Абдиев Расул Эрназар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошқариш тизимларининг магнитоелектрик чизиқли ҳаракат ижрочи элементларини такомиллаштириш”, 05.01.06 – Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Т3086.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Махмуджон Муҳамедович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc. 03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Алиев Равшан Маратович техника фанлари доктори, профессор; Матёқубов Нурбек Рустамович PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошқариш тизимларининг магнитоелектрик чизиқли ҳаракат ижрочи элементларини такомиллаштириш ва тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошқариш тизимлари ижрочи механизмларининг таснифлари ва уларнинг физик хусусиятлари таҳлиллари асосида магнитоелектрик чизиқли ҳаракат ижрочи элементларининг динамик параметрларини ҳисоблаш имконини берувчи математик модели ишлаб чиқилган;
магнитоелектрик ижрочи элементларнинг тавсифлари ва параметрларининг таҳлили асосида уларнинг турли хил иш режимларида динамик хусусиятларини тадқиқ этиш имконини берувчи имитацион модел ишлаб чиқилган;
фазо координаталари бўйича чизиқли ва айланма реверсив ҳаракатларни бир вақтда амалга ошириш имкониятини берувчи, оғирлик–габарит кўрсаткичлари иҳчам бўлган магнитоелектрик ижрочи элементларнинг янги конструксиялари ишлаб чиқилган;
магнитоелектрик ижрочи элементларнинг фазода турли координаталар бўйича чизиқли ва айланма реверсив ҳаракатларини юқори аниқликда ҳамда тезкорликда амалга ошириш имконини берувчи ижрочи элемент якорларининг ҳаракат режимларини ифодаловчи бошқариш алгоритмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Магнитоелектрик ижрочи элементларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган янги магнитоелектрик чизиқли двигател учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк Агентлигидан Фойдали моделга патент олинган (ФАП 02125, 2022-йил). Натижада бошқариш тизимлари учун содда конструксияга эга бўлган, чизиқли қадамли ва узлюксиз реверсив ҳаракатларни тўғридан-тўғри узатувчи магнитоелектрик ижрочи элемент яратилган;
ишлаб чиқилган янги кўп чиқишли магнитоелектрик чизиқли двигател учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк Агентлигидан Фойдали моделга патент олинган (ФАП 02326, 2023-йил). Натижада бошқариш тизимлари учун фазонинг турли координаталари бўйича чизиқли ва айланма, қадамли ва узлюксиз реверсив ҳаракатларни тўғридан-тўғри узатувчи магнитоелектрик ижрочи элемент яратилган;
магнитоелектрик чизиқли ҳаракат ижрочи элементи ва дастурий таминотлар “ФОТОН” АЖ корхонасида жорий қилинган (“Ўзелтехсаноат” уюшмасининг 2024 йил 21-ноябрдаги №04-3/2038-сонли маълумотномаси). Натижада чизиқли ҳаракат ижрочи элементининг оғирлик ва габарит кўрсаткичлари жиҳатдан ихчамлиги ва ишлаш аниқлигининг юқорилиги ҳисобига энергияни тежаш имконияти яратилган.