Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Азамжон Мухтаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий футболда интеграл тайёргарликни комплекс назорат қилиш услубияти”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Ped342.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01. 
Расмий оппонентлар: Кочкаров Атабек Ахматваевич педагогика фанлари доктори (DSc), доцент, Машарипов Фарҳод Тўрахонович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Артиков Асқар Акбарович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.  
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёш футболчиларнинг интеграл тайёрлаш учун замонавий техналогиялардан фойдаланган холда техник-тактик ҳаракатлар самарадорлигини оширишга ёʻналтирилган мусобақа фаолияти натижадорлигига кўмаклашувчи педагогик таъсирлар мажмуасини илмий-назарий асослашдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
15-17 ёшли футболчиларнинг майдондаги ҳаракат фаоллигини аниқлаш учун катапулт технологияси ёрдамида максимал тезланишдаги спринт имкониятларини аниқлаш ҳисобига турли вақт оралиғидаги фаолликни бошқариш имконияти кенгайтирилган; 
футболчиларни ўйин вақтидаги майдонда босиб ўтган масофалари орқали максимал тезланиш ва максимал тормизланиш натижаларини оширишга қаратилган машқлар мажмуасини киритиш ҳисобига интеграл тайёрлаш имконияти оширилган; 
15-17 ёшли футболчиларнинг индивидуал психологик нерв системасининг типологик хусусиятлари бўйича кучли ва кучсиз, мувозанатлик ёки мувозанациз ҳаракатчан ҳамда ҳаракацизлигини аниқлаш ҳисобига бор куч имкониятларидан оқилона фойдаланишга эришилган; 
нерв системасининг типологик хусусиятлари бўйича дарвозабон, ҳимоячи, ярим ҳимоячи ва ҳужумчиларни футбол майдонинг турли қисмларида ўйнатиш ҳисобига футболчиларни асосий мусобақаларга ампуласи бўйича мақсадли тайёрлаш имконияти оширилган; 
машғулотларни самарали ташкил этиш учун “Cарди” дастури асосида функсионал ҳолатини баҳолаган ҳолда “Полар” тизимида юрак қисқариш частотаси (ЮҚС) ҳамда ҳаракатланиш тезлигини комплекс назорат қилиш орқали машқларни турли шиддат зоналарида бажаришга мўлжалланган воситаларни спортчиларнинг толиқиш даражаси (катта, ўрта, кичик) белгилаб бериш ҳисобига техник усулларни мақсадли аниқлиги такомиллаштирилган;
машғулот жараёнининг турли шиддат зоналарида техник усулларнинг мақсадли аниқлигини ошириш учун юрак уриш частотаси 120-140 зар/дақ. шиддат зонасида бажариладиган индивидуал ва гуруҳли, 141-160 зар/дақ. шиддат зонасида бажариладиган индивидуал ва жамоавий ва 161 зар/дақ.дан юқори шиддат зонасида бажариладиган индивидуал, гуруҳли ва жамоавий топшириқларда толиқиш даражаси бўйича бажариладиган ихтисослаштирилган машқларнинг модел тавсифини ишлаб чиқиш ҳисобига машқлар градацияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Футбол Ўзбекистон чемпионатида қатнашадиган жамоаларда олиб борилган кўп йиллик илмий-тадқиқот ишлари давомида инновацион технологиялардан фойдаланиш натижасида: 
15-17 ёшли футболчиларнинг майдондаги ҳаракат фаоллигини аниқлаш учун катапулт технологияси ёрдамида максимал тезланишдаги спринт имкониятларини аниқлаш ҳисобига турли вақт оралиғидаги фаолликни бошқариш имкониятини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент спорт мактаби футбол машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 16-декабрдаги №03-16/12933-сон маълумотномаси). Натижада, турли вақт оралиқларида ҳаракат фаолият ҳажми 21,1% га (П≥0,05) ошган; 
футболчиларни ўйин вақтидаги майдонда босиб ўтган масофалари орқали максимал тезланиш ва максимал тормизланиш натижаларини оширишга қаратилган машқлар мажмуасини киритиш ҳисобига интеграл тайёрлаш имкониятини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар 15-17 ёшли футболчиларнинг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 16-декабрдаги №03-16/12933-сон маълумотномаси). Натижада, “тормозланиш кўрсаткичлари” 15% гача; — “тезланиш” даражаси 14,6% га ошган; 
15-17 ёшли футболчиларнинг индивидуал психологик нерв системасининг типологик хусусиятлари бўйича кучли ва кучсиз, мувозанатлик ёки мувозанациз ҳаракатчан ҳамда ҳаракацизлигини аниқлаш ҳисобига бор куч имкониятларидан оқилона фойдаланиш бўйича мақсадли тайёрлаш имконияти ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар 15-17 ёшли футболчиларнинг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 16-декабрдаги №03-16/12933-сон маълумотномаси). Натижада, психологик тайёргарлик даражаси 31,2% га ошган; 
нерв системасининг типологик хусусиятлари бўйича дарвозабон, ҳимоячи, ярим ҳимоячи ва ҳужумчиларни футбол майдонинг турли қисмларида ўйнатиш ҳисобига футболчиларни асосий мусобақаларга ампуласи бўйича мақсадли тайёрлаш бўйича таклиф ва тавсиялар олимпи л моби уз жамоаси (У-17) ўқув-машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 16-декабрдаги №03-16/12933-сон маълумотномаси). Натижада, машғулот жараёнининг турли шиддат зоналарида техник усулларнинг мақсадли аниқлигини такомиллаштириш ҳисобига 120-140 зар/дақ. шиддат зонасида бажариладиган индивидуал ва гуруҳли, 141-160 зар/дақ. шиддат зонасида бажариладиган индивидуал ва жамоавий ва 161 зар/дақ.дан юқори шиддат зонасида бажариладиган индивидуал, гуруҳли ва жамоавий топшириқларда толиқиш даражасини инобатга олиб бажариладиган ихтисослаштирилган машқларнинг модел тавсифи ишлаб чиқилган;
машғулотларни самарали ташкил этиш учун “Cарди” дастури асосида функсионал ҳолатини баҳолаган ҳолда “Полар” тизимида юрак қисқариш частотаси (ЮҚС) ҳамда ҳаракатланиш тезлигини комплекс назорат қилиш орқали машқларни турли шиддат зоналарида бажаришга мўлжалланган воситаларни спортчиларнинг толиқиш даражаси (катта, ўрта, кичик) белгилаб бериш ҳисобига техник усулларни мақсадли аниқлиги такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ТФА жамоасининг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 16-декабрдаги №03-16/12933-сон маълумотномаси);
машғулот жараёнининг турли шиддат зоналарида техник усулларнинг мақсадли аниқлигини ошириш учун юрак уриш частотаси 120-140 зар/дақ. шиддат зонасида бажариладиган индивидуал ва гуруҳли, 141-160 зар/дақ. шиддат зонасида бажариладиган индивидуал ва жамоавий ва 161 зар/дақ.дан юқори шиддат зонасида бажариладиган индивидуал, гуруҳли ва жамоавий топшириқларда толиқиш даражаси бўйича бажариладиган ихтисослаштирилган машқларнинг модел тавсифини ишлаб чиқиш ҳисобига машқлар градацияси такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент спорт мактаби футбол машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 16-декабрдаги №03-16/12933-сон маълумотномаси). Натижада, 15 ёшли футболчиларда жисмоний тайёргарлик 22,5% (16 ёш 21,6%, 17 ёш 17,5%) техник тайёргарлик 21,5% (16 ёш 20,5%, 17 ёш 18,5%), тактик тайёргарлик 18,9% (16 ёш 22,9%, 17 ёш 22,9%), назарий тайёргарлик 35,6% (16 ёш 38,9%, 17 ёш 30,1%), психологик тайёргарлик 29,3 5 % (16 ёш 31,3%, 17 ёш 31,2%) га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish