Алиев Элмурод Ботиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Чигитни таъминлаш барабанининг самарали конструксиясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш”. 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Т4673
Илмий раҳбар: Мамаханов Аъзам Абдумажитович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Турдалиев Вохид Мақсудович, т.ф.д., профессор, Сайидмуродов Мирзохид Мирзрахимович, т.ф.н., доцент
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тукли чигитни таъминлаш барабани ва унга ҳаракатни узатувчи ресусртежамкор самарали қайишқоқ элементли занжирли узатмалар конструксияларини яратиш ҳамда уларнинг ишчи параметрларини асослашдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чигитнинг бункер деворидаги ишқаланиш коеффисиенти ва барабаннинг тебранма ҳаракати асосида бункер чиқиш тешигидаги вертикал босимни, таъминлаш барабанига таъсир этувчи юкланишни, чигит қатламини кесувчи кучни, чигит оқими миқдорини аниқлашнинг мотематик модели ишлаб чиқилган ;
ташқи куч таъсиридаги барабан бўлагининг тебраниш қонуниятини ифодаловчи динамик модели олиниб, пружина бикирлигининг ортиши барабан тебраниш частотасини ортишига олиб келиши аниқланиб, пружина бикирлиги , барабан бўлагининг табраниш часотаси бўлганда чигит оқимини бир меъёрда бўлиши асосланган;
вибрацион барабан ва уни ҳаракатга келтирувчи таркибли роликли занжирли узатмани қўлланилганда таъминлаш унумдорлиги 1,13 мартага ортиши, занжирли узатманинг ишлаш ресурси 1,15 мартага ортганлиги аниқланган;
тажрибавий усулда вибрацион барабан ва уни ҳаракатга келтирувчи таркибли роликли занжирли узатма таъминлаш қурилмасида қўлланилганда таъминлаш барабани валидаги буровчи момент ва айланиш частотасини ўзгариш қонуниятлари таъминлаш унумдорлигига боғлиқ равишда бўлиши ва буровчи момент тебраниш оралиғининг чизиқсиз қонуниятда ортиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таъминлаш қурилмаси барабани ва уни ҳаракатга келтирувчи занжирли узатмаларнинг янги, ресурстежамкор конструксияларини яратиш бўйича олинган натижалар асосида:
Қайишқоқ элементли занжирли узатмалар конструксиясияларига Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигининг 2 та ихтиро ва 1 та фойдали моделга патентлари олинган. Натижада, таъминлаш барабани юритмаласида ҳаракатни узатиш механизмлари ишлаш муддати ва ишончлилигини ошириш, иш зоналарида шовқин даражасини камайтириш имкони яратилган;
Таъминлаш барабани ва унга ҳаракатни узатиш механизмлари рационал параметрлари “Намангантолатекстил” МЧЖда жорий этилган (Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2024 йил 30 августдаги КC/3-291–сон маълумотномаси). Натижада технологик тизимда тукли чигит таъминланишини узлюксиз бир меъёрда таъминланиши таъминланган ва юритмаларининг тўхталишлар сонини ўртача 2 марта камайишига, чигитни линтерлаш машиналарига тақсимлаб берувчи барабан юритмасининг иш унуми йиллик 1,13 марта ошишига ҳамда юритмаларининг ишчи ресурси 1,15 марта ошишига эришилган.