Муродова Сожида Мақсадбой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нўхатнинг (Cиcер ариетинум Л.) коллекция намуналарини ССР ДНК маркерлари билан Фузариозга чидамли бўлган локусларини ассоциатив карталаштириш», 03.00.09 – Умумий генетика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/В1050.
Илмий раҳбар: Бозоров Тоҳир Ахмадович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.B.53.01.
Расмий оппонентлар: Шеримбетов Анвар Гулмирзаевич, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Тураев Озод Суннаталиевич, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Илғор технологиялар маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нўхат (Cиcер ариетинум Л.) коллекция намуналарининг морфохўжалик белгиларини баҳолаш ва фузариозга чидамли бўлган генлар/локусларни ассоциатив карталаштириш асосида касалликка чидамлилиги билан боғланган ССР ДНК маркерларни аниқлаш ҳамда чидамли донорларни ажратиб олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий шароитда ИCАРДА халқаро ташкилоти нўхат намуналарининг морфохўжалик белгилари баҳоланган ва ҳосилдорлик кўрсаткичлари юқори бўлган намуналар ажратиб олинган;
республикамизда Фусариум туркумининг Фусариум солани, Фусариум cариcае, Фусариум фалcиформе, Фусариум брачйгиббосум, Фусариум бреве ва Фусариум госсйпинум изолятлари касалланган нўхат ўсимликларидан ажратиб олинган ва полифазали идентификация қилиниб замбуруғ турлари аниқланган;
Фусариум туркуми турлари изолятларининг хилма-хиллиги ФУСАРИОД-ИД маълумотлар базасида молекуляр-генетик жиҳатдан исботланган ва Фусариум туркуми турлари штаммларининг рибосоманинг интер трансcрибед спаcер (ИЦ) региони, элонгатион фаcтор 1а (теф1-а) ва бета-тубулин (туб2) ДНК баркодлари бўйича турлараро ва туркумлараро молекуляр филогенияси ишлаб чиқилган;
дала шароитида касалланган нўхат намуналаридан ажратиб олинган патоген замбуруғлар молекуляр идентификация қилинганда Фусариум туркумига тегишли 6 та патоген замбуруғ мавжуд бўлиб бу замбуруғларнинг ичида Фусариум брачйгиббосум замбуруғи бошқаларига нисбатан кучлироқ патогенлик таъсир кўрсатиши аниқланган;
фузариозга чидамлилиги белгиси билан ассоциатив карталаштириш натижаларида Фузариоз вилт касаллигига чидамлилик билан генетик бириккан ССР ДНК маркерларидан ТА42-ЛГ5, ТА125(А), ТА125(Б)-ЛГ1, ТА37-ЛГ2 ва ТААШ-ЛГ1 маркер-белги ассоциацияси (МТА) аниқланган;
генетик жиҳатдан полиморф маркерлар асосида ҳосилдорлик белгиларининг ассоциация (CАСТМС10 маркер- дуккак сони, дуккак оғирлиги, дон оғирлиги бўйича, ТА146 маркер- дуккак сони, дон сони белгиси бўйича, ТААШ маркер-дуккак оғирлиги ва касалликка чидамлилик белгиси бўйича, Ц35 маркер-дон сони белгиси бўйича ассоциативликни намоён бўлган) харитаси тузилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нўхатнинг (Cиcер ариетинум Л.) коллекция намуналарини ССР ДНК маркерлари билан Фузариозга чидамли бўлган локусларини ассоциатив карталаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нўхат ўсимлигида фузариоз касаллигини қўзғатувчи Фусариум туркуми турлари замбуруғларининг: Неоcосмоспора солани (Фусариум солани)–ИГПЕБ-1, Неоcосмоспора cариcае (Фусариум cариcае) – ИГПЕБ-2, Фусариум брачйгиббосум– ИГПЕБ-4, Неоcосмоспора фалcиформис (Фусариум фалcиформе) - ИГПЕБ-5, Неоcосмоспора бревис (Фусариум бреве) – ИГПЕБ-7, Фусариум госсйпинум - ИГПЕБ-8 штаммларининг соф културалари ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг «Фитопатоген ва бошқа микроорганизмлар» ноёб объекти коллекцияси генофондига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 6-августдаги 4/1255-1758-сон маълумотномаси). Натижада, коллекция Фусариум туркуми турларининг генофондини бойитиш, электрон базаси ахборот-таҳлил тизимини шакллантириш имконини берган;
Фусариум туркуми замбуруғи штаммининг ИЦ регионига асосланган тур секвенси бўйича олинган натижалар НCБИ (АҚШ Миллий Биотехнология Ахборот Маркази), ЭМБЛ-ЭБИ Европа нуклеотид архиви (Буюк Британия, Кембридж) ва ДДБЖ Япония ДНК маълумотлар базасида ПҚ062216, ПҚ062217, ПҚ062219, ПҚ062220, ПҚ062222 ва ПҚ062223 ИД рақамлари орқали рўйхатдан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 6-августдаги 4/1255-1758-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон ҳудудида тарқалган Фусариум замбуруғининг туркуми турларининг штаммлари ўзига хослигини аниқлаш ҳамда ушбу штамларнинг нуклеотидлар кетма-кетликлари маълумотларини дунёнинг турли минтақаларида учровчи штаммлар билан таққослаш имконини берган.