Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдалиева Маҳлиё Улуғбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спонтан нутқнинг когнитив-стилистик хусусиятлари”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2024.4.PhD/Fil5440
Илмий раҳбар: Ҳакимов Муҳаммад Хўжахонович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.132.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори, профессор; Юлдашев Акмал Гулямович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади спонтан нутқ давомида юзага чиқадиган нутқнинг когнитив функсиясини илмий-назарий жиҳатдан далиллаш, танлаб олинган мисоллар ёрдамида когнитив метафораларни стилистик тадқиқ этиш, сегментал бирликлар талаффузидаги нутқ узилишларини когнитив-стилистик жиҳатдан тадқиқ этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
стилистика ва оғзаки нутққа доир масалаларнинг генезис асослари, илк амалий стилистик фаолийатнинг пайдо бўлиши қадимги нотиқлик санъати билан боғлиқлиги, стилистик масалаларга бағишланган тадқиқот ишлари, стилистика доирасида ўрганиладиган муаммоларни таснифлашга қаратилган қарашлар ҳамда уларнинг тўрт гуруҳга таснифланиши, когнитив стилистика амалий стилистик масала сифатида гуруҳланиши,  когнитив стилистика доирасида оғзаки нутқ, хусусан, спонтан нутқнинг тадқиқот обекти бўлиб хизмат қилиши аниқланган;
лингвокогнитив назарияларнинг шаклланишида психология, фалсафа, мантиқ илми соҳалари доирасида тил ва онг ҳақида билдирилган қарашларнинг асос бўлиб хизмат қилгани, натижада когнитив лингвистика соҳасининг пайдо бўлгани, тил тизими ва ёзма нутқ тадқиқига когнитив ёндашувлар оғзаки нутқнинг ҳам когнитив таҳлил қилинишига эҳтиёж туғдиргани, шу тариқа когнитив тилшунослик ва стилистик таҳлиллар асосида когнитив стилистиканинг шакллангани, соҳа назарий ҳамда амалий тамойилларга эга эканлиги, оғзаки нутқнинг когнитив стилистикада тадқиқ этилиши зарур бўлган хусусиятлари назарий қарашлар асосида далилланган;
спонтан нутқ оғзаки нутқнинг табиий режалаштирилмаган шакли эканлиги, у фақат реал мулоқот жарайонидагина содир бўлиши, спонтан нутқни режали нутқдан фарқлайдиган ва нотацийа талаб этмайдиган лингвистик хусусийатлари: овоз баландлиги, интонацийа ва ритмдаги ўзгаришлар нутқнинг табиийлиги ва ифодалилигини таъминлаши; пауза, такрор, тузатиш, мавзудан четга чиқиш ҳамда сўзловчи томонидан айрим сўз йоки жумлаларнинг тушириб қолдирилиши каби жиҳатлар нутқ равонлигига таъсир этиши, мазкур нутқий ҳодисалар когнитив-стилистик вазифа бажариши асосланган; 
спонтан нутқ ўзига хос лингвистик хусусийатларга эга эканлиги, мулоқот жарайонида идрок, тафаккур, диққат, хотира, ҳиссийот каби мийа фаолийати билан боғлиқ когнитив жарайонлар: тушуниш динамикаси, когнитив юк, прогностик характер, навбат олиш динамикаси, когнитив диссонанс, семантик интеграцийа, прагматик хулоса, диққат тақсимоти, иқтибос келтириш, ҳиссий муносабат ва бошқалар содир бўлиши, спонтан нутқда когнитив метафоралар реаллашиши исботланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спонтан нутқнинг когнитив-стилистик хусусиятларини ўрганиш давомида олинган илмий натижалар асосида:
стилистика ва оғзаки нутққа доир масалаларнинг генезис асослари, илк амалий стилистик фаолийатнинг пайдо бўлиши қадимги нотиқлик санъати билан боғлиқлиги, стилистик масалаларга бағишланган тадқиқот ишлари, стилистика доирасида ўрганиладиган муаммоларни таснифлашга қаратилган қарашлар ҳамда уларнинг тўрт гуруҳга таснифланиши, когнитив стилистика амалий стилистик масала сифатида гуруҳланиши,  когнитив стилистика доирасида оғзаки нутқ, хусусан, спонтан нутқнинг тадқиқот обекти бўлиб хизмат қилиши аниқланган; лингвокогнитив назарияларнинг шаклланишида психология, фалсафа, мантиқ илми соҳалари доирасида тил ва онг ҳақида билдирилган қарашларнинг асос бўлиб хизмат қилгани, натижада когнитив лингвистика соҳасининг пайдо бўлгани, тил тизими ва ёзма нутқ тадқиқига когнитив ёндашувлар оғзаки нутқнинг ҳам когнитив таҳлил қилинишига эҳтиёж туғдиргани, шу тариқа когнитив тилшунослик ва стилистик таҳлиллар асосида когнитив стилистиканинг шакллангани, соҳа назарий ҳамда амалий тамойилларга эга эканлиги, оғзаки нутқнинг когнитив стилистикада тадқиқ этилиши зарур бўлган хусусиятлари назарий қарашлар асосида далиллангани борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2024-йил 17-октябрдаги 481/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа сўз ясалиши муаммоларини тадқиқ этишда ижтимоий коммуникациянинг аҳамиятига доир маълумотлар билан янада кенгайтирилган;
спонтан нутқ оғзаки нутқнинг табиий режалаштирилмаган шакли эканлиги, у фақат реал мулоқот жарайонидагина содир бўлиши, спонтан нутқни режали нутқдан фарқлайдиган ва нотацийа талаб этмайдиган лингвистик хусусийатлари: овоз баландлиги, интонацийа ва ритмдаги ўзгаришлар нутқнинг табиийлиги ва ифодалилигини таъминлаши; пауза, такрор, тузатиш, мавзудан четга чиқиш ҳамда сўзловчи томонидан айрим сўз йоки жумлаларнинг тушириб қолдирилиши каби жиҳатлар нутқ равонлигига таъсир этиши, мазкур нутқий ҳодисалар когнитив-стилистик вазифа бажариши ҳақидаги илмий хулосалардан 2020-2022-йилларда С-ЭCАГД-18-CА-0067 (ПО20002335) рақамли “ФЙ 2018 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданият ишлари бюроси билан ҳамкорликдаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2024-йил 11-октябрдаги 1360/04-сон маълумотномаси). Натижада спонтан нутққа оид илмий-назарий қарашлар лойиҳа ишини бойитишга хизмат қилган; 
спонтан нутқ ўзига хос лингвистик хусусийатларга эга эканлиги, мулоқот жарайонида идрок, тафаккур, диққат, хотира, ҳиссийот каби мийа фаолийати билан боғлиқ когнитив жарайонлар: тушуниш динамикаси, когнитив юк, прогностик характер, навбат олиш динамикаси, когнитив диссонанс, семантик интеграцийа, прагматик хулоса, диққат тақсимоти, иқтибос келтириш, ҳиссий муносабат ва бошқалар содир бўлиши, спонтан нутқда когнитив метафоралар реаллашиши ҳақидаги хулосалардан 2024-йил май ҳамда июл ойларида эфирга узатилган Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Тил- миллат кўзгуси” номли эшиттиришлар сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 4-октябрдаги 04-36-1096-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган материалларнинг мазмунидаги илмийлик даражаси оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish