Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдалиева Дилзода Боҳодировнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон И. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тил системаси ва ўзбек тилшунослигида Шарифа Искандарованинг майдон назарияси тадқиқи” 
10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2023.3.PhD/Fil3975
 Илмий раҳбар: Жамолитдинова Дилноза Мирҳожиддиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04. 
Расмий оппонентлар: Умарова Наргиза Рустамовна, филология фанлари доктори, профессор; Султонова Шоҳиста Муҳаммаджоновна филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: профессор Ш.Искандарованинг ўзбек тилшунослиги муаммоларини ўрганишда тутган ўрни, тадқиқот усуллари, таҳлил тамойиллари ва натижаларини илмий-назарий жиҳатдан асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: профессор Ш.Искандарова тадқиқотлари орқали ўзбек тили лексик тизимига майдон сифатида қарашнинг маълум афзалликлари кўрсатилган; семантик майдон  ва унинг таркибидаги айрим микромайдонлар, уларнинг табиати ва хусусиятлари, унга ёндош ҳодисалардан фарқланиши асосланган; систем-структур тилшунослик доирасида Ш.Искандарованинг лексемалар компонент таҳлили, сўзнинг маъноси ва тараққиёти, “шахс” архисемаси, “тафаккур” архисемали барқарор бирликларнинг семантик хусусиятларига доир илмий қарашлари далилланган; профессорнинг темпораллик, локаллик, шарт ва тўсиқсизлик микромайдонлари ҳақидаги хулосалари асосланган, бу борадаги тадқиқотларининг ўзбек систем тилшунослигидаги ўрни аниқланган; ўзбек тилшунослигида Ш.Искандарова тадқиқотларининг назарий аҳамияти ёритиб берилган, олима тадқиқотлари илмий мактаб издошлари томонидан давом эттирилаётгани асосланган; олиманинг нутқий одат шакллари, вазифалари ва нутқий вазиятлар тўғрисидаги таҳлил ва таснифларининг нутқ масалалари билан боғлиқ изланишлар учун муҳим 
манба бўлиб хизмат қилиши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда эришилган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган: Ўзбек тилшунослигида лексик ва семасиологик, стилистик сатҳларнинг ўрганилишида профессор Ш.Искандарова илмий мактабининг ўрни ва мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот давомида олинган илмий натижалар асосида: профессор Ш.Искандарова тадқиқотлари орқали ўзбек тили лексик тизимига майдон сифатида қарашнинг маълум афзалликлари, семантик майдон ва унинг таркибидаги айрим микромайдонлар, уларнинг табиати ва хусусиятлари, унга ёндош ҳодисалардан фарқланиши асосланган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпогʻистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпогʻистон бўлимининг 2024-йил 23- августдаги 349/1-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тили лексик тизимига майдон сифатида қарашнинг маълум афзалликларининг аҳамиятини ёритилишига эришилган; систем-структур тилшунослик доирасида Ш.Искандарованинг лексемалар компонент таҳлили, сўзнинг маъноси ва тараққиёти, “шахс” архисемаси, “тафаккур” архисемали барқарор бирликларнинг семантик хусусиятларига доир илмий қарашлари ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида амалга оширилган ФА-А1-Г007-рақамли “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпогʻистон бўлимининг 2024-йил 23- августдаги 348/1-сон маълумотномаси). Натижада сўзнинг маъноси ва тараққиётига  оид илмий-назарий қарашлар лойиҳа ишини бойитишга хизмат қилган; олиманинг нутқий одат шакллари, вазифалари ва нутқий вазиятлар тўғрисидаги таҳлил ва таснифларининг нутқ масалалари билан боғлиқ изланишлар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилиши ҳақидаги хулосалардан  2023-2024-йилларда эфирга узатилган Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” номли эшиттиришлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 14-августдаги 04-36-938-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа доирасида тайёрланган материалларнинг мазмуни бойитилган. 

       

Yangiliklarga obuna bo‘lish