Отамирзаев Дониёр Рустам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қуёш фотоелектрик панелларининг юзасини совутиш орқали самарадорлигини ошириш”, 05.05.06 – «Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари» ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Т1017.
Илмий раҳбар: Эргашев Сирожиддин Фаязович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти ва Наманган муҳандислик технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, PhD.03/27.02.2020.Т.106.02.
Расмий оппонентлар: Узоқов Ғуломжон Норбоевич, техника фанлари доктори, профессор; Абдукаримов Бекзод Абобакирович, техника фанлари бўйича PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қуёш панелларини совутиш орқали самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фотоелектрик панелнинг юза ҳарорати 20 – 80 ºC оралиғида, волт-ампер характеристикасининг тўлдириш коеффициентини ҳароратга боғлиқлигини инобатга олган ҳолда қуёш панелининг фойдали иш коеффисиентининг ўзгаришини аниқлаш имконини берувчи математик модел ишлаб чиқилган;
қуёш панели совитиш тизимининг Рейнолдс сонининг 400÷1200 қийматлари оралиғида табиий конвексия шароитида иссиқлик-техникавий характеристикаларини аниқлаш ва мақбул иш режимини танлаш имконини берувчи математик модел ишлаб чиқилган;
иссиқ иқлим шароитида қуёш фотоелектрик панелларини эркин конвексия йўли билан совутиш орқали қуёш панелнинг фойдали иш коеффициентини 1,44% га ошириш имконини берувчи комбинациялашган энергетик қурилма конструксияси ишлаб чиқилган;
Илк бор қуёш панелини ирригация насос станцияларида кўтарилган сув ёрдамида қўшимча электр энергияси сарфисиз совутиш ва унинг фойдали иш коеффициентини 1,8% га ошириш имконини берувчи совитиш тизимли қуёш панели конструксияси ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижалариниг жорий қилиниши.
Қуёш панелларини совутиш орқали самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
Қуёш панеллари самарадорлигига ҳароратнинг таъсирини аниқлаш ДГУ 09415 дастури “Узелтехсаноат” АЖга қарашли “Фотон” АЖ жорий қилинган (Ўзелтехсаноат АЖнинг 20.12.2023 йилдаги №04-3/1775-сонли маълумотномаси). Натижада, қуёш фотоелектрик панелларини эркин конвексия орқали совутиш ва иситиш орқали панелнинг фойдали иш коеффициентини 1,44% га ошириш имконини берган;
қуёш фотоелектр станцияларидан қудуқларда сув кўтаришда фойдаланиш ва кўтарилган сувнинг бир қисмини панелни совутишга йўналтириш усули “Узелтехсаноат” АЖга қарашли “Фотон” АЖ жорий қилинган (Ўзелтехсаноат АЖнинг 20.12.2023 йилдаги №04-3/1775-сонли маълумотномаси). Натижада кўтарилган сув ҳисобига қўшимча электр энергиясиз фойдаланиш ва қуёш панелларини фойдали иш коеффициентини 1,8% га ошириш имконини берган.