Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозорова Лобар Нуралиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Агрохизмат марказлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш истиқболлари”, 08.00.04–“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3. PhD /Iqt2115
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рустамова Ирода Бахрамжановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Озиқ -овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти, PhD. 05/28.08.2024.I.182.02
Расмий оппонентлар: Ахроров Фарход Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қосимов Муҳаммаджон Чирмашевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Агрохизмат марказлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш истиқболларини белгилаш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш самарадорлигига агрохизматларнинг таъсирини “агрохизматлардан фойдаланиш даражаси”, “жорий қилинган инновацион технологиялар” кўрсаткичлари асосида агрохизматлардан фойдаланиш даражасини “паст” (0 ≤ АХ ≤ 0,35), “ўрта” (0,36 ≤ АХ ≤ 0,75) ва “юқори” (0,76 ≤ АХ ≤ 1) мезонлари ишлаб чиқилган;    
агрохизмат марказлари ва фермерлар ўртасидаги алоқаларнинг самарадорлиги, динамикаси ва муаммоларни аниқлашда сифат ва миқдорий усулларни бирлаштирган тизимли ёндашув асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш самарадорлигини ошиши илмий асосланган;
агрохизмат марказлари фаолияти самарадорлигини ошириш имкониятини ҳисобга олган ҳолда фермерларга қўрсатиладиган хизматлар сони, хизматларни амалга оширишдаги молиявий таъминот ҳажми ва амалиётга жорий этилган илмий ишланмалар сонининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
аграр соҳадаги олий таълим муассасаларида илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ҳамда Университет 3.0 моделини амалга оширишда “Агромаслаҳатчи” мутахассиси касбини жорий этиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертация ишининг илмий таклифлари ва амалий тавсиялари асосида қуйидагилар жорий этилди:
фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш самарадорлигига агрохизматларнинг таъсирини “агрохизматлардан фойдаланиш даражаси”, “жорий қилинган инновацион технологиялар” кўрсаткичлари асосида агрохизматлардан фойдаланиш даражасини “паст” (0 ≤ АХ ≤ 0,35), “ўрта” (0,36 ≤ АХ ≤ 0,75) ва “юқори” (0,76 ≤ АХ ≤ 1) мезонларини ишлаб чиқиш асосида таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга қабул қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 15 мартдаги 06/27-05/1514-сон маълумотномаси). Натижада, агрохизматлардан фойдаланиш ўрта даражада Самарканд вилоятида 0,51 кўрсаткични ҳамда Фарғона вилоятида эса 0,42 кўрсаткични ташкил этган;    
агрохизмат марказлари ва фермерлар ўртасидаги алоқаларнинг самарадорлиги, динамикаси ва муаммоларни аниқлашда сифат ва миқдорий усулларни бирлаштирган тизимли ёндашув асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга қабул қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 15 мартдаги 06/27-05/1514-сон маълумотномаси). Ушбу тизимли ёндашув асосида агрохизмат марказлари томонидан кўрсатилган хизматлар натижасида  фермер хўжалигини рентабеллик даражаси 10-50% га, хосилдорликни 20 фоизга ошиши илмий асосланган;
агрохизмат марказлари фаолияти самарадорлигини ошириш имкониятини ҳисобга олган ҳолда фермерларга кўрсатиладиган хизматлар сони, хизматларни амалга оширишдаги молиявий таъминот ҳажми ва амалиётга жорий этилган илмий ишланмалар сонининг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга қабул қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 15-мартдаги 06/27-05/1514-сон маълумотномаси). Натижада, 2030-йилда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги муассасалар томонидан амалиётга жорий этилган илмий ишланмалар сони прогноз қиймати 80 тани ташкил этиши, амалга ошириладиган хизматлар сони 2030-йилга келиб 273622 тага, хизматларни амалга оширишдаги молиявий таъминот ҳажмининг 2030-йилга келиб 466 693,1 минг сўмга  ошиши прогноз қилинган.
аграр соҳадаги олий таълим муассасаларида илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ҳамда Университет 3.0 моделини амалга оширишда “Агромаслаҳатчи” мутахассиси касбини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга қабул қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 15 мартдаги 06/27-05/1514-сон маълумотномаси). Натижада тавсия этилган олий таълим йўналишлари ва касблар классификатори ҳамда касбий-мутахассислик стандарти асосида аграр таълим тизимида қишлоқ хўжалиги бўйича замонавий касбларни эгаллаган мутахассисларни тайёрлаш ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналар, компаниялар ҳамда агрохизмат марказларида самарали меҳнат фаолиятини ташкил этиши, аграр соҳани барқарорлигини таъминлашда ва олий таълим муассасаларига қабул қилиниши, шу асосда илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси таъминланиши асосланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish