Sayt test rejimida ishlamoqda

Холманов Нурбек Юлдашовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Металл листларни прокатлашнинг ҳисоблаш усули ва назариясини такомиллаштириш», 01.02.04 – Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/FM1076.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ахмедов Акром Бурханович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, DSc.02/30.12.2019.Т/FM.61.01. 
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Мавлонов Тўқин, техника фанлари доктори, профессор;
Хусанов Бахтиёр Эргашбоевич, физика-математика фанлари доктори, бош илмий ходим.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади симметрик ва ассиметрик технологиядан фойдаланган ҳолда прокат фаол соҳасидаги эластопластик деформацияни ҳисобга олиб металл листли прокатнинг кучланиш ва кўчишларга нисбатан янги ноанъанавий назариясини ишлаб чиқиш, ҳамда бу чегаравий масалаларни даражали қаторлар кўринишида зарурий аниқликда сонли ечишдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
металл листларнинг симметрик ва асимметрик прокатлаш технологиясини самарали математик моделлаштириш учун прокаташнинг фаол соҳасидаги А.А. Илюшиннинг эластик-пластик деформацияларни ҳисобга олган ҳолда бевосита кўчиш ва Эри  функциясидан фойдаланган ҳолда кучланишларга нисбатан янги ноанъанавий назария ишлаб чиқилган; 
силжиш модули деформация интенсивлигини ошишига нисбатан камаювчи функция эканлиги эътиборга олиниб, эластик-пластик кучланишнинг янги ҳолат тенгламаси қурилган ва А.А. Илюшиннинг пластиклик функциясининг иррационал ифодаси рационал кўринишга келтирилган;
метал лисларни прокатлашнинг фаол соҳаси эгри чизиқли трапция изопериметрик координата системаси орқали анъанавий соҳага айлантирилиб ва барча чегаравий шартларни қанотлантирувчи, чегаравий масалалар учун яқинлашувчи қатор кўринишидаги керакли аниқликдаги ечим олишни таъминлайдиган усул ишлаб чиқилган;
кучланиш тензори компонентларини тақсимланиши янги назарияси асосида  металл листлар прокатининг ҳақиқий кучланганлик-деформацияланлик ҳолатини самарали ва ишончли акс эттиррувчи, квази-экспериментлар билан тасдиқланган усули ишлаб чиқарилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация иши доирасида олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра: 
иммитацион моделлаштириш орқали энергеотежамкор технологик жараёнларни автоматлаштириш учун листли прокат арралар ишлаб чиқилган ва бу олинган илмий натижаларидан 2019-2021 йилларда Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги инститида бажарилган С-ОКП-17 рақамли “Такомиллаштирилган 138 аррали жин ишчи камерасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги иннавацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (ОʻзР ФА М.Т. Оʻрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг 2024 йил 24 июлдаги 787-3-сонли маълумотномаси). Унда олинган натижалар ва яратилган математик моделлар юқори самара бериши аниқланди ҳамда ишлаб чиқаришда умумий харажатларни 10-15%  иқтисод қилиш имкониятини берган.
металл листларни ҳисоблаш усуллари асосида олинган натижалардан “Бухоро пармалаш ишлари” ва “Қашқадарё пармалаш ишлари” АЖ механик таъмирлаш цехида ишлаб чиқариш амалиётида жорий этилган (“Ўзбекнефгаз” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 15 ноябрдаги 25-5-415-сонли гувоҳномаси) унда металл лист кўринишидаги материаллардан кимёвий реагент ҳамда ёқилғи мойлаш эритмаларини сақловчи ёмлар тайёрланиб ишлаб чиқаришда кенг кўламда фойдаланилган. Олинган тадқиқот натижаларидан технологик жараёнларни оптималлаштириш имконияти яратилиб вақт сарфини камайиши ҳисобига иш унумдорлигининг 10-15% га ошишига ҳамда ҳисоблаш аниқлигининг ортиши натижасида материал сарф-харажатларини 12-16% га камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish