик микроцикллардан сўнг тикланиш тадбирларини тизимли режалаштириш учун мушаклар фаолиятини турли йўналишдаги (аеронизация, сегментар массаж, иссиқ гидромассаж) қайта тикловчи мажмуаларни кунлик юкламаларнинг умумий индивидуал таъсири бўйича белгиланган давомийликда қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон енгил атлетика федерациясига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 19-августдаги 03-16/8218-сон маълумотномаси). Натижада синалувчи Б.Б-ов Самарқанд ярим марафонида 10 000 метр масофада Спорт устаси меъёрини бажарган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish