Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташмухамедова Шижоат Боситовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ярим тусли тасвирларни ҳосил қилишни такомиллаштириш учун босишгача бўлган жараёнда растрлаш параметрларини асослаш” мавзусидаги диссертация иши 05.02.03 –Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехник тизимлар (техника фанлари) ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т
Илмий раҳбар: Буланов Исмоил Абдулмуминович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Баходиров Ғайрат Атаханович, техника фанлари доктори, профессор;  Исмаилов Икромжон Иброҳим ўғли, PhD, доцент
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ярим тусли тасвирларни ҳосил қилишни такомиллаштириш учун босишгача бўлган жараёнда растрлаш параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
геометрик ўлчамларни ўлчаш усули билан амалга оширилган назарий тадқиқотлар асосида растр нуқталарининг бузилишини минималлаштириш ва ярим тусли тасвирларни ҳосил қилиш сифатини ошириш учун растр нуқта радиусининг рационал қийматлари (r_0 =51,8 ва 73,3 мкм), нуқта катталашуви ореоли энининг 〖(х〗_t=0,771 ва 1,091 мкм) ва нуқтанинг нисбий катталашув қийматлари ∆S=0,029  аниқланган;
чоп этиш жараёнининг барқарорлигини таъминлаш учун регрессион моделларни тахлил қилиш  асосида растр нуқтанинг нисбий катталашув қийматлари қоғознинг хоссаларига ва босма ускуналарнинг параметрларига боғлиқлиги аниқланган;
турли растрли тузилмалар ёрдамида нуқталарга айлантирилган ярим тусли тасвирларда тусларнинг ўсишини 360 нм дан 700 нм гача бўлган спектрал диапазонда баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
босишгача бўлган жараёнларни оптималлаштириш учун растрлаш параметрлари, босма ускуналари, бўёқ кўчириш ва нуқтанинг нисбий катталашув қийматлари орасидаги ўзаро боғланишлар кичик квадратлар усули ёрдамида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ярим тусли тасвирларни ҳосил қилишни такомиллаштириш учун босишгача бўлган жараёнда растрлаш параметрларини асослашга йўналтирилган илмий тадқиқотлар асосида:
босишгача бўлган жараёнда доимий, стохастик ва гибрид растрли тузилмаларни ярим тусли тасвирларда рангларнинг узатилишига таъсирини аниқлаш учун МЧЖ «POLI TEXT DESIGN», «Dizayn Print», «ANIS POLIGRAF» va “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи корхоналарига тадбиқ этилган (Ўзбекистон  Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2024 йил 24 октябрдаги №06-11-6460-сон маълумотномаси). Натижада, асл нусханинг сюжет мазмуни ва босма ускунасининг тавсифномаларига боғлиқ холда растрли тузилмадан фойдаланиш ҳисобига маҳсулот сифатини 26% га  ошишига имконият яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish